Палатинал оғриқсизлантириш усули.
Махаллий анестетиклар :
1. Хавфсиз концентрацияда тўлиқ анестезия қилиши
2.Тез таъсир кўрсатиб узоқ вақт давом этиши
3. Аллергик реакциялар бермаслиги
4.Инъекция жойида ўзгаришлар келтириб чиқрамаслиги
5. Асаб толаси структурасининг қайтмас жараёнини келтириб чиқармаслиги
6. Минимал токсиклиги ва организмда тез биотрансформацияга учраши
Новокаинни қўлланишига қарши кўрсатма: сульфаниламид препаратларини бирга қўлланилиши ва аллергиянинг бўлиши.
2% новокаин эритмаси рецепти:
Rp: Sol. Novokaini 2% -5,0
D.t.d N 10 inampulis
S. Ўтказувчи анестезии учун.
1-2% тримекаин эритмаси рецепти:
Rp.Sol.Trimekaini 1%-5,0
D.t.d. 10 inampulis
S. Ўтказувчи анестезии учун.
2% лидокаин эритмаси рецепти:
Rp. Sol .Lidokaini 2%-2ml
D.t.d N10 in ampulis
S. Ўтказувчианестезии учун.
Новокаин парааминобензой кислотасининг хосиласи бўлиб сувда эрувчи гидрохлорид холида инфильтрацион ва ўтказувчи анестезии учун қўлланилади.
Анестезия 3 дақиқадан сўнг бошланади, 10-20 дақиқадан сўнг максимал даражага етади, оғриқсизлантириш давомийлиги 40-60 дақиқа. Максимал бир марталик дозаси концентрацяга боғлиқ ва 4% эритма- 10мл, 2%-25мл, 0,5%-200мл ни ташкил этади.
Тримекаин – ацетанилид хосиласи. Тез таъсир қилувчи чуқур, давомий анестезия кучига эга. Инфильтрацион ва ўтказувчи анестезии учун қўлланилади 2-5 % концентрацияда юза анестезия қилади. Новокаиндан узоқроқ давомийлиги билан фарқланади.
Премедикация - бу беморни медикаментоз тайёрлаш бўлиб, тинчлантирувчи таъсирли дори моддалар ёрдамида марказий нерв системаси функциялари стабилизациясига, кейинги врач манипуляцияларига беморни ноадекват реакциялари шароитларини йўқотишга эришиш.
Премедикация учун ишлатилади:
1.Транквилизаторлар 2. Анальгетиклар
Маҳаллий анестезия - бу чегараланган соҳада оғриқни йўқотиш усули бўлиб, юза аппликация ва инфильтрацион ёки дори билан регионар инъекция йўли билан эришиш мумкин.
Аппликацион оғриқсизлантириш анестетикни аппликациялаш ёрдамида ўтказилади, у кам эффектив ва асосан пульпани олиб ташлашда қўшимча восита сифатида ишлатилади.
Маҳаллий анестетик моддалар бўлиши керак:
Эритмани хавфли концнетрацияда қўлламасдан туриб тўлиқ анестезияни таъминлаши
Максимал тез муддатда анестезия бошланиши ва манипуляция бажариш учун керакли таъсир давомийликка эга бўлиши
Аллергик реакция чақирмаслиги
Юборилган жойда тўқимани таъсирламаслиги
Нерв структурасини қайтмас жароҳатланишига олиб келмаслиги
Минимал системавий токсикликка ва организмда тез биотрансформацияга учрашга эга бўлиши
-Бир вақтда сульфаниламидларни қабул қилиш ва аллергиянинг бўлиши новокаинни қўллашга қарши кўрсатма бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |