Орқа мия.
Орқа мия кўндаланг кесимида ўртасидан боғланган икки яримпалладан иборат. Кулранг модда унинг марказида, оқ модда эса периферик қисмида жойлашган. Орқа миянинг юқори қисмида пастки қисмига қараганда оқ модда кўпроқ бўлади. Кулранг моддада олдинги, орқа ва кўкрак сегментлари сохасида олдинги шох асосидан чиқувчи латерал ён шохлар тафовут қилинади. Латерал шохдан орқароқда кулранг модданинг тўрсимон тузилмаси – ён устунлар орқали йўналади. Икки яримпалланинг кулранг моддалари орқа мия марказидаги орқа мия канали атрофидан ўтувчи кулранг моддадан иборат бўйинча орқали бирлашади. Кулранг модда бирлашмасининг олдинги ва орқа қисмида, оқ модданинг олдинги ва орқа бирлашмалари жойлашади. Оқ модда устунларга ёки тизимчаларга ажратилади: олдинги, орқа ва латерал тизимчалар. Орқа мия даражасига боғлиқ холда оқ ва кулранг модда миқдорий нисбати ўзгаради. Бўйин сохасида олдинги шох орқа шохга қараганда кенгроқ бўлиб, кўпроқ оқ модда тутади. Кўкрак сохасида олдинги шох катталиги ва ок модда миқдори камаяди. Бел-думғаза сохасида эса олдинги ва орқа шохлар катталашиб оқ модда камаяди.
Орқа мия мултипольяр ҳужайралар ва уларнинг толаларидан иборат. Орқа мияни бириктирувчи тўқимадан иборат юмшоқ парда ва нейроглия ўраб туради. Нерв ҳужайралари кулранг моддада сочилиб жойлашади ва тўпланган сохалари орқа мия ядроларини хосил қилади.
Орқа мияни цитоархитектоникаси.
Аксонларининг тугаш қисми ва жойлашиши буйича нерв ҳужайралари бўлинади:
1) Илдизчали, олдинги шохнинг латерал ёнида жойлашган энг катта ҳужайралар. Улар харакат функциясини бажариб, аксонлари олдинги илдиз сохасига йўналади.
2) Бириктирувчи ёки ички ҳужайралар, улар олдинги ва орқа шохларнинг ички қисмида марказий каналга ёнма-ён жойлашади. Аксонлари бирлашмада қарама-қарши томонга ўтиб, олдинги тизимча орқали йўналади. Улар орасида калта аксонли кулранг модда бўйлаб сочилган ҳужайралар хам учрайди (Гольджи II тип ҳужайралари).
3) Устун ҳужайралар (cellulae funiculares) - энг кўп учровчи ҳужайра бўлиб, аксонлари ўз томонидаги олдинги, ён ва орқа тизимчалар таркибида йўналади.
Улар кўпинча кулранг модда ташқи чегарасида жойлашади. Бу ҳужайра нейритлари тегишли устун таркибида юқорига йўналади ёки Т-симон бўлиниб битта толаси юқорига ва битта толаси пастга ёки биттаси ён устунда, икинчиси олдинги устунда йўналади.
4) Қисқа аксонли ҳужайралар (Гольджи II тип ҳужайралари) орқа шох ва желатинсимон модда таркибида жойлашади. Уларнинг нейритлари бошланиш қисмидан узоқ бўлмаган жойда бўлинади, баъзан олдинги бирлашма орқали кулранг модданинг қарама-қарши томонига ўтиб, шохланиб якунланади. Бу ҳужайралар орқа шохлардан келувчи таъсирни кулранг модданинг бошқа ҳужайраларига узатади.
5) Орқа илдизнинг алохида гурух ҳужайралари, улар орқа мияда эмас, балки спинал нерв тугунларида жойлашган ёлғон – униполяр ҳужайралар хисобланади. Уларнинг ўсимталари Т шаклли бўлинади: марказий ўсимтаси орқа илдизни хосил қилади, периферик ўсимтаси эса периферик аъзоларда якунланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |