IV. Талабалар учун топшириқ.
Қуйида берилган саволлар асосида суҳбат ташкил этинг.
1. “Тарбия” тушунчаси қандай маънони англатади?
2. Жисмоний тарбияни ташкил этишдан қандай мақсад кўзланади?
3. Жисмоний тарбия жараёнида қандай вазифалар ҳал қилинади?
4. “Эстетика” деганда нимани тушунасиз?
5. Эстетик тарбия қандай вазифани бажаради?
6. Жисмоний ва эстетик тарбия жараёни қандай қонуниятларга таянади?
V. Талабалар учун топшириқ.
Тарбия турларини кўрсатинг ва уларнинг моҳиятини очиб беринг.
Бу ўринда талабалар санаб жуфтлик асосида “Нилуфар гули” технологиясига мувофиқ қуйидаги топшириқларни бажарадилар:
1. Тарбия турларини кўрсатиш.
2. Жисмоний ва эстетик тарбиянинг асосий хусусиятларини белгилаш.
3. Жисмоний ва эстетик тарбиянинг самарали шаклларини кўрсатиш.
4. Жисмоний ва эстетик тарбиянинг самарали ташкил этишда қўлланиладиган методларни белгилаш.
5. Жисмоний ва эстетик тарбиянинг самарали ташкил этишга хизмат қилувчи воситаларни аниқлаш.
VI. Талабалар учун топшириқ.
“Жисмоний ва эстетик тарбия жараёнини самарали ташкил этиш йўллари” номли кичик эссени яратинг.
Бу ўринда талабаларнинг икки гуруҳга бўлиниб жисмоний ва эстетик тарбия жараёнини самарали ташкил этиш йўллари борасида мустақил фикрлай олиш, педагогик фаолиятни ташкил этишга ижодий ёндашиш кўникмаларига эгаликлари ўрганилади ва баҳоланади.
VI. Талабалар учун топшириқ.
Мавзуга доир қуйидаги муаммоли вазиятларнинг ечимларини топинг:
1-вазият. Азиз оилада ёлғиз ўғил эди. Шу сабабли ота-онаси уни эркалаб ўстирдилар. Азиз нимани хоҳласа, ота-онасини ўша нарсани муҳайё қилардилар. Азиз ёшлигиданоқ кийим-бошларни тартибга келтириш, ўйинчоқларни жой-жойига қўйиш, хонасини тартибга келтириш каби оддий юмушларни ҳам ўзи бажармади. Мактабга борганида ҳам эрталабки нонуштани тайёрлаш, кийим-кечаклар ва ўқув қуролларини тартиб келтириш каби юмушларни ҳам унинг ўрнига онаси бажарди. Мактабда ҳам ўқув фанларини яхши ўзлаштира олмади, аммо ота-онаси бунга эътиборсиз бўлишиб, “ҳали ёш кейинчалик яхши ўқир” деб ўзларини овутишди. Йиллар ўтди, Азиз вояга етиб олий таълим муассасасига ота-онасининг кўмаги билан ўқишга кирди. Ўқишни ҳам ота-онаси ёрдамида тамомлади. Мутахассис сифатида иш бошлаганида меҳнат қилишга тоқати йўқлиги сабабли бир йилда бир неча бор иш жойини ўзгартирди. Азиз бир жойда астойдил ишламаса-да, ота-онасининг топганлари билан бекаму кўст ҳаёт кечирарди. Кутилмаганда ота-онаси автоҳалокатга учрадилар ва касалхонада вафот этдилар. Дастлабки йиллари Азиз ота-онаси йиққан маблағ ҳисобига кун кечирди. Бироқ, йиллар ўтиши билан бу маблағ камайди. Ҳали ҳам меҳнат қилишга тоқати етмас, аммо эҳтиёжларини “жиловлаш” ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди. Осон маблағ топиш мақсадида ўзига тўқ хонадонлардан бирига ўғриликка кирди. Аммо ниятига ета олмай, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
1. Сиз қандай фикрдасиз, шахсда меҳнат қилиш кўникмалари неча ёшдан бошланади?
2. Азизнинг фожиаси нимада деб ўйдайсиз: йўл қўйилган хатодами ёки Азизнинг меҳнат қилишни истамаганлигими?
3. Инсон меҳнат қилмай ёки касбий фаолият билан шуғулланмай кун кечириши мумкинми?
4. Сизнинг фикрингизча, ҳаётда мутлақо меҳнат қилишни истамайдиган кишилар ҳам топиладими?
2-вазият. Ҳар доим ҳам меҳнат қилиш машаққатли кечади. Зеро, уни ташкил этиш учун жуда кўп жисмоний ёки ақлий меҳнат сарф қилинади. Бироқ, донишмандлардан бири: “Меҳнат мен учун – маънавий эҳтиёж” деган фикрни билдирган. Сизнингча, бу фикр тўғрими?
1. Наҳотки машаққатли меҳнат маънавий эҳтиёжни қондириш воситаларидан бири бўлса?
2. Қандай шароитда машаққатли бўлса-да, меҳнат маънавий эҳтиёжга айланиши мумкин?
3. Сизнинг фикрингизча, меҳнатнинг қандай тури (жисмоний ёки ақлий меҳнат) кўпроқ маънавий эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади?
4. Сиз ҳам донишманднинг юқорида келтирилган ўгитини ўзингиз учун шиор қилиб олишингиз мумкинми?
Мустақил иш мавзулари
Меҳнат фаолиятининг асосий турлари ўқув меҳнати, ижтимоий фойдали меҳнат.
Шарқ мутафаккирлари меҳнат тарбияси ҳақида.
Меҳнат тарбиясининг иқтисодий тарбия билан алоқадорлиги.
Шарқ мутафаккирлари жисмоний тарбия ҳақида ўқувчи – ёшлари жисмоний тарбиялашнинг комплекс дастури.
Do'stlaringiz bilan baham: |