ХУЛОСАЛАР
1. Таълим муассасасида олиб бориладиган Жисмоний маданиятва спорт, соғломлаштириш ишларидан Жисмоний маданият дарслари, спорт тўгаракларидаги машғулотлар, спорт мусобақалари ва спорт байрамлари ҳамда оммавий ташкил этиладиган туризм машғулотларини киритиш мумкин.
Таълим муассасасидан ташкари Жисмоний маданият тадбирларига болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги спорт тўгаракларида спорт тайёргарликлари машғулотлари ҳамда яшаш жойларида, махаллаларда ва оилада Жисмоний маданият тадбирлари киритилди. Спорт тўгаракларидаги машғулотлар спорт турлари бўйича юкори малакали спортчи тайёрлаш вазифаларини хал этади. Яшаш жойларида ва оилада ташкил этиладиган Жисмоний маданият тадбирлари талабаларни жисмоний ривожлантиришга маънавий ва ахлокий баркамол инсон қилиб тайёрлашга ҳамда мехнат фаолиятига тайёрлашга қаратилган бўлади.
2. Таълим муассасаларида Жисмоний маданият ўкитувчилари ва синф раҳбарлари раҳбарлигида табиат кўйнига сайрлар уюштирилди.
Бунда талабаларни жисмоний ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш, табиат омиллари ёрдамида чиниқтириш, жисмоний фазилатларни ривожлантириш амалга оширилди.
Яшаш жойларида спорт турлари бўйича машғулотлар ва мусобақалар ўтказиш, миллий халқ ўйинлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. Оилада Жисмоний маданият тадбирларига эрталабки бадантарбия, жисмоний ва спорт машқлари билан мустакил шуғулланиш, оилавий табиат кўйнига сафарлар, чиниқтириш учун қуёш, хаво, сув муолажалари қабул қилиш, ижодий, фойдали мехнат ободонлаштириш, дала ишлари, чорвадорлик билан шуғулланиш мумкин.
3. БМИ мавзуси бўйича адабиётлар тахлили ишларида талабаларнинг соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантиришда Жисмоний маданият ва спорт машғулотларининг аҳамиятини кенг ёритувчи адабиётлар, дарсликлар, услубий, илмий ва ўқув қўлланмалар, рисолалар, тавсиянома ва йўриқномалар, тарихий кўлёзма ва архив материаллари ҳамда газета ва журналлар материаллари ўрганилди. ИНТЕРНЕТдан хорижий мамлакатлар ва мамлакатимизнинг етук мутахассисларини мавзуга оид тажриба ва малакалари бўйича энг сўнги материаллар олинди.
Мураббийлар, ота оналар, талабалар билан Жисмоний маданиятва спортга оид сухбатлар, мунозаралар, учрашувлар ўтказилди, анкеталар олинди. Тестлар ташкил этилди. Талабалар шахс хусусиятлари, уларнинг дунёкарашлари, Жисмоний маданиятва спортга бўлган эътибори, ахлокий фазилатлари, маънавий ва маърифий тарбия жараёнларидаги фаолияти тахлил этилди.
4. БМИ мавзуси бўйича илмий тадкикот ишларини ташкил этишда тажриба ва назорат гуруҳлари ташкил этилди. Тажриба гуруҳларига таълим муассасаларида Жисмоний маданияттадбирларида фаол иштирок этувчи ва талабалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт тўгаракларида шуғулланувчи ҳамда яшаш жойлари ва оилада жисмоний машқлар билан мустакил шуғулланувчи талабалар киритилди.
Назорат гуруҳига эса Жисмоний маданият тадбирларига фаол қатнашмайдиган талабалар киритилди. Тажриба ва назорат гуруҳи аъзоларига бир хил шаклдаги жисмоний ҳаракатларни ўргатиш ва бир хил миқдордаги жисмоний юкламаларни бажариш ташкил этилди.
5. Олий таълимда Жисмоний маданият дарсларига талабаларнинг 98,9% жалб этилган, қолган талабалар жисмонан заиф ва касаллиги муносабати махсус тиббий гуруҳга киритилган. Махсус тиббий гуруҳ талабалари даволовчи жисмоний машқлар ва енгил ҳаракатли ўйинлар ҳамда сайрлар билан шуғулланадилар.
Талабалар билан Жисмоний маданият дарслари, спорт тўгаракларидаги машғулотлар олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тамонидан тасдикланган Жисмоний маданиятдастури асосида ташкил этилади. Спорт мусобақалари ва байрамлари коллеж маъмурияти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа асосида ташкил этилади.
Илмий тадкикот услубларидан тиббий биологик тахлилда Олийгоҳларда талабалар жисмоний ривожланишини тиббий назорат қилиш ташкил этилди. Тиббий назоратда талабалар соғлиги даражаси, касалликлар ташхиси ҳамда касалликларнинг турлари, хусусиятлари ўрганилди. Талаба ва талабалар тиббий гуруҳларга ажратилиши ва улар билан даволаш жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнлари ташкил этилиши ўрганиб чикилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |