Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида Режа: Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари



Download 107,53 Kb.
bet3/9
Sana15.04.2022
Hajmi107,53 Kb.
#554512
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5381898148522235697

Ахлоқий тарбия. Инсоннинг ахлоқий ҳаёти унинг ахлоқий тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, ахлоқий тарбия инсоннинг шахс бўлиб етишувини таъминлайдиган узлуксиз жараёнлардан бири. Унда индивид ахлоқий қадриятларни англаб етади, ўзида ахлоқий фазилатларни барқарорлигини таъминлайди, ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар асосида яшашга ўрганади.
Ахлоқий тарбия инсоният тарихи мобайнида икки муҳим масалага жавоб излайди: булардан бири – қандай яшамоқ керак, иккинчиси – нима қилмоғ-у, нима қилмаслик лозим. Ана шу саволларга жавоб излаш жараёни ахлоқий тарбиянинг амалий кўринишидир. Ахлоқий тарбия – бу ёш авлодда инсонпарварлик ахлоқи ғоялари ва тамойилларига мувофиқ қадрият муносабатлари, юксак ўз-ўзини англаш, ахлоқий туйғулар ва хулқ-атворни шакллантиришнинг мақсадли жараёнидир. Ахлоқий тарбия умуминсоний тамойилларни вужудга келаётган онгда такрор ишлаб чиқаришга қаратилган. Инсон эгаллаган ҳар қандай билим, қобилият, кўникма унинг учун аҳамиятли бўлиши, унинг дунёқарашининг бир қисмига айланиши керак. Билимнинг жамият манфаати учун қўллашдан иборат ижтимоий мақсади ахлоқий тарбия орқали амалга оширилади2.
Меҳнат тарбияси. Бамани инсон ҳаётий орзуларини самарали ва матонатли меҳнат орқали рўёбга чиқаришга интилади. Меҳнат тарбияси кишига ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш муносабабатлари, жараёнлари ва қўлланиладиган меҳнат қуроллари тўғрисида билим беради, кўникма ва малака хосил қилишига кўмаклашади. Меҳнат тарбияси ҳар томонлама ва юксак ривожланган шахсни тарбиялашнинг асрлар давомида синалган ва ишончли воситасидир.
Меҳнат тарбияси тарбия жараёнининг меҳнатни юзага келтирадиган, ишлаб чиқариш муносабатлари шаклланадиган, меҳнат қуроллари ва улардан фойдаланиш усуллари ўрганиладиган соҳаларни қамраб олади.
Тарбия жараёнида меҳнат шахсни шакллантиришининг етакчи омили, дунёни ижодий ўзлаштириш усули, меҳнат соҳаларида тажриба тўплаш воситаси, умумтаълим ўқув материалини ташкил қилувчи манба, жисмоний ва эстетик тарбиянинг ажралмас қисми каби соҳаларда чиқиши мумкин.
Тарбияга ишлаб чиқариш билан боғлиқ меҳнат, яъни моддий бойликлар яратиладиган тури баракали таъсир кўрсатади. Зеро ҳар қандай ишлаб чиқариш моддий бойликлар яратилиши билалан бирга ижодий мазмунга эга жараёндир.
Самарали меҳнат қуйидагилар билан тавсифланади:
• моддий натижа;
ташкилот;
• меҳнат муносабатлари тизимига жамиятнинг киритилиши;
• моддий рағбатлантириш.
Ақлий тарбия - деганда тарбиячиларнинг ўқувчиларни ақлий кучи ва тафаккурини ривожлантиришга қаратилган мақсадли фаолияти тушунилади.
Тафаккурни ривожлантириш дегенда, кшининг объектив борлиқдаги предмет ва воқеликларни ўзаро алоқалари ва муносабабталрини бавосита ва умумлаштирилган холатда билиш жараёни, мия фаолияти маҳсули тушунилади.
Қуйидаги фикрлаш турлари мавжуд:
1) мантиқий;
2) мавҳум;
3) умумлаштирилган;
4) назарий;
5) техник;
6) репродуктив;
7) ижодий.
Мантиқий фикрлаш қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади:
1) билимларни мантиқий қайта ишлаш усулларини ўзлаштириш, яъни янги маълумотлар ва илгари ўрганилган материал ўртасида умумлаштирилган алоқаларни ўрнатиш, уларни маълум бир тартибли тизимга келтириш;
2) тушунчаларни аниқлаш қобилияти;
3) мулоҳаза юритиш, исботлаш, рад этиш, хулосалар чиқариш, тахминлар (гипотезалар, башоратлар) қилиш усулларини ўзлаштириш.
Мавҳум фикрлаш - бу одамнинг аҳамиятсиз, иккиламчи, белгилардан чалғитиши, умумий ва муҳимни ажратиб кўрсатиш ва шу асосда мавҳум тушунчаларни шакллантириш қобилиятидир.
Умумлаштирилган фикрлаш маълум бир ҳодисалар гурухига тааллуқли умумий тамойиллар ёки ҳаракат усулларини топиш қобилияти билан тавсифланади.
Назарий фикрлаш қуйидагилар билан тавсифланади:
1) умумлаштиришнинг юқори даражасидаги билимларни ўзлаштириш қобилияти;
2) у ёки бошқа билимлар соҳаларининг ривожланишининг илмий асослари ва тамойилларини тушуниш.
Техник тафаккур ишлаб чиқариш жараёнларининг илмий асослари ва умумий тамойилларини, инсоннинг технология билан ишлашга психологик тайёргарлигини тушунишидир.
Репродуктив фикрлаш маълум турдаги муаммони ҳал қилиш ёки таниш шароитларда ҳаракатларни бажаришда билим ва имкониятларидан фойдаланиш.
Ижодий фикрлаш - бу шахснинг ўзига маьлум бўлган билимлар асосида, уларни ҳал қилиш учун зарур бўлган янги маълумотлар, усуллар ва воситаларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган янги, илгари номаълум вазифаларни мустақил равишда ҳал қилишдир.
Ақлий кучлар дегенда онгнинг ривожланганлиги даражаси тушунилади, унинг асосида одам билимини ошириб боради, ақлий ҳаракатларни бажаради ва маълум интеллектуал вазифаларни ўзлаштиришга қодирлик тушунилади.
Ақлий тарбиянинг вазифалари қуйидагилардан ибораорт:
1) ақлий фаолиятнинг шарти сифатида билим заҳирасини яратиш;
2) асосий ақлий ҳатти-ҳаракатларни ўзлаштириш;
3) интеллектуал фаолиятни келтириб чиқарувчи интеллектуал қобилиятларни ўзида шакллантириш;
4) диалектик-материалистик дунёқарашга эга бўлиш.
Кишининг билимлар захирасини ўзлаштиришда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга:
1) кишининг мақсадга интилувчанлиги;
2) унинг олдига қўйган мақсадлари, фаоллигига ундайдиган сабаблар;
3) умум ўқув қобилиятлари;
4) узоқ муддатли интеллектуал фаолиятни белгилаш.
Одамнинг ақлий ривожланиши ва фикрлаш қобилияти қуйидаги асосий ақлий ҳаракатларни ўзлаштиришиниталаб қилади:
1) таҳлил қилиш;
2) синтез;
3) таққослаш;
4) таснифлаш.

Download 107,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish