БИРИКТИРИШ ДЕТАЛЛАРИ
Техникада машинасозлик деталлари бир-бири билан бириккан ҳолда
иш бажаради. Бириктириш усулига қараб
бирикмалар ажраладиган ва
ажралмайдиган бўлади.
Ажраладиган бирикмалар деб, бирикма деталларини бир-бирига
нисбатан шикастланмасдан, яъни ишга яроқсиз ҳолга келтирмасдан
ажратишга айтилади. Бундай бирикма деталларини қайтадан йиғиш мумкин.
Ажралмайдиган
бирикмалар деб эса, бирикмадаги деталларни фақат
бузиш йўли билан ажратиб олишга айтилади.
Ажраладиган
бирикмалар
қўзғаладиган
ва
қўзғалмайдиган
бирикмаларга бўлинади. Қўзғалмайдиган бирикма деталлари бир-бирига
нисбатан силжимайди. Бунга болтли, винтли, шпилкали ва фитингли резбали
бирикмалар киради. Қўзғалмайдиган бирикма деталлари эса бир-бирига
нисбатан силжийди. Бунга шпонкали, шлицали бирикмалар киради.
Саноатда кенг тарқалган бирикмалар резбали,
шпонкали ва шлицали
бирикмалар ҳисобланади.
Ажраладиган бирикма элементларига болтлар, гайкалар, шайбалар,
шпилкалар, шпонкалар каби бириктириш деталлари киради.
Ажралмайдиган бирикмалар пайвандлаш,
парчинлаш, елимлаш усули
билан бажарилган бўлади.
1. Резбалар ва уларнинг асосий турлари
Резба деб текис контурнинг цилиндрик ѐки конус сирти юзасида
айланма ва илгариланма ҳаракати натижасида ҳосил бўлган винт сиртига
айтилади.
Резбалар ѐрдамида бирига
ташқи ва
иккинчисига эса ички резба
очилган икки ѐки ундан ортиқ деталлар бириктирилади. Ташқи резба
деталнинг (стержен ѐки трубанинг) сиртига, ички резба эса (гайка ѐки
муфтанинг) тешигига очилади. Резбаларни энг кўп қўлланиладиган тури
цилиндрик (цилиндр сиртига) ва конуссимон (конус сиртига) очилган
резбалар ҳисобланади. Резбаларнинг асосий параметрлари қуйидагилардан
иборат: профил шакли, резбанинг устки диаметри, қадами, йўналиши (ўнг
ѐки чап) ва ўрами.
Резбанинг ташқи диаметри унинг асосий ўлчами ҳисобланади.
Саноатда ишлатиладиган кўпчилик резбалар стандарт резбалар бўлиб,
уларни давлат стандартлари белгилаб беради. Зарур ҳолларда
уларнинг
махсус резбалар деб аталадиган тури ҳам ишлатилади. Махсус резбалар
ўзининг профили ва ўлчамлари билан стандарт резбалардан фарқ қилади.
Резбалар ишлатилиши, вазифаси ва параметрлари бўйича
метрик,
дюймли, цилиндрик, труба, конуссимон труба, трапецияли ва тирак каби
турларга бўлинади (1-жадвал).
Метрик резбалар (1-жадвал, а) кўпинча бириктириш деталларида
(винтлар, болтлар, шпилкалар, гайкалар) қўлланилади. Бундай резбаларнинг
профиллари тенг томонли учбурчак бўлиб, ѐқлари орасидаги бурчак 60
ни
ташкил этади.
Деталларнинг вазифасига қараб метрик резбалар майда ва катта
қадамли қилиб ўйилиши мумкин.
Метрик резбалар
M
ҳарфи ва номинал
диаметри билан белгиланади (масалан:
M
16,
M
20), агар майда қадамли
бўлса,
M
16 дан сўнг × белги билан резба қадамининг ўлчами қўшиб (масалан,
M
16×2), чап резба бўлса
H қўшиб (масалан,
M
16
H) ѐзилади.
Дюймли резбалар (1-жадвал, б) эҳтиѐт қисмларда ишлатиш учун
қўлланилади. Унинг профили тенгѐнли учбурчак бўлиб, ѐқлари орасидаги
бурчак 55
га тенг бўлади. Ушбу резба дюйм (1
=25,4 мм) билан ўлчанади.
Дюймли резбани белгиланиши 1
1/2
, 1
1
4
ва ҳ.к.
Цилиндрик труба резбалар сув ва газ трубаларини бириктиришда
ишлатилади. Унинг профили аввалгидек 55
тенг ѐнли учбурчак бўлиб,
учлари юмалоқланган бўлади (1-жадвал, в). Чизмада бундай резбалар дюймга
«
G» белгиси қўшиб белгиланади (масалан:
G1
) .
Лекин бу белгиланиш шартли белгиланиш ҳисобланади. Чунки бу
ўлчам резба ўлчами бўлмай, балки трубадаги тешикнинг диаметрини
билдиради.
Трубанинг ташқи диаметри чизмада берилган ўлчамдан катта бўлади.
Масалан, чизмада
G1
ўлчамли труба берилган бўлса, унинг ташқи диаметри
d
=33,5 мм бўлади, ички диаметри эса 1
(25,4 мм) га тенг бўлади.
Амалда цилиндрик труба резбалар майда қадамли дюймли резба
бўлади. Баландлиги кичик бўлгани учун бундай резбалар юпқа деворли
трубаларга ҳам ўйилиши мумкин.
Конуссимон труба резбалар катта босимли газ ѐки суюқлик ўтадиган
трубаларда ишлатилади (1-жадвал, г).
1-жадвал