2. Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар.
Қорақалпоғистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг асосий қисми қишлоқда истиқомат қилади. Аграр секторда ҳам иқтисодий қайта қуриш, бозор муносабатларига ўтиш рўй берди.
1997-йил 1-январ ҳолатига республикада 263 қишлоқ хўжалик корхонаси фаолият кўрсатди. Нодавлат секторнинг жами ишлаб чиқарилган маҳсулотдаги улуши 98,3 фоизни ташкил этди.
Пахта этиштиришда нодавлат корхоналарнинг ҳиссаси 97,8 фоизни, дончиликда 98,1 фоизни, картошкачиликда 99,7 фоизни, сабзавотчиликда 98,8 фоизни, полизчиликда 95,1 фоизни, боғдорчиликда 98,5 фоизни, пиллачиликда 100 фоизни, гўшт этиштиришда 98,9 фоизни, сут ва туҳум ишлаб чиқаришда 99,4 фоизни, қоракўл тери ва жун этиштиришда 100 фоизни ташкил этди.
Деҳқончиликда экин майдонларининг таркиби ўзгарди. Ғалла майдонлари экин майдонларининг 35,8 фоизини ташкил этди. Буғдой ва картошка этиштириш 3 марта, узум этиштириш 4 мартага кўпайди.
Қорақалпоғистонда деҳқон фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича этарли тажриба тўпланди. 1998 йилга келиб 1686 фермер ширкатлар уюшмалари ташкил этилди. Элликқал'а туманида мавжуд 14 та жамоа хўжаликлари деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмасига айлантирилди. Деҳқонларга мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан ерлар узоқ муддатга ижарага берилди. Лекин Қорақалпоғистонда ана шу тажрибани оммалаштиришга мутлақо э'тибор берилмади.
1992- йили Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилди. 1992-2000-йилларда Жаҳон банки, эвропа ривожлантириш банки ва бошқа фирмалар билан 100 дан ортиқ шартномалар тузилди.
Республикада 303 дан ортиқ қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи савдодаги асосий шериклари Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Швейсария, Нидерландия ҳисобланади.
Асосан пахта толаси, толадан олинга маҳсулотлар, қайта ишланган нефт маҳсулотлари, буян томирлари сотилади. Экспорт қилинган товарлар ҳажми 1996 йилда 122,9 млн долларга тенг бўлди. Ғарб мамлакатларига экспорт қилинган хом ашё 113,6 млн долларни ташкил этди. Пахта толаси жами экспорт маҳсулотларининг 95 фоизини ташкил этди.
Ташқи савдо оборотида импортнинг салмоги 1996 йилда 46,2 фоизни ташкил қилди. Импорт маҳсулотлари таркибига асосан халқ исте'мол моллари, қора ва рангли металлар, озиқ-овқат маҳсулотлари киради.
Яқин хорижий мамлакатлардан асосан шакар, буғдой, машина ва жиҳозлар, агрегатлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, қувурлар, автомашиналар, ишлаб чиқаришни комплектловчи материаллар келтирилди. Лекин республиканинг имкониятларидан тўла фойдаланилмаяпти. Масалан, 1999-йили республика худудида 70 га яқин фойдали қазилма конлари аниқланди.
Мустақиллик йилларида республикада ижтимоий соҳалар ривожланишига э'тибор кучайди. Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли пунктларини электрлаштириш тўла ҳал қилинди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан та'минлаш даражаси 59,5 фоизга этди. 1992-1996 йилларда Туямўйин сув омборидан республика аҳоли пунктларига 2 минг 885 км водопровод тармоғи олиб келинди. 4057,5 км газ тармоқлари ўтказилди ва табиий газ билан та'минлаш 85,4 фоизни, шу жумладан шаҳарда 99,4 фоизни, қишлоқда 72,4 фоизни ташкил этди. Кўплаб соғлиқни сақлаш об'ектлари, касалхоналар, поликлиникалар, туғруқхоналар ва турар-жой бинолари қурилди.
Мустақилликнинг илк йиллариданоқ хукуматимизнинг фермер хўжаликларини ташкиллаштиришга э'тибор қаратгани туфайли бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб ижобий ютуқларга еришилди.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳум омил ва асоси бўлди.
Ушбу фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштиришдаги улуши 99,5 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи су'бектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан 4 йилда бир маротаба амалга оширилиши, янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан э'тиборан икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилиши мумкин эмаслиги белгилаб берилди.
Бундан ташқари, фермер хўжаликларига солиқ ва бошқа имтиёзларни бериш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бунда пахта хом-ашёсини йиғиб олиш бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишчиларини даромад солиғидан озод этилиши;
-томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган юридик шахслар тегишли ер участкасига нисбатан 5 йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод этилиши;
-фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб да'во аризаларини тақдим этиш, судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш ҳуқуқи берилди.
Бугунги кунда Республикада 5430 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан пахта-ғаллачиликда 3682 та фермер, сабзавот ва полизчиликда 321та фермер, чорвачиликда 377 та фермер, боғ ва узумчиликда 514 та фермер, ғалла ва сабзавотчиликда 326 та фермер ва 210 та фермер хўжаликлари бошқа йўналишларда иш билан банд.
2016-йил Қорақалпоғистон Республикасида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича манзилли Дастури қабул қилинди.
Дастурга асосан Республика бўйича жами 748 та фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантириш назарда тутилиб, амалда жорий йилнинг июл ойига қадар ташкил этилган кўп соҳали фермер хўжаликлари сони 433 та ҳамда кўп соҳали фаолият учун ажратилган имтиёзли кредитлар сони 429 та фермер хўжаликларига 248 гектар ер майдонига 2535,0 млн сўм амалда ажратилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари ва Адлия вазирлиги ходимлари та'кидлаганидек, барча категориядаги хўжаликларида 11 минг 111 гектарга сабзавот, 9508 гектарга полиз, 5325 гектарга картошка экилиб, тўлиқ навлар олинди.
Бундан ташқари, 247 гектар майдонда янги интенсив боғлар, 247 гектарда токзорлар яратилди. Ушбу майдонларга 123,5 минг дона мева, 296,4 минг дона токзор навлари экилди. Шу билан бирга 118 гектар майдондаги эски боғда, 65 гектар токзорларнинг реконструксия ишлари олиб борилди. Бугунги кунга қадар 6778 гектар боғнинг, 1268 гектар токнинг қатор ораларига сабзавот экинлари экилиб, озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Фермер хўжаликлари ишларининг самарадорлигини ошириш ва уларга шарт-шароитлар яратиш, экин майдонлардан мақсадли фойдаланиш бўйича барча туманларда ер майдонларини оптималлаштириш ишлари олиб борилиб, тўлиқ инвентаризатсиядан ўтказилди.
Шунинг натижасида мева-сабзавот этиштиришда 321 та фермер хўжалигига 1467 гектар, боғдорчилик ва токзорчиликка ихтисослашган 514 та фермер хўжалигига 1510 гектар, бундан ташқари сабзавот-ғалла этиштириш бўйича янгидан ташкил этилган 326 та фермер хўжаликларига 4532 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди.
Бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотларини этиштиришувчи, тайёрловчи ва экспорт этувчи корхоналар билан «Ўзагроекспорт» ихтисослашган ташқи савдо компанияси ўртасида шартномалар тузиш ишлари тўлиқ тамомланди. Россия Федератсия ва Қозоғистон Республикасига мева-сабзавот маҳсулотлар экспорт этиш бўйича шартномалар тузилди. «»
Бугунги фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштириш билан чегараланиб қолмасдан, уни қайта ишлашни ҳам йўлга қўймоқда. Натижада қишлоқ жойларига саноатни олиб киришга, аҳоли бандлигини та'минлашга, энг муҳими, ички исте'мол бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Айниқса, кейинги икки ярим йил ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан қабул қилинган, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барча йўналишларини белгилайдиган Фармон ва Қарорлари, уларнинг фаол ижроси халқимизнинг турмуш тарзини бутунлай ўзгартиб юборди. Авваломбор, инсон ва унинг манфаатларини кўзлаб олиб борилаётган ислоҳатларнинг натижаси юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг бахтли ва ободон турмуши, ўзига ва юрт келажагига бўлган мустаҳкам ишончида кўринмоқда.
Барча эски уйлар ўрнига янги, миллий лойиҳалар асосида қурилаётган кўркам бинолар, сўлим ва гўзал хиёбонлар, ҳатто, қишлоқларимизнинг, маҳаллаларимизнинг алоҳида «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари асосида янги қиёфа касб этаётганлиги Президентимиз яратиб бераётган имкониятлар самарасидир.
Булардан ташқари, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |