Мавзу: Педагогнинг компетентлик қобилияти асослари



Download 60,47 Kb.
bet1/13
Sana23.02.2022
Hajmi60,47 Kb.
#127631
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-Педагогнинг компетентлик қобилияти асослари.


Мавзу:Педагогнинг компетентлик қобилияти асослари.

Режа:
Кириш.


Асосий қисм
1.1.Педагогнинг қобилият турлари.
1.2.Персептив-педагогик қобилият турлари.
1.3.Педагогнинг дидактик қобилияти.
1.4.Педогогнинг конструктив ташкилотчилик,коминикатив англаш қобилияти асослари.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.


Кириш
Мавзунинг долзарблиги -Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий сиёсатида миллий ўзликни англаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни ўзлаштириш орқали шахс билан жамият ўртасида уйғунликни вужудга келтириш, эҳтиёжларнинг хусусийликдан умумийликка ўсиб ўтишининг қондирилиши ҳар жиҳатдан вояга етаётган ёшларнинг қобилиятлари, истеъдодлари, ички имкониятлари, ўзига хос индивидуал-психологик хусусиятларини тадқиқ этишрри, шунингдек, ривожлантиришни талаб этади. Ёш авлод-нинг шахс ва субект сифатида шаклланиши, ақлий ривожланиши, тарбияланганлик даражасинини аниқламасдан туриб, ўрта махсус ва олий таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш мумкин эмас.
Жамиятнинг инфраструктураларида, гуруҳий шахслараро муносабатларда демократия принсипларининг қарор топиши, фуқаролар ўр­тасида тенг ҳуқуқлилик, субектлилик, ҳамкорлик, ҳамдардлик (эмпатия) мезонлари турмуш тарзига айлана бошлаши кишилик дунёси-нинг жаҳоншумул ижтимоий - тарихий ғалабасининг ёрқин ифодасидир. Ҳозирги даврда шахснинг роботлашувига чек қўйилиши, ўзининг мустақил инсон (субект) тарзида намоён бўлиши учун моддий-маънавий негиз барпо этилиши, шахсий дунёқараш (ҳам илмий, ҳам диний), барқарор эътиқод, мустаҳкам позисия, қатъий ирода, ўткир ва букилмас ғояни эгаллашга имкон яратди. Ана шундай умумбашарий аҳамият касб этувчи ижтимоий воқелик, ҳодиса, ижтимоий тасаввур ва эҳтиёж мамлакатимизда шахсни марказий фигура сифатида тан олиниши ва ривожланишнинг ҳаракатлантирувчиси тарзида баҳоланиши педагогик билимларнинг заруратга айланганлигини англатади.
Инсоншунослик фанида инсон-жамият, жамият-инсон шаклида ўзаро таъсирни тақозо этар экан, биринчи ва иккинчиси ҳам тўғри, ҳам тескари алоқани ўрнатиши жоиз. Абдулла Авлоний ўз даврида башорат қилганидек: "Агар педагогика инсонни ҳар томонлама тарбиялашни хоҳлар экан, унда инсонни ҳар томонлама ўрганиши зарур".
Худди шу боис, таълим-тарбия жараёнида баркамол инсонни шакллантириш лозим, унинг натижаси, маҳсуласи орқали мустақил фикрловчи, ижодий изланувчи, кучли иродали, ишчан, ғоявий эътиқодли, маънавияти юксак, рок виждонли шахсни камол топтириш жоиз. Чунки "субект-субект" муносабатни амалда қарор топтирмасдан туриб, тарбияланганлик даражасини аниқлаш имкониятига эга бўлмаймиз. Бу ўринда педагогика катта аҳамият касб этади, жамиятнинг баркамол шахсни етиштиришдек мақсадига мос келиши айни муддаодир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов: "Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топади", - деган фикри таълим ва маорифни юксалтириш, миллий ғояни рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлигини кўрсатади.
Бу улуғвор вазифларни амалга ошириш учун Республика Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги ИХ сессиясида, қонуний замин бўлган "Таълим тўг"рисида"ги қонун, "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўгрисидаги қонун"ининг қа­бул қилинишига бир қатор омиллар сабаб бўлди: биринчидан, биз яшаётган муҳитда ижтимоий тузум ўзгариши бўлса, иккинчидан, ижтимоий ишлаб чиқариш ва мулкка бўлган муносабат ўзгарди, учинчидан, эски мафкуравий қарашлар янги шароитга жавоб бермай қўйди, тўртинчидан, таълим муассасаларида олиб борилаётган тадбирлар жаҳон андозаларига мос равишда ташкил қилинишни, талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳис-туйғуларини сингдириб, уларни ҳар томонлама баркамол, чуқур билимга эга мутахассис этиб тайёрлашни тақозо этди.

Download 60,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish