Мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш (2 соат) Ишнинг мақсади



Download 21,48 Kb.
bet2/4
Sana29.04.2022
Hajmi21,48 Kb.
#591739
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш(амалий)

Суҳбат усули – болаларнинг маънавий ва ахлоқий тушунчага эгаликларини англаш, уларнинг ёшларда ушбу туйғуни шакллантириш борасидаги фикрларини ўрганиш ҳамда муаммо юзасидан эркин, мустақил фикр юритишларини таъминлашга ёрдам беради.
«Ўзбекистон – менинг Ватаним», «Мустақиллик байрами», «Ўлкамизда куз», «Мен яшаётган кўча» мавзулари асосидаги суҳбат орқали юртимиз табиати, гўзаллиги, шаҳар, қишлоқларнинг, махалла ва кўчаларнинг ободлиги, озодалиги билан фахрланиш ҳисси шакллантирилади. Ўзбекистондаги бунёдкорлик ишлари, болалар учун яратилган шароитлар, яъни сайргоҳ, ўйингоҳлар, болалар майдончалари, боғлар, спорт мажмуалари, хайвонот боғи кабилар ҳақида уюштирилган сухбат, сайр ва экскурсиялар болалар хаётига доир расмлар, кўргазмалар 5-6 ёшдаги болаларда Ватанга мухаббат туйғусини янада оширади, уларда Ватанга хизмат қилиш, уни асраб-авайлаш ҳиссини, Ўзбекистон фарзанди бўлиш билан фахрланиш туйғусини кучайтиради.
Савол-жавоб усули – 5-6 ёшли болаларнинг одоб, ахлоқ, “Нима яхши-ю, нима ёмон?” каби шахсий мулоҳаза ва қарашларини аниқлашга хизмат қилади. Саволларнинг аниқ, қисқа бўлиши ва тўғри ифодаланиши болалар учун мантиқий фикрлашга имкон беради.
Тушунтириш усули – 5-6 ёшли болаларда уйда, кўчада, боғчада, меҳмонда ўзини тутиш қоидалари, муомала маданияти, овқатланиш, кийиниш, ечиниш, саранжом-саришта юриш, одобли, меҳнацевар бўлиш, бошқалар меҳнатини қадрлаш, ростгўйлик, ҳалоллик, бурч, масъулият, виждон, номус, ифтихор, ғурур, фидойилик, ҳамжиҳатлик каби тушунчалар ҳосил қилинади ва одатларга ўргатилади.
Изохлаш усули – 5-6 ёшли болаларга жамият меъёрлари ва қонун-қоидалари билан мос ҳолда “яхши”, “мумкин”, “бажариш лозим”, “мумкин эмас” каби тушунчаларни фақат тушуниш эмас, балки шу ҳолатларни бажаришга ҳам йўналтирилади. 5-6 ёшли болаларнинг тенгдошлари билан самимий муносабат ўрнатиши, тенгдошлари билан низоли вазиятларда келишиб олиши, тенгдошларига ўз ёрдамини кўрсатиши, тенгдошлари билан мулоқотда ўз фикрини айта олиши, тенгдошлари билан юзага келадиган низоларни бартараф қилиш кўникмаларини шакллантириш зарур.

Download 21,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish