Таълимменежменти ва маркетинги – бу педагогик технологиянинг замонавий ижтимоий, иқтисодий ва бошқа талабларга мувофиқлигини аниқлаган ҳолда уни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, амалиётга тадбиқ қилиш масалаларини ҳал қилувчи соҳа.
Таълим менежменти ва маркетингида тегишли долзарб йўналишлар аниқланиб, мутахассислар тайёрлаш учун таклифлар тайёрлайди, тегишли тартибда бизнес – режалари тузиш ва уларни амалга ошириш билан шуғулланади. Бундай муаммолар ечимларини топишнинг оптимал вариантини топиш учун таълим менежменти ва маркетинги бўйича чуқур ва пухта билимга эга ҳамда тажрибали мутахассислар жалб этилади.
Таълим методи – бу таълим жараёнида ўқитувчи ва талабаларнинг аниқ мақсадга эришишга қаратилган биргаликдаги фаолиятидир.
Таълим методи ўқитувчи билан талабаларнинг ўқиш вазифаларини бажаришга қаратилган назарий ва амалий билиш фаолияти йўлидир.
Таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усулларини ҳамда ўқув материалларини назарий ва амалий йўналтириш йўлларини англатади.
Таълим методлари ўқув материалини баён қилишга ва уни таълим олувчилар яхши билим олишга қаратилган фаолиятнинг йўли, усулидир. Таълим жараёни ва натижалари ўқитувчини таълим олувчилар билиш фаолияти ҳаракатини белгиловчи иш усулларига боғлиқдир. Шу сабабли доимо педагогикада таълим методларига ўқитувчининг иш усуллари ва таълим олувчиларнинг билиш фаолияти усуллари деб қараладики, бу усулларнинг ҳар иккаласи ўқув вазифаларини бажаришга қаратилгандир.
Таълим мониторинги – педагогик тизим фаолияти ҳақида ахборотлар йиғишни ташкил этиш, сақлаш, қайта ишлаш ва уларни синфларга ажратиш тизимидан иборат бўлиб, кузатилаётган объект ҳолатини ва келгувсида унинг ривожланиши динамикасини олдиндан башорат қилиш жараёни.
Таълим мониторинги таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун маълумотлар йиғиш технологияси, таълим натижалари даражасини таққослаш учун керак бўладиган маълумотлар мажмуасини тайёрлашдни амалга оширишга имкон яратади.
Таълим мониторинги педагогик тизим фаолиятидан олинган далилий хулосавий натижаларни унинг мақсадига нечоғлик мослигини кўрсатувчи, тезкори алоқани таъминловчи мустақил бошқарувчи вазифаларини амалга оширишнинг дидактик асоси ҳамдир.
Таълим мониторинги тадқиқот натижаларини мунтазам илмий асосланган ҳолда кузатиш (динамик жараённи кузатиш учун) ҳамда уларни берилган этолон билан қиёслаш жараёнида мунтазам равишда ривожланиб боради.
Таълим сифати – бу таълим жараёнининг турли қатнашчиларини ўқув массасаси томонидан кўрсатилган таълим хизматларидан қониқиш даражаси ёки таълимда қўйилган мақсад ва вазифаларга эришганлик даражаси.
Сифат категорияси инсоннинг объектив реалликни билишдаги маълум босқичини ифодалайди. Билиш жараёнининг дастлабки босқичида объект субъект олдида ўзининг айрим ёки бир неча хоссаси билан намоён бўлади. Бевосита ҳиссий идрокда сифат кўплаб хоссаларнинг мажмуи тарзида кўриниш беради.
Талаб этилган даражадаги таълим сифатига маълум ижтимоий – педагогик тизим орқали эришиш мумкин. Бу тизим қуйидаги қисмтизимлардан ташкил топади: ДТС; бўлажак мутахассисларнинг меъёрий модели; таълим сифатини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда мониторинги.