Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида Режа: Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари


Қадимги давр мутафаккирларининг тарбия ҳақидаги ғоялари



Download 107,53 Kb.
bet8/9
Sana15.04.2022
Hajmi107,53 Kb.
#554512
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5381898148522235697

Қадимги давр мутафаккирларининг тарбия ҳақидаги ғоялари

Лао-сзи (Мил. авв .604 – мил. авв. – V аср.) даочилик таълимотининг асосчисидир. Таълмотнинг моҳияти «Дао де сзин» трактати (бирор бир муаммога бағишланган илмий асар)да баён қилинган. «Дао – ҳамма нарсадан устун», «илдиз», «йер ва осмоннинг онаси», «дунёнинг илк асоси», «сзи» эса моддий асос, дао «де»ни – фазилатни ундан яратади. Шунингдек, «дао» йўл маъносини ҳам англатади. «Дао де сзин»ни «Фазилат йўли» деб ҳам аташ мумкин.


Инсон мавжуд олам каби дао қонунлари асосида вужудга келган, у табиатнинг бир қисми, унинг вазифаси фазилат (де) йўлидан бориш. Ҳар қандай сунъий аралашув, табиатнинг мувофиқлик тартибини ўзгартиришга интилиш – одамлар учун ҳалокатли; барча ёвузликларнинг, бахтсизликларнинг манбаи табиат жорий этган қонуниардан чекинишдадир. «Осмон ва Ер инсонпарварлик хусусиятига эга бўлмагани учун барча мавжудотга ўз ҳаёти билан яшаш имконини беради», – деб ёзади Лао-сзи1. Демак, бировларнинг ишига аралашмаслик фазилатдир. Шу сабабли унинг наздида фаолият – даога қарши қаратилган ва халққа зарар келтиради, унинг асосий ахлоқий тамойили «увей» – фаолиятсизлик; донишманд кишининг «дао»си, бу – курашсиз фаолият. Лекин бу курашсиз фаолият аслида табиатга қарши бўлмаган фаол хатти-ҳаракат, фақат даога хос, табиат қонунларига мос фаолиятдир.

Айни пайтда, Лао-сзининг фикрича, донишманд билимини ошира бориб, уни одамларга тарқатмайди, фақат халқнинг фаровонлиги учун ишлатади; чунки халқнинг билими кучли бўлса, уни бошқариб бўлмайди. Унинг емагини тотли, кийимини чиройли, уй-жойини тинч, ҳаётини қувончли қилиш керак, холос. Ана ўшанда, яъни илм-фан тараққий этмаса, сивилизатсия кириб келмаса, бир давлат қўшни давлатга кўз олайтирмайди, уруш бўлмайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, даочилик ахлоқшунослигидаги асосий мақсад – одамламинг табиат кўрсатган йўлдан боришига эришиш; тамойили – фаолиятсизлик, ўзгаларнинг ишига аралашмаслик; халқнинг бахти – унинг уруғчилик, қабилачилик муносабатларидаги тенглик ва соддаликка қайтишида; донишмандларнинг бахти эса мўтадиллик, хотиржамлик, табиатга яқинликдадир.
Конфутсий тарбия тўғрисида. Конфутсий (Кунг Фу Цзи ёки Кун Тзи), устоз Кун (милоддан аввалги 551-479) мактабда ўқитувчиси, ёзув, ҳисоб, мусиқа ва маросимларни ўргатган. Хотираларига қайд этишича у ўн беш ёшга кирганида интилишларини ўқишга қаратган. Ўттиз ёшида у мустақил рўзғор тебратган. Қирқ ёшида ҳаёт ҳақиқатини англаган. Эллик ёшида у Осмон иродасини билган. Олтмиш ёшида у ҳақиқатни ёлғондан ажратишни ўрганди. Етмиш ёшида кўнгил истакларига бўйсунган, удумларни бузмаган.
Конфутсий ғоялари баён этилган асар қолдирмаган. Айрим манбаларда “Ши Чинг” (Қўшиқлар китоби)ни тузганлиги қайд этилади. Шогирдлари асосий ғоялари баён қилинган “Лун Юй” – “Суҳбат ва мулоҳазалар” тўпламини нашр қилган.
Конфутсийчилик расмий давлат мафкурасига айланган ахлоқий-ижтимоий- сиёсий таълимот сифатида вужудга келди, у жамиятга қаратилган бўлиб, инсонпарварлик, одиллик ва адолатлилик, маросимлилик, билим, тўғрилик устуворлик бериладиган эзгуликни қарор топтиришга хизмат қилади. Таълимотда ҳалоллик, меҳр-оқибат ва кечиримлилик, поклик, уят, яхшилик, мардлик, назокат, ҳурмат, тежамкорлик, ҳаё, ўзига талабчанлик каби қадриятлар таҳлил қилинган. Конфутсий таълим мавзусига солиҳ ҳаёт асосларини муҳокама қилиш таклифи билан чиққан, чунки катталарнинг болаларни ҳимоя қилишга интилиши унинг идеалларига мос келади. У жень - инсонпарварлик тамойилини ишлаб чиқди. Тамойилга биноан одамдан мукаммал шахс тарбиялаш вазифасини ҳал этиишга ҳаракат қилган. Инсонпарвар киши меҳрибонлиги, меҳнатсеварлиги, хушмуомалалиги, саховатли- лиги ва ростгўйлиги билан ажралиб туради. Хушмуомала киши одамлар билан мулоқотда ҳақоратдан сақланади, саховатли киши одамларни ўзига тортади, ҳалол киши бошқаларнинг ишончини қозонади, тиришқоқ киши муваффақиятга эриша олади. меҳрибон киши ҳамкасбларига таъсир кўрсата олади.
Конфутсий таълимотида марказий ўринлардан бирини цзы (олижаноб шахс) идеали эгаллайди. Олижаноб шахс тарбиялаш учун Конфутсий ишлаб чиққан таълим тизимини жорий қилиш керак. Келиб чиқишидан қатъи назар, олижаноб эркак ўзининг ижтимоий вазифасини тўлиқ бажаради, ахлоқий қадриятларга оғишмай амал қилади. У доимо хушмуомала, кучли ирода ва матонат эгаси, мард ва тақдир зарбаларига бардошли, эзгулик ва адолат ғояларига содиқ бўлиб қолади. Кишининг одамлар билан муомаласи яхши бўлса ҳаққоний бўлади ва у инсоннинг моҳиятидан келиб чиқади. Лекин инсонни улуғлайдиган йўл эмас, балки йўлни улуғ қиладиган инсондир.
Шогирд устозидан яшаш қоидасини тушунтириб беришни сўраганида Конфутсий қуйидаги сўзлар билан жавоб берган: ёмон нарсани кўрманг, ёмонгапни эшитманг, нотўғри гапни айтманг, ёмон иш қилманг. Одамалрнинг сенга ёмон муносабатда бўлишларини истамасанг, сен ҳам уларга ёмон муносабабтда бўлма. Ли (маросим) инсон, нарсалар ва табиат ўртасидаги ўзаро таъсирларнинг бутун мажмуасини ўзида мужассам этган. Конфутсийчилар таълим ёрдамида инсоннинг моҳиятини ўзгартириш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Улар ёш мутахассис давлат хизматида юқори мартабага эришишни истаса садиқ бўлиши керак. Содиқлик ҳокимият олдида кишининг мутелигини билдирмайди. Ҳукмдор аъёнларига одоб-ахлоқ қоидаларига мос муомала қилиши керак. Агар ҳукмдор аъёнларини қўл-оёғи деб билса, аъёнлар ўз ҳукмдорини қорни ва юраги деб ўйлайдилар. Агар уларни ер ёки ўт деб ҳисобласа, аъёнлар уни уни қароқчи ва душман деб билишади. Ҳукмдор бадҳулқ бўлса, халқ уни ағдариб ташлашга ҳақли. Конфутсий тарбиясида сяо – фарзанднинг ота-онаси ва аждодларига ҳурмат билан қараши ғояси алоҳида аҳамиятга эга. Шогирдлари билан суҳбатда Конфутсий фарзандлик тақвоси тамойилидан фойдаланиб идеал жамият қуриш мумкин деб ҳисоблади. Таълим ва тарбиянинг асосий қадрияти фарзандлик тақвосидир. Тақводор бўлиш учун у ота-онага ғамхўрлик қўрсатиши керак. Ғамҳўрлик фақат қариндошларига эмас, балки бошқа одамларни ҳам ҳурмат қилиш. Ота-она ва аждодларнинг яхши номини сақлаши муҳим. ота-оналарни қўллаб-қувватлаш учун моддий воситаларга эга бўлиш, шунингдек, аждодлар рухига қурбонликлар қилиш учун бурчини яхши бажариши керак. Сяо (ўғил ва қизнинг ҳурмати) - ота-онага маданиятли муносабатдир. Оилага ҳурмат Хитойда тарбиянинг асосидир. Кичиклар билан катталар, эр ва хотин, уқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида ўзаро ҳурмат ва эҳтиром қоидаларига қатъий амал қилиниши лозим. Оиладан барқарорликни сақлаб қолишнинг асоси катталарга ҳурмат бўлса, жамиятда барқарорликни ҳар бир кишининг ўз вазифасини бажаришига масъулият билан ёндошувидир. Конйуцийнинг таъкидлашига кўра хукумдор ҳукмдорлигини, хизматчи химзматчилигини, ота оталигини, фарзанд фарзандлигини қилса, яъни ҳамма ўз вазифасини сидқидилдан бажарса жамиятда барқарорлик ва ратаққиёт бўлади.

Download 107,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish