Мавзу: Қон клиник таҳлили. Қон хужайраларини автоматик анализ усуллари



Download 313,82 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi313,82 Kb.
#127150
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу назарий-2

Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади: - аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида; - юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида; - тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича; - ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун; - фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида. Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар қонунда белгиланган тартибда берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баб-баравар жавобгар бўладилар.

Шифокор хатолари (Ятрогения) - iatria – Грек тилидан таржима қилинганда даволаш, даволамоқ; genеs – келтириб чиқарувчи Ятроген касалликлар – тиббиёт ҳодимларининг бирор бир ҳатти ҳаракати оқибатида келиб чиқувчи касалликлар ҳисобланади. Ятроген касалликлар (ятрогения) беморнинг патологик ахволидир, бу касаллик шифокор ёки бошқа тиббий ходимнинг бепарволиги ёки ножўя ҳаракатларидан келиб чиқади. Беморга оғзаки мулоқотларнинг камлиги, зарарлилиги турли хил психоген шикастланишларга олиб келиши мумкин.

Ятрогения шифокорнинг нотўғри, ноадекват, малакасиз харакатлари, муносабатлари ва муомаласи оқибатида келиб чиқади. Масалан, шифокор беморга “Биласизми, бундай касаллик билан инсонлар одатда узоқ яшамайди” деган иборани ўйламасдан ишлатса, бу беморга жуда ёмон таъсир этади касалликдан соғайиш ишончи камаяди. Ятроген касалликлар одатда 2 хил кўринишда намоён бўлади: Депрессия – кайфиятсизлик, ақлий ва жисмоний қобилятнинг пасайиши, ўзига нисбатан ишончсизлик шу билан бирга соматоневрологик ўзгаришлар билан кечувчи руҳий холатнинг бузилишидир. Ипохондрия – ўз саломатлигига керагидан ортиқ эътибор бериш, ўзида мавжуд бўлмаган даволаниши мумкин бўлмаган касалликдан қўрқиш, ёки ўзида мавжуд, жуда хам ҳавфли бўлмаган касалликдан соғайишга ишончсизлик. Ятрогенияни яна одатда “Салбий психотерапия” деб хам айтиш мумкин, чунки врачнинг ножўя муносабати оқибатида беморда соғайишга ишонч ўрнига қўрқув, ваҳимага тушиш, келажакка умид ва ишонч йўқолиши мумкин.


Download 313,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish