мавзу. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси ( соат) Режа


Қорақалпоғистонда ма'навий-маданий соҳадаги янгиланишлар



Download 93,96 Kb.
bet3/4
Sana28.11.2022
Hajmi93,96 Kb.
#873839
1   2   3   4
Bog'liq
9-мавзу.

3. Қорақалпоғистонда ма'навий-маданий соҳадаги янгиланишлар

Қорақалпоқ халқи қадимий ва бой тарихга эга. Унинг мил­лий маданияти, жозибали сан'ати, мумтоз адабиёти, қадриятлари, удум ва ан'аналари оламга машҳурдир.


Мустақиллик туфайли қорақалпоқ халқи жуда кўп қадриятларини қайта тиклаш имкониятига эга бўлди. Адолат ва тенглик, озодлик ва ерк учун курашган ерназар Олакўз, Оллаёр Дўстназаров сингари халқ қаҳрамонларининг- жасоратли, ўт юракли қорақалпоқ фарзандларининг орзу-армонлари амалга ошди.
Миллий маданият ва ма'навиятнинг қарор топишига, қора­қалпоқ халқининг классик шоирлари Бердақ, Ажиниёз боболар ижодий меросларининг тўла тикланишига, азиз хотираларининг улуғланишига йўл очиб берди.
Бугунги қунда Ибройим Юсупов, Тулепберген Қаипбергенов, Тиловберген Жумамуратов қаби қорақалпоқ ёзувчи ва шоирларининг асарлари халқларимиз ма'навий хазинасидан муносиб жой олди.
Собир Камолов, раҳматли Чаржау Абдиров каби йирик олимлар Ўзбекистон фани ривожига жуда катта ҳисса қўшдилар.
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон маданий ҳаётида ҳам жиддий ўзгаришлар ҳақида гап кетганда, аввало халқ та'лими тизимида юз берган ўзгаришларни та'кидлаш ўринли. Бугунги кунда Республика халқ та'лими тизими миллий уйғониш, ижтимоий-иқтисодий ва ма'навий ривожига хизмат қилишда етакчи рол ўйнамоқда.
Республикада янги типдаги урта умумта'лим муассасалари – лисейлар, гимназиялар ва алоҳида фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган мактаблар тез ривожланмоқда. 1996-йил охирида Республикада 743 та умумта'лим мактаби фаолият кўрсатди, Шу жумладан, айрим фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган мактаблар 1991-йилда 31 та бўлган бўлса, 1997- йилда 169 тага этди, лисей ва гимназиялар 19 тага етди. Ўтган йилнинг ўзида ўқувчилар сони 1743 нафарга кўпайди.
Барча касб ҳунар-техника билим юртларида тракторчи-машинистлар тайёрлаш чегараланиб, ўрнига турли минтақалар учун зарур бўлган кадрлар тайёрлашга э'тибор кучайтирилди. Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга, гилам тўқиш, керамик буюмлар тайёрлаш, ранчкорлар ва бошқа шу каби ҳунар эгаларини тайёрлашга аҳамият берила бошланди.
Республикадаги 22 та махсус ўқув юртларида, шу жум­ладан, кундузги бўлимда 11,8 минг ўқувчи та'лим олмоқда. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат Университетида ҳамда Ажиниёз номли Нукус Давлат педагогика олийгоҳларида олий ма'лумотли мутахассислар тайёрланмоқда. Бу ўқув юртларининг кундузги бўлимларида 9 минг нафар талаба ў'қимоқда. Университетда қишлоқ хў'жалиги ва тиббиёт ихтисослиги бўйи­ча факултетлар мавжуд.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври қийинчилиқларига қарамай Республика ҳукумати халқ та'лими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрмоқда. Кейинги 6 йилда 42 минг 778 ўринли мактаб, 6 минг 660 ўринли боғча, 6 минг 840 ўринли ҳунар-техника билим юрти бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Биргина 1996 йилнинг ўзида эса 3126 ўринли мактаб қуриб ишга туширилди.
Президентимизнинг 2016-йил 29-декабрдаги «2017-2021-йилларда мактабгача та'лим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, мактабгача та'лим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, қишлоқ аҳоли пунктларида янги ана шундай иншоотлар қуриш, уларни замонавий ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар, мултимедиа ресурслари билан та'минлаш чоралари кўрилмоқда. 
Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30-сентябрдаги «Мактабгача та'лим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Мактабгача та'лим вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирликнинг асосий вазифалари босқичма-босқич барча болаларни мактабгача та'лим тизимига қамраб олиш, ўзаро рақобат қилувчи давлат ва нодавлат МТМлари тармоғини яратиш, амалиётга мактабгача та'лим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини жорий этишдан иборат. 
Мазкур қарор ва фармон ижроси юзасидан бугун Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда 318 та мактабгача та'лим муассасаси бўлиб, уларнинг 3 таси хусусий, 7 таси турли ташкилотлар тасарруфида. Уларда 48 минг 106 нафар, умумий болаларнинг 32 фоизи та'лим-тарбия олмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев та'кидлаганларидек, «Ёшлар тарбиясига бугун э'тибор бермасак, ертага кеч бўлиши мумкин. Мактабгача та'лим муассасаларини Қорақалпоғистоннинг иқлим шароитидан келиб чиқиб қуриш керак. Ҳар бир хонани иситиладиган пол билан та'минлаш зарур. Бундан ташқари, бу соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам қайта кўриб чиқиш, бунинг учун олий та'лим муассасалари қошида махсус курслар ташкил қилиш лозим. Тарбиячилар савияси болалар келажаги учун муҳим аҳамиятга эга». 
1991- 1996 -йиллардан фан соҳасида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлди. 1992- йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоқ филиалига Қорақалпоқ бўлими мақоми берилди. Унинг таркибида илгари 3 та институт мавжуд бўлган бўлса, яна иккита институт қўшилди. Тарих, археология ва этнография ҳамда биоекология институтлари ҳам шу бўлим таркибига кирди. Ботаника бош бўлинмасига эса бўлим мақоми берилди. 1994-йилда эса Фанлар Ақадемияси таркибига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли тажриба институти ва тиббиёт клиникаси ҳам киритилди.
Фанлар Ақадемиясида ташкил этилган бундай тадбирлар олимларга табиий ва ижтимоий фанларни янада ривожлантириш, халқ хўжалиги ва маданиятни юксалтиришда муайян муваффақиятларни қўлга киритишга ёрдам берди. Қорақалпоқ фанида еришилган ютуқлар ҳамда тўрт жилдлик «Қорақалпоқ тилининг изоҳли луғати»ни яратишдаги хизматлари учун фанлар академияси бўлимининг 4 нафар илмий ходимлари (М. Қаландаров, Р. Эсемуратова, А. Турабоев, Д. Қозоқбоев) 1996- йилда Ўзбекистон Республикасининг Беруний номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар.
1996-йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фанлари ақадемиясининг қорақалпоқ, бўлими ташкил этилди. Унинг таркибига Ш.Мусаев номидаги Чимбой ер ишлари инс­титути ҳамда шоличилик ва чорвачилик институтларининг филиаллари киритилди.
Нукусда САНИИРИнинг бўлими фаолият кўрсатмоқда. Республика олий ўқув юртларидаҳам илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Кейинги йилларда Тошкент олимлари кўмагида катта миқдордаги юқори малакали мутахассислар тайёрланди. Республикадаги 60 нафар фан докторлари ва 600 нафар фан номзодларидан деярли 30 фоизи Ўзбекистон мустақиллиги йилларида илмий даража олдилар. Илгари фанлар ақадемияси ҳақиқий а'золигига сайланган Ч. А. Абдиров, С. Қ. Камолов, А. Б. Бахиевлар қаторига 1994-2000 йилларда Т. Эшанов, А. Даулетов, У.Ҳамидов ва Ж. Бозорбоев ҳам қабул қилиндилар. 1997- йилда эса икки нафар рассом (Ж.Изентаев ва Ж.Қуттимуратов) Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясининг академиклигига сайландилар.
Республикада юқори малакали кадрлар ўсишида айниқса, ижтимоий фанлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий Ат­тестасия Комиссияси томонидан тарих ва археология, этногра­фия, тил ва адабиёт бўйича номзодлик ва докторлик диссертасияларининг ҳимоя қилувчи ихтисослашган Кенгашларнинг ташкил этилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республика олимлари кейинги йилларда чет эл мутахассислари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Республика Фанлар Ақадемиясининг Қорақалпоқ бўлими био­екология институти ходимлари Германия олимлари билан биргаликда 1993-йилдан бери Орол бўйи экологияси муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб боришмоқда. Тарих, археология ва этнография институти Австралиянинг Сидней университети олимлари ҳамда француз археологлари билан биргаликда иш олиб бормоқдалар. 1995-йилда Муйноқда Германия Республикаси ёрдамида биоекология институтининг халқаро эко­логия станцияси очилди.
Мустақил Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг долзарб масалалари Республика шоир ва ёзувчилари ижодида катта ўрин эгаллайди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Иброим Юсупов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тулепберган Қаипбергановлар қаторига янги номлар келиб қўшилди. Сагинбай Иброҳимов, Кенесбой Раҳмонов каби шоирлар, Гулойша эсемуратова, Ўзарбой Абдураҳмонов, Муратбой Низановлар ана Шулар жумласидандир.
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасининг маданий ривожланишининг ҳам ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Айниқса маданий соҳадаги ривожланиш Хоразм вилояти билан муштарак ривожланди. 1991- йил Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон,   Хоразм ва Тошҳовуз ёшларининг учрашуви ўтказилган бўлиб,   унда дўстона қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш,   биргаликда байрамлар,   танловлар ва фестиваллар, спорт мусобақалари ва турли учрашувларни ўтказиш муаммолари муҳокама қилинди.   1992- йил бошида Қорақалпоғистон Жоқарғи КенГЭСи, Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ҳокимликлари минтақа халқлари орасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирларни белгиладилар. 1998 -  йили қорақалпоқ адабиёти классиги Бердақнинг   170   йиллигини, кейинги йилда Ажиниёзнинг 175 йиллиги нишонланди. Шу йили Ўзбекистон Қаҳрамонлари – И.Юсупов ва Т.Каипбергеновларнинг 70 йиллик юбилейлари ўтказилди. 1999-йилда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Татаристон халқ артисти, «икки қирғоқ булбули» номини олган О.Худойшукуров ҳотирасига бағишланган республика танлови ўтказилди. У нафақат ўзбекча қўшиқларни, балки минтақадаги бошқа халқлар- қорақалпоқлар, қозоқлар, туркманларнинг қўшиқларини ҳам куйлаган. У ҳамма учун умумий ўртоқ, қадимий маданият вакили, миллатлараро келишув ва бирдамлик сиймоси эди.
1996-йил январда Тошкентда Қорақалпоғистон маданияти кунлари, ноябр ойида эса Қорақалпоғистонда Тошкент мада­нияти кунлари ўтказилди. Бу тадбирлар Нукус ва Тошкент маданият ходимлари фаолиятини бир-бирларига яқинлаштирди.
1996-йилда Қорақалпоқ хореографияси тарихида биринчи мар­та «Ойжамол» номли қорақалпоқ балети (Н. Муҳаммединова мусиқаси, Т. Ходжаев асари) саҳналаштирилди. 1996-йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги олдидан ўтказилган «Ўзбекистон-Ватаним маним» қўшиқ-танловида ёш қўшиқчи Роза Кутеқеева «Мустақиллик гуллари» қўшиғи билан иштирок этиб, фахрли иккинчи уринни олди. Шу йили яна Амир Темур ролининг энг яхши ижроси учун конкурсида Бердақ номидаги дра­ма театри артисти Бозорбой Ўзоқберганов қатнашиб, биринчи ўринни олди. Бу мисоллар Қорақалпоғистон сан'аткорлари мус­тақиллик йилларида еришган муваффақиятлардан далолат беради.
«Қорақалпоқ диёри ўзининг дунёда ўхшаши йўқ, бетакрор сан'ати билан барчамизни ҳайратга солиб келади. Бу заминдан этишиб чиққан Ойимхон Шомуратова, Жўлдасбек Қуттимуратов, Отажон Худойшукуров, Замира Давлетмуратова каби буюк сан'аткорларнинг – Оллоҳ уларнинг барчасини рахмат қилсин-хотирасини халқимиз ҳеч қачон унутмайди». Шунингдек, Қорақалпоқ сан'ати ривожига ўзларининг беназир ҳиссаларини қўшиб келган «Машҳур сан'ат арбоблари-композитор Нажмиддин Муҳаммединов ва артист Нажмиддин Ансатбоев, Тамара Дошумова, Муяссар Раззоқова, Гулпаршин Сиримбетова, Жалгасбай Султанбоев, Мирзагул Сапаева, Махсет Хўжаниязов, Гулхатийша Айимбетова, Айгул Надирова, ёрқин исте'додли опера хонандалари Женисбек Пиязов ва элиза Айтниязовани мамлакатимиз танимайдиган одам топилмайди десак муболаға бўлмайди”.
2001 йилнинг 14-­15 июлида Хоразм вилоятида Қорақалпоғистон маданият арбоблари билан учрашув бўлиб ўтди. Гурлан туманида майдони   20   га дан иборат   «Халқлар дўстлиги»   хиёбони барпо этилди.   Бахши ва жировлар, «Мухаллес»   фолклор ансамбли,   «Айқулаш»   ва   «Аму тўлқини»   рақс ансамбллари чиқишлари билан биргаликда,   К.Сержанов,   Т.Хўжаназаров, Р.Кутекееваларнинг мусиқа ижоди намуналари ҳам янгради. 2001-йилда қорақалпоғистонлик олимлардан Ж.Бозорбоев,  В.Н.Ягодин, М.Мамбетуллаев,  Г.Хожаниязовлар «Авесто» нинг 2700 йиллигига бағишланган юбилей тантаналарида фаол иштирок этдилар. Хоразм вилояти маданияти ва сан'ат вакиллари 2003- йилда Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашда фаол қатнашдилар. Ўзбекистон халқ артисти Г.Матёқубова раҳбарлигидаги «Хоразм рақс» бирлашмаси рақс гуруҳи «Дутор лазгиси» рақсини ижро қилди. Адабиёт, фан ва маданият вакиллари-О.Матчон, А.Садуллаев, М.Қўшчонов, С.Искандарова, Д.Бобожонов, Р.Қурбонов, Б.Каримов, э.Мадраҳимов, М.Абдулҳакимов, Қ.Искандаров, Г.Матёқубова, К.Исмоилова, Т.Қурёзовлар ўзбек ва қорақолпоқ халқларининг ҳурматига сазовор бўлдилар. Бундай байрамлар ва учрашувлар ан'анавий бўлиб қолди. Хоразм ва Қорақалпоғистон маданият ва сан'ат вакиллари дўстона учрашувлар ҳамда биргаликдаги чиқишлар учун имкон топардилар. 2004-йил 24-июлда Урганч шаҳрида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти К.Отаниёзов юбилейини нишонлашда ушбу республикалар делегациялари иштирок этдилар
Нафақат Қорақалпоғистон, балки бутун мамлакатимизнинг фахри бўлган, дунёда «Саҳродаги Лувр» деб шуҳрат қозонган И.Савитский номидаги Қорақалпоқ давлат сан'ат музейининг муҳташам иккинчи корпуси қурилиб, юксак халқаро стандартлар асосида жиҳозланди ва фойдаланишга топширилди. 
Қорақалпоғистон сан'атида еришилган муваффақиятларни кенг тарғиб этишда рассомлар уюшмаси, И.В. Савитский но­мидаги сан'ат музейи, тарих-ўлкашунослик музейи катта ишларни олиб бормоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси сайловчи вакиллари билан учрашувда:- «Нукус шаҳридаги Игор Савитский номидаги Қорақалпоқ давлат сан'ат музейи ўзининг бебаҳо тасвирий сан'ат асарлари билан нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда ҳам катта шуҳрат қозонган,бу ерда 90 мингга яқин нодир экспонатлар жамланган бўлиб,уларнинг орасида ўзбек ва рус рассомларининг асарлари,қорақалпоқ халқ амалий сан'ати намуналари, қадимий Хоразм давлатига мансуб ёдгорликларни кўриш мумкин» деган эдилар.
Ҳақиқатан ушбу музей қорақалпоқ халқининг фахрига айланган. И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат сан'ат музейи-республикадаги йирик музейлардан; Нукус шаҳрида 1966-йилда ташкил топган, 1984-йилдан Н.В.Савитский номи билан аталади. Музейга И.Савитскийнинг са'й-ҳаракати ва у тўплаган қорақалпоқ халқ амалий сан'ати асарлари негизида асос солинган. Музейнинг умумий майдони 6,9 минг кв.м.
Музей халқ амалий сан'ати, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм сан'ати, 1920-30-йиллар ўзбек ва рус тасвирий сан'ати, қорақалпоқ замонавий ранг-тасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-ма'рифий бўлимлар, кутубхона (10 минг дона асар), фонд ҳамда та'мирлаш уста-хонасига эга. Фондида 85 мингдан ортиқ экспонат мавжуд
Яқинда музейда янги галереялар ишга туширилди ва энди 100 000га яқин сан'ат асарлари ва артефактлардан иборат музей коллекцияларининг катта қисми галереяга ташриф буюрувчилар учун намойиш этиш имкониятига эга бўлди. 2017-йилда галерея коллекцияларидан 223 та дурдона асарлар Москва шаҳридаги Пушкин музейида  «Нукус дурдоналари» кўргазмасида намойиш этилди. Илк бор мазкур асарлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида 1960-йилда намойиши этилган бўлса-да, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш музейни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 
Ўзбекистон президентининг 2018-йил 28-августдаги қарорида назарда тутилган тадбирлар - я'ни музейларни янгилаш ва амалиётга жорий этиш, Ўзбекистон музейларида ходимларни раҳбарлик лавозимларига жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва сан'атни ривожлантириш жамғармаси томонидан И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат сан'ат музейи директори лавозимига очиқ халқаро танлов ташкил этилган ва ўтказилган эди.
Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат сан'ат музейининг филиали) директори Тигран Мкртичев Савитский музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилди.
И.В. Савитский номидаги Нукус музейи директори лавозимига танлов ғолиби Тигран Мкртичев 2021-йил 2-январдан ўз вазифасига киришди.
Қорақалпоғистоннинг музейлари ва кўргазма павилонларининг фаолиятидаги энг асосий мақсад инсон ма'навий ҳаётининг ғоявий­фуқаролик туйғуларини шакллантириш ҳисобланади. Миллатлараро муносабатларнинг янги мафкураси миллатлараро муҳитнинг сифат жиҳатдан ўзгариш жараёнларига жавоб берадиган анча унверсал,   ҳаракатчан ва мослашадиган,   дунёқарашли,   ахлоқий   ­   этик устуворликга эга бўлмоқда.   Халқнинг жипслиги ва ҳамфикрлилиги, миллатлараро тотувлик ғояси тобора оммалашиб, жамият миллий ­ иқтисодий ривожининг муҳим омили ҳисобланиб,  миллий   –  маданий алоқалар доираси, миллий ва этник гуруҳлар ҳамкорлиги кенгаймоқда.
Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейи биноси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби, Амир Темур номидаги истироҳат боғи, замонавий имкониятларга эга йирик спорт мажмуаси бунёд этилди. Имом эшон Муҳаммад жом'е масжиди реконструксия қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бундай ўзгаришлар барча туманларда, қишлоқ ва овулларда рўй берди. Ҳудуд иқтисодиёти ривожланди, аҳоли турмуш даражаси ошди. Энг муҳими, одамлар буни ўз ҳаётларида сезмоқда. 



Download 93,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish