мавзу: Тарбия турлари ва вазифалари (2 соат маъруза, соат семинар) Назорат учун саволлар


«Айтинг: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?»



Download 147 Kb.
bet3/8
Sana21.02.2022
Hajmi147 Kb.
#66675
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9seminar pedagogika ;;;(1)

«Айтинг: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?» (Зумар, 9).
«Айтинг: Эй Раббим! Менга илмни зиёда эт!» (Тоҳо, 114).
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала, 11).
«Нун, Қалам ва (у билан) ёзадиган нарсалар (би­тик­лар) билан қасам этаман» (Қалам, 1).
Имом Муслим “Саҳиҳ” китобларида Абу Ҳурай­ра­дан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам): “Илм истаб йўлга чиққан ки­шига Аллоҳ жаннат йўлини осон қилиб қўяди”, деди­лар.
Имом Термизий Абу Умомадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Олимнинг обиддан афзаллиги менинг энг оми одамдан афзаллигим кабидир. Аллоҳнинг фаришталари, осмон­лару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчи кишига салавот (яхши дуо ва истиғфор) айтиб туради”, дедилар.
Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Агар одам боласи вафот этадиган бўлса, унинг уч тур амалидан бошқа барча амаллари тўхтайди. Улар садақаи жория, фойдали илм ва унинг ҳақига дуо қилиб турадиган фарзанддир”.
Мусулмонлар Қуръони карим оятларига ва Пай­ғам­баримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрсатмаларига амал қилиб, рисолат асрида ва ундан кейин ҳам барча илмларни эгаллашга киришдилар. Барча фойдали илм­лар­ни эгаллашни фарз ва вожиб деб билдилар. На­ти­жада, бутун олам улуғ олимлар қолдирган меросдан баҳраманд бўлиб келмоқда.
Бугунги Ғарб ва Шарқ тамаддуни юксак дара­жага кўта­рилишида Ислом маданияти ва ил­ми­нинг таъсири каттадир.
Буни ғарблик олимларнинг ўзлари ҳам қайта-қайта таъкидлашади: Шаристий Ислом илм-фани ҳақида бундай дейди: “Оврупа минг йиллардан бери исломий фанларга назар солиб келади. Улар жуда ҳам ажо­йибдир”. Шарқшунос Дузий дейди: “Оврупада ўқиш-ёзишни руҳо­нийларнинг юқори табақасигина билар эди. Ислом келгач, Андалуснинг бирор ерида саводсиз киши қолмади”.
Либн Бул ўзининг “Араб ва Испания” китобида Дузийнинг фикрини қўллаб-қувватлаб, бундай ёзади: “Испания (Андалус) илмда, маданиятда ва тараққиётда биринчиликни қўлга киритганида, Оврупа оми ва жаҳолатга тўла эди”. Берфулт ўзининг “Инсониятнинг ўсиши” номли китобида бундай эътироф этади: “Араб маданияти оламга тақдим қилган нарсаларининг энг каттаси – илм бўлди. Оврупанинг ҳар қандай ўсишида исломий маданиятнинг ҳиссаси бор”. Ҳ. Р. Жоб ўзи­нинг “Исломдаги янги йўналишлар” китобида ёзади: “Ўйлайманки, мусулмон олимлари олға сурган нозик, батафсил мулоҳазалар илм-маърифатнинг юксалишига катта ёрдам берди”.
Ушбу иқрорномалардан Ислом дини олиб келган илм ва маърифатни мусулмон бўламаганлар ҳам тан олишгани яққол намоён бўлади.
Бу юксак илм ва маданиятнинг сири – Ис­лом шариатининг асосларида. Улар қуйидагилардир: Ислом руҳиятга ҳам, моддият ва жамиятга ҳам бирдек таъсир қилади. Ибодатларимизда, динимиз ҳукмла­ри­нинг барчасида инсониятнинг гуллаб-яшнашига эъти­бор қаратилгани очиқ ва равшандир. Исломнинг шио­ри Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ сенга ато этган нарса би­лан охиратни истагин ва дунёдан бўлган на­си­бангни ҳам унутмагин» (Қасас, 77) ва «Бас, қачонки, намоз (жума намози) адо қилингач, ер юзи бўйлаб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)­дан истайверингиз » (Жумъа, 10) деган ҳукм­ла­ри­дир.
Ислом дини инсониятнинг ирқи, тили, рангидан қатъи назар, уларни «Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) му­каррамроғингиз тақводорроғингиздир» (Ҳу­­­­журот, 13) деган шиор билан яхшиликка чақи­ради.
Ислом бағрикенглик, тенглик динидир. Буни биз «Эй инсонлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир-бир­ларингиз билан танишишингиз учун сизларни (тур­ли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўй­дик» (Ҳужурот, 13) оятидан ҳам билсак бўлади.
Ислом юксак низом, ўзининг ҳукм ва асослари билан барча замон ва маконга мослаша оладиган, қо­тиб қол­май­диган, бардавом диндир. Унинг боқийлиги ва шарафи оламлар Рабби нозил қилган дин экани­дадир. У охи­ратгача инсониятга гуллаб-яшнаш ва хатолардан, фожиалардан сақланиш йўлларини тақ­дим этади. Мўмин киши: «Чиндан ишонувчан киши­лар учун Аллоҳдан кўра ким ҳукм­да чиройлироқ экан» (Моида, 50) оятига амал қилади.
Исломнинг боқий дин экани ҳақида инглиз фай­ласуфи Бернард Шоу бундай дейди: “Ҳақиқатан, ни­ҳоятда кенг қамровлилик жиҳатидан Муҳаммад (алай­ҳиссалом) олиб келган дин буюк диндир. Ҳаёт­нинг барча босқичларини ўзлаштириш мумкин бўлган ягона диндир. Муҳаммадни (алайҳиссалом) баралла “ин­соният халоскори” деса бў­лади. Агар унингдек одам ҳозир бўлганида, албатта, барча мушкулотлар ечимига йўл топа олган бўларди”.
Доктор Изгу Инсобато айтади: “Ислом шариати Ов­ру­па қонунчилиги баҳсларида юқори чўққиларга кўтари­ла олди. Бинобарин, оламга энг мустаҳкам қонунларни тақдим этди”.
Ислом аввалданоқ илмни диний ва дунёвийга ажратмасдан, бепул мажбурий таълим тизимини йўлга қўйди. Исломда таълим олиш мажбурий эканига қуйи­даги ҳа­диси шарифлар далилдир:
Ибн Можа Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусул­монга фарздир”. Бу ҳадисдаги “мусулмон” лафзи уму­мий бўлиб, аёл ҳам, эркак ҳам тушунилади.
Имом Табароний “Кабир” китобида Алқамадан, у ота­сидан, у эса бобосидан ривоят қилади: Расулуллоҳ (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни хутба қил­ди­лар. Қабилалар аҳлига яхши насиҳатлар билан деди­лар: “Қавмларга нима бўлди, қўшниларига ўргат­май­дилар, уларга таълим бермайдилар, ваъз қилмайдилар, яхшиликка буюрмайдилар ва ёмонликдан ҳам қайтар­май­дилар? Яна баъзи қавмларга нима бўлган, қўшни­ла­ридан ўрганмайдилар, таълим олмайдилар, ваъз­лар­ни қабул қилмайдилар? Аллоҳга қасам, қавмлар қўш­ниларига таъ­лим берсин, уларга ўргатсин, ваъз қилиб, яхшиликка буюрсин ва ёмонликдан қайтарсин. Қўшни қавм ҳам бошқаларидан таълим олсин, улардан ўрган­син, ваъз-насиҳат эшитсин. Йўқса, Аллоҳ тезда бало юборади”.
Ибн Можа Абу Саъид Худрийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким динда инсонларга манфаати тега­диган илмни яширса, Аллоҳ уни қиёмат куни оловли юган билан юганлайди”, дедилар.
Илм Исломда муслиму муслимага фарз, (имкон бўла­туриб) илм олмаганга, илм ўргатмаганга Ярат­ганнинг азоби тайин. Буларнинг бари Исломда илмга кучли тар­ғиб борлигидан даракдир. Илм иккига: фарзи айн ва фарзи кифояга бўлинади. Илм мусулмон кишининг ру­ҳий, ақлий, жисмоний ва ахлоқий камол топишига ало­қадорлиги учун ҳам фарзи айндир. Бунга эркак ҳам, аёл ҳам, мусулмон умматининг барча аъзоси амал қи­ли­ши керак. Қуръон тиловати, ибодат амаллари, ҳалол ва ҳаром маса­лалари, тақво – буларнинг барчаси фарзи айндир. Зироат, санъат, тижорат, тиббиёт, фалакиёт, ҳан­даса, муҳандислик ва бошқа соҳалар илмини билиш фарзи кифоядир. Жамиятда бир киши бир илм ёки касб билан шуғулланса, ўша илм бошқалардан соқит бўлади. Агарда ҳеч ким шуғулланмай қўйса, унда Ислом уммати гуноҳкор бўлиб қолади.
Болаларга эсини таний бошлаганиданоқ уларни ўраб турган атроф-муҳит ҳақида маълумот бериш баробарида Қуръони карим тиловати ва Расулуллоҳ (алайҳиссалом) сийратларини, фарз ва суннатларни ўр­га­тиш билан таълим бериш бошланади. Бу фик­римизга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) “Болаларингизга уч хислатни ўргатинглар, Пай­ғамбарингизни яхши кўришни, унинг аҳли байтини яхши кўришни ва Қуръон тиловатини. Чунки Қуръон ҳофизлари Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ бўлган кунда У зотнинг сояси остидадирлар” (Табароний ривояти), деган сўзлари асос бўлади.
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) волийларга қуйи­дагиларни ёзиб жўнатдилар. “Болаларингизга су­зишни, чавандозликни ўргатинглар ва уларга мақоллар ва чиройли шеърларни айтиб беринглар!”
Утба ибн Абу Суфён ҳам ўғли Абдусомаднинг устозига: “Боламга Аллоҳнинг Китобидан таълим бер, шеър­лардан энг яхшисини, сўзларнинг энг шараф­лисини ўргат”, деб буюрди.
Имом Шофиъий айтадилар: “Ким Қуръонни ўр­ганса, об­рўси баланд бўлади. Ким фиқҳга эътибор бер­са, қадри билинади. Ким ҳадис ёдласа, яъни ўрганса, ҳужжати кучаяди. Ким тил ўрганишга эътибор қа­ратса, табиати юмшайди. Ким ҳисобни ўрганса, фикри тиниқлашади”.
Ибн Сино “Сиёсат” китобида болалар тарбиясига оид қимматли фикрларни билдирган. Жумладан, бола таълимга ақлан ва жисман тайёр бўлганида таълим беришни Қуръони каримдан бошлашни насиҳат қилган. Бола ўша вақтда алифбони ўқишни, ёзишни ва дин­нинг асосий қоидаларини ўрганади, сўнгра шеър ёд­лайди.
Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид-дин” китобида қуйидагиларни васият қилади: “(Таълим) Қуръони каримни, ҳадисларни, тақводор кишилар ва уларнинг ҳолатлари ҳақидаги ҳикояларни ўргатишдан бошланади. Кейинроқ баъзи диний ҳукмлар ва ишққа тарғиб қилмайдиган шеърлардан ўргатилади”.
Зеро, Ибн Қутайбанинг “Уюнул ахбор” китобида қуйи­дагича келади: «Сақиф қабиласидан бўлган бир киши Валид ибн Абдулмалик ҳузурига кирди. Валид ундан сўради: “Қуръон ўқийсанми?” У киши: “Йўқ, эй мўминлар амири! Мени ишлар ва қизларим банд қилган”, деб жавоб берди. Валид: “Фиқҳни би­ла­сан­ми?” деб сўроқ қил­ди. Аъробий: “Йўқ”, деди. Валид: “Би­рор бир шеър ўқиб берасанми?” деб сўради. Аъро­бий: “Йўқ”, деди. Шунда Валид ундан юз бурди. Шу пайт ўтирганлардан бири (Абдуллоҳ ибн Муовия) “Эй мўминлар амири, ана у-чи”, деб ҳалиги кишига ишора қилди. Валид эса: “Жим! Биз билан бирга ҳеч ким йўқ”, деб айтди».
Ислом белгилаган қоидалардан яна бири – таъ­лимни гўдак эсини таний бошлаганидаёқ бошлашдир. Бу пайтда боланинг зеҳни соф, хотираси кучли, янги маълумотларни ўрганишга қизиқувчан бўлади. Бунга Байҳақий ва Табароний “Авсат” китобида ривоят қилган ҳадис далолат. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Ёшликдаги илм тошдаги нақш кабидир”. Таълим-тарбия борасида шу каби кўплаб ҳадислар со­бит бўлган.


Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish