Мавзу: Машина деталларининг ейилишга таъсир қилувчи омиллар ва деталларнинг шикастланиш турлари


Қайишқоқ деформацияланиш (эзилиш)да



Download 57,67 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi57,67 Kb.
#138751
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-маъруза

Қайишқоқ деформацияланиш (эзилиш)да ишқаланиш кучлари таъсир қилиши ва ҳарорат кўтарилиши натижасида сиртнинг айрим нотекисликлари қайишқоқ деформацияланади, бунда металл зарралари ишқаланиш кучларининг таъсир қилиш йўналиши бўйича кетган чизиқ шаклини эгаллайди. Бунда зичланган, яъни парчинланган устки қатлам ҳосил бўлиб, у янги хоссаларга эга бўлади: қаттиқрок, қайишқоқлиги пастроқ оксидланувчанлиги юқорироқ бўлиб қолади ва ҳоказо.
Қўзғалувчан туташмаларда эзилиш, едирилиш ва бошқа жараёнлар билан бирга келиб, бу жараёнларни тезлаштиради.
Деталларнинг қайишқоқ деформацияланиши айрим сиртларининг эгилиши, буралиши, чўзилиши ёки эзилиши тарзида намоён бўлади. Бу ҳодиса куч (статик ва динамик) юкланишлари таъсирида юз беради: улар ашёдаги оқувчанлик чегарасидан зиёд бўлган зўриқишларнинг катталашишига олиб келади. Масалан, рамалар деталлари, кузов қопламаси ва шу кабилар эгилади (тоб ташлайди), буралиб қолади, чўзилади.
Корпус деталларига (блоклар, узатмалар қутилари ҳамда орқа кўприклар корпуслари ва ҳоказо) ташқи куч юкланишлари таъсир қилганда, титраганда, қизиганда улар ичида эскириш жараёни кечади ва шу туфайли ички зўриқишлар қайта тақсимланади. Оқибатда деталлар эгилади (тоб ташлайди).
Мўрт ва қовушқоқ емирилиш. Мўрт емирилиш дастлабки деформанияланишсиз, меъёридаги зўриқишлар таъсирида юз беради.
Қовушқоқ емирилиш уринма зўриқишлар туфайли дастлабки анча катта зўриқиш билан кечади.
Деталларнинг мустаҳкамлиги юпқа сиртқи қатламининг аҳволига кўп даражада боғлиқ, чунки дарзлар одатда ана шу қатламда пайдо бўлади. Тоблаганда углерод миқдори кўпайиши билан углеродли пўлатларнинг мустаҳкамлиги ортади. Углерод миқдорининг зиёдлашуви темирда углероднинг ўта тўйинган эритмалари ҳосил бўлишига олиб келади. Бу эритмалар жойлашиши ҳаракатланишига тўсқинлик қилади ва дарзлар пайдо бўлишига ёрдам беради.
Толиқиб емирилиш. Статик ва циклик куч юкланишлари тушадиган деталлар (машина рамаларининг қисмлари, тирсакли ҳамда торсион валлар, рессор тахталари, пружиналар, шатунлар ва ҳоказо) толиқиши оқибатида емирилади. Металларнинг толиқиб емирилиши қайишқоқ деформация билан боғлиқ. У деталларнинг ишлаш қобилияти батамом йуқолишига олиб ке­лади.
Мустаҳкамлик - ашёнинг емирилишга нисбатан муайян зўриқишга (оқувчанлик чегарасига) қадар қаршилик кўрсатиш хусусияти. У ашёнинг хоссаларига ва қўйилган физик майдонга боғлиқ бўлиб, асосан зўриқишнинг қийматига, уиинг ўзгариш тезлигига, деформация турига ҳамда зўриққан ҳолатнинг характерига қараб ўзгаради.
Юкланиш кўп марта таъсир этганда деталлар юкланиш бир марта таъсир этгандагидан анча кичик зўриқишларда емирилади. Такрорий юкланишлар сони кўп бўлганда емирунчи кучланишлар факат мустаҳкамлик чегараси ва оқувчанлик чегарасидан эмас, балки қайишқоқлик чегарасидан ҳам кичик бўладиган ҳодиса металларнинг толиқиши дейилади.

Download 57,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish