Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида Режа: Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари



Download 107,53 Kb.
bet2/9
Sana15.04.2022
Hajmi107,53 Kb.
#554512
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5381898148522235697

Тарбия воситалари ва усуллари

Тарбия жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан уни ташкил этишнинг шаклларига боғлиқ. Тарбияланувчилар сонининг кўплиги, муқарар равишда тарбиянинг сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини пасайтиради.


Тарбиянинг усуллари ва шакллари.
Тарибя усуллари деганда тарбияланувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш жараёнида, уларда тегишли мотиватсия, муносабат ва фикрни ривожлантириш, кўникма ва хулқ-атвор одатларини ишлаб чиқиш, шунингдек. шахсий фазилатларини шакллантириш мақсадида уларни тўғирлаш ва такомиллаштиришнинг ўзига хос усуллар тушунилади.
Тарбия усуллари ўқувчида қандай сифатларни шакллантириш вазифаси қўйилганига қўра таснифланади. Шундан келиб чиққан холатда биз тарбиянинг барча усулларини қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин:
I. Шахс онгини шакллантириш усуллари:
1. Ишонтириш усули – бу шундай тарбия усулики, унда ижтимоий-маънавий муносабатларнинг моҳиятини, хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини ҳиссий тушунтиришда, тарбияланаётган шахснинг онги ва ҳиссиётларини ривожлантиришда ифодаланади. Бу усулнинг психологик асосини ўқувчи онгида у бажармоқчи бўлган ҳулқ атвор ва хатти ҳаракатларни оқибатини олдиндан кўра билиш тамойили ташкил этади.
Ишонтириш қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:
а) ўқитувчининг фикри (бу маданиятда умумий қабул қилинган холат, ўқитувчи билдирган фикр, шахсий муносабат кўринишидаги хабар бўлиши мумкин);
б) ўқитувчининг далиллари, асаслари, унинг воқеа ва ходисаларнинг ички яширин маъносини очиши (кўргани, бажаргани, талабанинг ўқигани);
в) ижтимоий ҳаётда юз берадиган манфааатлар тўқнашуви ҳақида ўқитувчининг маслаҳати, тавсияси;
г) ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқоти (масалан, бадиий образни идрок этишдаги таассуротлар алмашинуви);
д) мунозара (тўсатдан ёки махсус ташкил этилиши мумкин).
2. Ижобий ўрнак кўрсатиш усули. Бир донишманд инсоннинг маънавий камолоти учун учта шарт-шароит зарур: буюк мақсад, буюк тўсиқ ва буюк ибратлар зарур, деган экан.
Унинг моҳияти шундаки, талабани ўз устида фаол ишлашга, фазилатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга, ундаги камчиликларни бартараф этишга интилиши (еҳтиёж)ни уйғотиш учун бошқа одамларнинг (омма эътиборига сазавор бўлган) ҳулқ-атвори ва фаолиятига оид мисоллардан фойдаланилади. Ижобий намунанинг талабалар тарбиясига таъсири кўрсатишининг психологик асоси улардаги тақлидчангликдир.
Талабанинг ўқитувчида идеалини кўриши мақсадга мувофиқ.
II. Ўқувчиларнинг яхши ҳулқини рағбатлантириш ва камчиликларини тузатиш усуллари:
1. Ўрнак кўрсатиш усули.
2. Педагогик талаб усули. Талаб – бу ўқувчи хулқ-атворини тузатишга қаратилган муайян ҳаракатлар ёки ҳаракатларга бевосита рағбатлантириш усули. Воститалар:
а) ўқувчига бирор вазифани бажариш ёки ёрдам кўрсатиши ҳақидаги илтимос;
б) ўқитувчилар ёки маъмуриятининг кўрсатмалари ёки буйруқлари;
в) хулқ-атвор қоидаларини шакллантириш;
г) буйруқ-кўрсатма (масалан, фавқулодда вазиятда ёки кимнидир ранжитадиган вазиятда қўлланилади);
д) тарбияланувчига ваколат бериш.
Ўқитувчида меҳр (самимий), қатъиятлилик (доно) ва талабчанлик (ота-онанинг) уйғунлашиши зарур.
3. Рағбатлантириш усули. Воситалар:
а) ижобий баҳо (оғзаки, мимик, пластик мазмундаги ўта ихчам шакли);
б) мақтов (тасдиқлашнинг батафсил шакли, баҳолаш сабабини ёки асосини батафсил тушунтириш);
в) миннатдорчилик (талаба бажарган ишнинг аҳамиятини шахан ёки жамоада хизматини тан олиш);
г) тақдирлаш (совға, рамзий нишонлаш);
д) унвон бериш (шахсининг фазилатларини тан олиш ёки келажагига ишонч билдириш).
4. Жазолаш усули. Воситалар:
а) маъқул деб топмаслик (айблаш);
б) танбеҳ;
в) ҳайфсан бериш;
д) жамоадан четлаштириш (ётоқхонадан, ўқув гуруҳидан, коллеждан);
э) табиий оқибатлар усули – ўқувчининг хатти-ҳаракати қандай оқибатларга олиб келишини мантиқий асослаш (Ж.Ж. Руссо).
III. Ўқувчиларнинг фаолияти ва хулқ-атворини ташкил этиш усуллари:
1. Машқ қилиш усули - моҳияти бир хил ҳаракатларни такрорлашдан иборат. Воситалар:
а) ўргатиш;
б) хулқ-атвор кўникмаларини ривожлантирувчи махсус тренинг ўтказиш;
в) ахлоқий-психологик қоидалар асосида ўйин ташкил этиш.
2. Мусобақа усули.
3. Бошқа фаолият турига ўтиш усули (“ҳиссиётларни ўзгартириш”).
4. Ўқувчининг хулқ-атворини назорат қилиш ва ўзини-ўзи назорат қилиш усули. А.С. Макаренко кашф этган тарбия усуллари:
а) жамоавий тарбия (тарбияланувчилар умумий дўстона, маиший, меҳнат манфаатлари асосида бирлашуви, жамоанинг таркибий қисми эканлигини англаш); б) ўзини-ўзи бошқариш (Макаренко гуруҳга раҳбарлик муддати 6 ойдан ошмаган, ҳар бир бола раҳбар бўлиш имкониятига эга эди); в) меҳнат тарбияси (меҳнат аниқ мақсад асосида ташкил этилган, натижаси қисқа муддатда кўриниши талаб қилинган); г) ўқитувчи мураббий, ота-она (ўқитувчи зиёрак, самимий бўлиши керак, болалар соҳталикни дарров билади); д) интизом (тарбия востаси, ёки усули эмас балки натижадир).
Тарбиянинг усул ва воситалари асосида тарбияни ташкил этиш шаклларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Тарбия шакли – тарбия жараёнининг ташқи ифодасидир. Педагогик адабиётларда тарбиявий иш олиб бориш шаклларига турлича ёндашувлар мавжуд.
Тарбияга жалб этилган одамларнинг қамровига кўра шартли равишда уни қуйидаги шаклларга бўлиш мумкин:
• индивидуал;
• микрогруппавий;
• гурухий (жамоавий);
• оммавий.
Тарбиявий иш соҳаларга ажратилади: ақлий, ахлоқий, эстетик, меҳнат, жисмоний тарбия.

Download 107,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish