Мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш (2 соат) Ишнинг мақсади



Download 21,48 Kb.
bet1/4
Sana29.04.2022
Hajmi21,48 Kb.
#591739
  1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш(амалий)


Мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларда одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш (2 соат)
Ишнинг мақсади: Шахснинг баркамоллигини, унинг маънавий, ахлоқий ва ақлий жиҳатдан тарбияланганлик даражасини аниқлаш. Ёшларнинг маънавий – ахлоқий дунёқарашини шакллантириш, бу борада олиб бориладиган ишларнинг самара берадиган жиҳатларини топиш ва амалиётда қўллашни, маънавиятнинг илк куртакларини ривожлантириш.
5-6 ёшдаги болаларнинг маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш усуллари.
Мактабгача ёшдаги болаларни маънавий ва ахлоқий тарбиялаш мазмуни ва усуллари уларнинг ёш хусусиятларига мос келиши таълим тарбияда самарадорликка эришишнинг муҳим шартидир.
5-6 ёшли болаларни маънавий ва ахлоқий тарбиялаш иши фақатгина алоҳида усул ва воситалар билангина эмас, балки педагогик жараёнда турли усулларнинг бутун бир мажмуасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Маънавий ва ахлоқий тарбия усулларини шартли равишда қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
Биринчи гуруҳга мансуб усуллар болаларда ижтимоий хулқнинг амалий тажрибасини яратишни таъминлайди. Ижтимоий хулқнинг ижобий шаклларига ўргатиш усули мисол бўлиб, у ахлоқий одатларни тарбиялашга қаратилади. Бунинг асосий моҳияти шундаки, болалар доимий равишда ҳар қандай вазиятда ҳам жамиятда ўрнатилган ахлоқий меъёр ва қоидаларга кўра иш кўришига ўргатилиб борилади.
Салом бериш ва хайрлашиш, кўрсатилган хизмат учун миннатдорчилик билдириш, саволларга одоб билан жавоб бериш, умумий ва шахсий мулкка асраб-авайлаб муносабатда бўлиш каби ахлоқий меъёр ва қоидаларга ўргатиш шулар жумласидандир. Болалар ўзларига ва ўзгаларга ёрдам беришга, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда, ҳаққоний ва камтар бўлишга даъват қилинади. Бу хусусиятларга ўргатиш машқлар орқали амалга оширилади. Бунда боланинг ҳис-туйғулари, онгига таъсир қилган ҳолда маълум хулқ жиҳатларига шакллантирилади.
Маънавий ва ахлоқий тарбияни шакллантириш натижасида меҳр-мухаббат, мурувват ва оқибат, сахийлик, саховат, диёнат, қаноат, ҳиммат, адолат, сабр-тоқат, меҳрибонлик, ростгўйлик фаҳм-фаросатлилик, зийраклик каби маънавий ва ахлоқий хусусиятлар таркиб топади.
Машқлар чоғида турли амалий фаолият, яъни мактабгача ёшдаги болаларни юқоридаги хулқларини ҳосил қилишга ундовчи табиий ҳаётий вазиятларда тенгдошлари ва катталар билан бўлган мулоқоти назарда тутилади. Масалан, тарбиячи катта гуруҳ болаларини, яъни кичик гуруҳдаги болалар олдига таклиф қилади ва катта гуруҳ болаларини меҳмонларни қандай кутиб олиш лозимлигини кўрсатишни тавсия қилади. Бундай ҳолатда беш - олти ёшлилар кичик ёшдагиларга мулойим муносабатда бўлиб, ўзларининг бу соҳадаги кўникма ва малакаларини намойиш этишларига эришиш кўзда тутилади. Бошқа ҳолатда катта гуруҳда бетоб бўлиб, яқиндагина мактабгача та’лим муассасасига қатнай бошлаган болани назарда тутган ҳолатда янги ўйинчоқни биринчи бўлиб кимга беришни ҳал қилиш болаларнинг ўзига топширилади.
Ўргатиш усули катталар ва бошқа болалар намунасидан фойдаланиш билан уйғунлаштирилса, янада яхшироқ самара беради. Аммо бола ўзига таъсир ўтказган катталар ёки тенгдошлар наъмунасига асосан фаолият юрита бошлайди. Ўхшашга харакат қилиш тақлид фаолияти орқали амалга оширилади. Намуна бола фаолиятида акс этгандагина унинг шахсига фаол таъсири ҳақида гапириш мумкин.
Тарбиячи томонидан ташкил этиладиган мақсадли кузатишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Масалан, кичик ёшдаги болалар катта гуруҳ болаларининг қувноқ, дўстона ўйинларини кузатадилар. Бу, табиийки, изсиз кетмайди, улар дўстона муносабат, кўтаринки кайфият, уюшган ҳолатдаги ҳаракат намуналаридан муайян хулосага келадилар. Бундай педагогик йўналтирилган кузатувни пассив таъсир усули сифатида қараш ярамайди. Негаки у бола тажрибасини ҳосил қилувчи манба бўлиб қолади, кузатаётган воқеликка муносабат уйғотиш орқали боланинг хулқига ижобий таъсир ўтказади.
Маънавий-ахлоқий тарбия усулларининг иккинчи гуруҳи мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг аҳлоқий тасаввури, фикри, баҳоларини шакллантиришга қаратилади. Бунга тарбиячининг суҳбати, бадиий адабиёт ўқиш ва хикоя қилиш, расм ва иллюстрацияларни изоҳлаш, диафилмлар кўрсатиш ва муҳокама қилиш кабилар киради. Бу восита ва усулларни бутун гуруҳ билан машғулотларни ташкил этишда қўллаш мақсадга мувофиқ.
Бунда “Болажон” таянч дастурида болалар ўзлаштириши лозим бўлган анча мураккаб тушунчалар берилади. Машғулотлар давомида шакллантирилган боланинг муҳим ахлоқий сифатлари, ижтимоий ҳаёт воқеалари ҳақидаги тасаввурлари, атроф-муҳитга бўлган ахлоқий муносабатини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Иккинчи гуруҳ усулларидан фойдаланиб, тарбиячининг суҳбатида сўз юритилган бадиий асар қаҳрамонлари, қандайдир воқеа иштирокчиларига хос бўлган сифатлар ва муносабатлар билан болаларни таништирибгина қолмай, балки уларнинг ўзлари шоҳид бўлган амалий тажрибани муҳокама ва таҳлил қилишга уларнинг ўзларини жалб этиш лозим. Масалан, “Биз қандай меҳнат қиламиз?”, “Яхши дўстлик қандай бўлади?”, “Нима яхши-ю нима ёмон?” каби суҳбатлар мавзуси албатта, болаларнинг ёшини ҳисобга олиб танланади, лекин ҳар сафар боланинг шахсий тажрибасига мурожаат қилинади.
Катталар билан мавзудан ташқари ҳолатларда ҳам мулоқот қилиш, катталарнинг саволларига ҳоҳиш билан жавоб бериш, ўз она Ватани, унинг табиати, севимли ўйинчоқлари, халқ миллий анъаналарига ва одатларига қизиқиш билан қараш, одоб билан мулоқотга кириша олиш (саломлашади, хайрлашади, миннатдорчилик билдиради), катталар билан мулоқот қилишда тартиб-қоидаларга риоя қилиш, муомалада нутқ ва имо-ишораларни қўллай олиши орқали маънавий ва ахлоқий сифатлар таркиб топа бошлайди.

Download 21,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish