Мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш (2 соат) Ишнинг мақсади



Download 21,48 Kb.
bet3/4
Sana29.04.2022
Hajmi21,48 Kb.
#591739
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш(амалий)

Ҳикоя қилиш усули – одобли бўлишнинг ижтимоий аҳамияти, ана шундай туйғуга эга бўлган тарихий шахслар, бугунги кун қаҳрамонларининг фаолияти, болаларда сўз юритилаётган туйғуни тарбиялаш юзасидан жонли нутқ ёрдамида тушунтиришларни олиб бориш ҳисобланади. Тушунтириш болалар томонидан муаммонинг моҳиятини тўғри англанишига имкон яратади. Бошқаларни тушуниш, уларга ёрдам бериш, кучсизларга, ҳафа бўлган ва кекса инсонларга эътиборли бўлиш, гуруҳдаги янги келган болаларга, уйига келган меҳмонларга самимий муносабатда бўлишга ўргатиш; Шунингдек, катталар меҳнати, миллий қадриятлар ҳақидаги машғулотларда болаларда миллий қадриятларимизга мухаббат, ўзаро аҳиллик ҳисси шаклланади.
Ушбу маънавий, ахлоқий хусусиятлар «Мустақиллик байрами», Навоий, Бобур каби буюк сиймолар билан таништириш машғулотларида янада мустахкамланади. Жумладан, «Мустақиллик байрами» мавзусидаги машғулотда мустақиллик байрамининг энг улуғ байрам эканлиги, тантанали нишонланиши, байрамга гуруҳ хонаси, богчанинг чиройли безатилишини ўрганади. Мустақиллик байрамига ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқи ошади, ўзлари бўяган расмлар, ўйинчоклар, турли рангдаги шарлар билан гуруҳ хонасини безашга ҳисса қўшганлиги билан фахрланадилар, уларда она-Ватан, мустақиллик, теварак-атрофга мухаббат ҳисси шаклланади.
Таълимий ўйинлар усули – асосида болаларда одоб ва ахлоқ қоидаларини шаклланиши учун шароит юзага келади, болаларни муаммонинг ечимини топишда мавжуд интеллектуал имкониятлардан фойдалана олиш кўникмасининг шаклланишини таъминлайди.
5-6 ёшли болаларнинг бошқа болаларнинг илтимосларини бажаришга интилишини қўллаб - қувватлаш, таклифларга жавоб беришни тарбиялаш, ўз ихтиёри билан саломлаша билиш, катталарга, тенгдошига миннатдорчилик билдириш, мурожаат қилишнинг турли муқобил шаклларидан фойдаланиш: “Ассалому алайкум”, “Хайрли тонг”, “Хайрли кун”, “Лаббай”, “Хўп бўлади” “Кўришгунча”, “Яхши боринг”, “Раҳмат”, “Илтимос,...”, “Хайр” каби бошқа сўзлар билан мурожаат қилиш, жамоада ўзини тутишни ўргатиш, агар инсон чарчаса, нимадандир аразласа, кайфияти бузилса, жаҳли чиқса унинг кайфиятини сезиш каби малакалари таркиб топтирилади.
5-6 ёшли болалар томонидан “Нима яхши-ю, нима ёмон?”, “Мана бундай қилсак – бошқаларга ҳам, менга ҳам яхши бўлади”; “Буни қилиш мумкин эмас, чунки у ҳафа бўлади” каби хулоса чиқаришга ўргатиш; Жамият меъёрлари ва қонун-қоидалари билан мос ҳолда “яхши”, “мумкин”, “бажариш лозим”, “мумкин эмас”, “Мана бундай қилсак – бошқаларга ҳам, менга ҳам яхши бўлади”; “Буни қилиш мумкин эмас, чунки у хафа бўлади” каби хулоса чиқаришга ўргатиш; Жамият меъёрлари ва қонун-қоидалари билан мос ҳолда “яхши”, “мумкин”, “бажариш лозим”, “мумкин эмас” каби тушунчалар юзасидан эркин, мустақил фикр юритиш, баҳс-мунозарани ташкил этиш кўникма ва малакасининг тарбияланиши, болаларнинг стандарт фикр юритишдан озод этиш, шунингдек, муҳокама этилаётган муаммонинг ечимига оид ранг-баранг ғояларни тўплашга имкон беради. Катталар томонидан ўрнатилган тартиб-қоидага риоя қилиш, турли мулоқот турларидан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилади.
Ўзаро алоқа ва муносабатни ўрнатишда вербал ва новербал усуллардан (нутқ ва имо-ишора): вазминлик, ҳурмат билан таклифлар, саволлар, илтимослар билан чиқиш; жавобларни диққат билан эшитиш, саволларга ширинсуханлик билан жавоб бериш, мулойим табассум қилиш; бошқаларга ўз ёрдамини таклиф қилишдан фойдаланилса самарали бўлади.

Download 21,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish