4. Қорақалпоғистон Республикасида экологик аҳвол. Орол фожиаси. Экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги давлат сиёсати
1990-йиллардан бошлаб Орол фожиасининг ҳалокатини бошидан кечираётган барча мамлакатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шунингдек бошқа халқаро ва минтақавий ташкилот минбарларидан жаҳон ҳамжамиятининг диққат э'тиборини ушбу муаммога, уни минтақавий ва глобал хавфсизлик билан чамбарчас боғлиқ эканлигига жалб этиб келишмоқда.
Орол фожиаси ва уни бартараф этиш чораларини қидириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримов 1993-йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида ва 1995-йил октябрдаги 50-сессияларида сўзлаган нутқларида жаҳон ҳамжамиятини Марказий Осиё минтақасидаги экологик ҳалокат бўлган Орол ва Оролбўйини қутқаришда кўмак беришга чақирди.
Мазкур глобал муаммони БМТ шафелигида халқаро молиявий тузилмалар, ривожланган давлатлар кўмагисиз амалга ошириш мумкин эмаслигига БМТнинг э'тиборини қаратди. 1993-йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон та'сислигида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) ташкил этилди.
2010-йил «Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экологик муаммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда Ислом Каримов трансчегаравий дарёлар ва улардан фойдаланишда адолат тамойилига риоя этиш зарурлиги, акс ҳолда минтақанинг эко оламига улкан фожиаларни келтириши мумкинлиги ҳақида яна бир бор оммага ма'лум қилди.
2013-йилда Оролбўйи учун Амударё делтасидаги кичик сув ҳавзаларини ташкил этиш, шўрсизлантирадиган қурилмага эга сув чиқариш иншоотларини қуриш, ҳимоя ўрмонини ташкил этиш каби лойиҳа ва тадбирларни молиялаштиришга маблағлар ажратиш режаси тасдиқланган.
2013-йилда Ўзбекистон Республикаси ва ОҚХЖ-нинг ўша пайтдаги Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 68-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида «Оролнинг қуриши оқибатларига барҳам бериш ва Оролбўйи экотизими ҳалокатини олдини олиш тадбирлари Дастури» илгари сурилди.
Глобал миқёсда ва минтақамизда экологик вазиятнинг тобора ёмонлашуви ва чучук сув тақчиллиги шароитида Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш долзарб масалага айланди. Орол денгизи тариҳига этибор берсак, у бой табиий ресурси билан машҳур бўлган. Бу денгиз биологик жиҳатдан бой экотизим сифатида э'тироф этилган. 1964 йилгача денгиз ҳудуди 68,9 минг квадрат километрни ташкил этган. Йилига 30-35 минг тоннагача балиқ этиштирилган. Ноёб флора ва фаунаси дунёга машҳур эди. Афсуски, сувдан нотўғри ва тартибсиз фойдаланиш натижасида сўнгги 50-55 йил ичида сув ҳажми 15 баробарга тушиб, сатҳи 29 метрга пасайди. Денгизнинг қуриган ҳудудини оқ туз конлари эгаллади. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тобора йўқолиб бормоқда.
Денгизнинг қуриб қолган тубида вақти-вақти билан чанг ва шўр бўронлар кузатилади. Жумладан, ҳар йили 100 миллион тоннага яқин қум-туз бўронлари бўлиб, 400 километрдан ортиқ масофага тарқалади. Бу эса инсонларнинг соғлиғига жиддий та'сир кўрсатмоқда. Ҳудудда нафас йўллари, онкологик, сурункали бронхит каби касалликлар кузатилмоқда. Атроф-муҳитнинг бузилиши иқтисодий кўрсаткичлар пасайишига ҳам сабаб бўлади. Ҳудудда чорвачилик ва балиқчилик соҳаси оқсамоқда. Иқтисодий зарар кўрсаткичи ортиб бормоқда.
Орол денгизи фожиаси натижасида юзага келган сув ресурслари танқислиги, ер деградатсияси, чўлланишнинг кучайиши, био хилма-хилликнинг кескин камайиши ва бошқа жиддий иқлим ўзгаришлари жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Орол ҳалокати оқибатларини юмшатиш бўйича минтақа ҳудудида 500 дан ортиқ кенг миқёсли лойиҳалар амалга оширилди, қуриган денгизнинг 350 минг гектар майдонига саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилди. Бугун бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарга этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017-2021- йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури қабул қилинди. Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилди ва унга 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Ҳозирда ушбу маблағлар ҳисобидан амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув та'миноти, турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги са'й-ҳаракатларни фаол бирлаштириш, БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича 2017 - йил қабул қилинган махсус дастур тўлиқ амалга оширилиши масаласига жаҳон ҳамжамияти э'тиборини қаратган эди.
Шунингдек, жорий йилнинг 7-8 июн кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янги ёндашувлар, инновацион эчимлар ва инвестициялар» мавзусидаги халқаро анжуманда қабул қилинган резолюсия бу борада амалий эчим сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, минтақанинг сув ва экология билан боғлиқ муаммоларига эчим топиш бўйича қўшни давлатларнинг са'й-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлиги янада яққолроқ намоён бўлмоқда.
Яқинда Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси та'сисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида Президентимиз ушбу масалага жиддий э'тибор қаратди. Ўз навбатида, Орол фожиаси оқибатларини юмшатишда минтақадаги давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги борасида устувор аҳамиятга молик конструктив йўналишлар Марказий Осиё давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди.
Президентимиз Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала экани, музокараларда анчадан буён тўпланиб қолган саволлар очиқ ва конструктив муҳокама қилинганини, энди қоғоздан амалий ишга ўтилишини алоҳида та'кидлаб ўтди. Айниқса, минтақа давлатлари умумий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, минтақанинг сув ва экология билан боғлиқ муаммоларига эчим топиш бўйича барча са'й-ҳаракатларни бирлаштириш лозимлиги қайд этилди. Дарҳақиқат, минтақа давлатларининг барчаси Жамғарма фаолиятида, жумладан, Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга ёрдам кўрсатиш бўйича тўртинчи Дастурни ишлаб чиқиш ва ўзаро келишиш жараёнида тўлақонли қатнашиши бу борадаги умумий муаммоларни ҳал этиш ва таҳдидларни бартараф қилишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.
Давлатимиз раҳбари томонидан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш юзасидан таклиф этилган конструктив йўналишлар халқаро жамоатчилик томонидан ҳам э'тироф этилмоқда.
Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан Орол денгизининг қуриши натижасида минтақада юзага келган ижтимоий-иқтисодий,екологик муаммоларни бартараф этишга жиддий э'тибор қаратилмоқда.Сўнгги уч йил ичида Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича дунёда муқобили бўлмаган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида қарийб,2 миллион гектар майдонда ўрмонлаштириш ишлари амалга оширилиб, саксовул ва чўлга чидамли бошқа ўсимликлар уруғлари сепилди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонлаштириш борасида амалга оширилган улкан бунёдкорлик минтақа экотизмини барқарорлаштирида муҳим аҳамият касб этади. Бу чора тадбирлар табиий ресурслар деградатсиянинг,шунингдек ,денгизнинг қуриган тубидан қум ва чанг кўтарилишининг олдини олишни та'минлайди.
Бугун Қорақалпоғистонда ҳаёт бутунлай ўзгармоқда. Барча шаҳар ва туманлар, қишлоқлар, маҳаллалар янгича қиёфа касб этмоқда. Замонавий корхоналар, та'лим, тиббиёт, маданият, спорт ва ижтимоий соҳанинг бошқа об'ектлари, коммуникация тармоқлари қурилмоқда. Бу эса, Қорақалпоғистон Республикасининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги тутган ўрнининг тобора ошиб бораётганлигидан дарак беради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,буларнинг ҳаммаси бизлар учун чексиз фахр-ифтихор эмасми? Янгиланган, тобора яшариб, кўркам бир диёрга айланаётган Қорақалпоғистонимизнинг ўрни Ўзбекистонда ярқираб кўринмоқда. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам, дунёнинг бошқа давлатларида ҳам бу масканга бўлган қизиқиш, э'тибор, ҳурмат ортаётганини кўриб қувонамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |