ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
Жисмоний маданият йўналиши
13.21-гуруҳ битирувчиси
АБДУЛЛАЕВ АЛИШЕР АКРАМЖОН ЎҒЛИнинг
“ТАЛАБАЛАРНИ МАШҒУЛОТЛАРДА СПОРТ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ”
мавзусидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар:
Ўқитувчи С.Ураимов
Фарғона – 2017 й
Битирув малакавий иш кафедранинг 2016 йил «_____» ___________ «____»-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Кафедра мудири _______________ А.Т.Хасанов
Тақризчилар Ўқитувчи С.Ураимов
МУНДАРИЖА
КИРИШ
Битирув малакавий ишнинг долзарблиги
Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифалари
Битирув малакавий ишнинг объекти ва предмети
Битирув малакавий иши бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар услубиёти
Битирув малакавий ишида илмий янгиликлар ва уларнинг асосланганлиги
I БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ
1.1.Талабаларни жисмоний маданият ва спорт тадбирларида
ҳаракатларга ўргатиш жараёнлари
1.2. Талабаларнинг жисмоний маданият ва спорт тадбирларида жисмоний ҳаракатларга ўргатиш услублари
1.3. Талабаларнинг жисмоний маданият ва спорт тадбирларида жисмоний ҳаракатларга ўргатиш методлари
II. БОБ. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
2.1. Талабаларнинг ўқув, услубий-илмий фаолиятини ташкил этиш
2.2. Жисмоний тарбия мутахассиси касб маҳоратининг ривожланиши
2.3. Жисмоний маданият мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш масалалари
ХУЛОСАЛАР
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
КИРИШ
Ўзбекистони Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташабуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг бевосита раҳбарлиги остида, ғамхўрлиги туфайли талаба ёшлар ва талабалари учун катта амалий ишлар қилинмоқда. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида мактаб, касб-хунар коллежлари, Олийгоҳлари ва бошқа муассасалар учун янги жаҳон андозаларига мос замонавий ўқув биноларининг мажмуалари қурилиб файдаланишга топширмоқда. Уларнинг таркибида стадионлар, ёпиқ ва очиқ сув хавзалари, заллар, спорт турлари бўйича спорт ёзги майдонларининг қурилиши қувончли воқеадир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Давлат таълим стандартлари” асосида таълим сохасида туб ўзгаришлар яратилди. Буларнинг натижасида Республикамизда таълимнинг узлуксиз тизими яратилди. “Соғлом авлод давлат дастури”, “Давлат таълим стандартлари” асосида академик-лицейлар, мактаблар, касб-хунар коллежлари, институтлардаги Жисмоний маданиятдарслари, спорт тадбирлари ёшларни жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳақида ҳар тамонлама баркамол шахс сифатида улғайтиришга ситқидилдан ҳизмат қилмоқда. Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда “Алпомиш ва Барчиной” махсус тест меъёрий синов талабларидан фойдаланиш амалга оширилмоқда. Ўсиб келаётган талаба ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини тобора ошириш, иқтидорли ёшларни спорт турларига жалб этиш ва уларнинг махоратларини ошириш йўли билан етук мутахассислар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмоқда.
Бу соҳада ЎзбекистонРеспубликасининг “Жисмоний маданиятва спорт тўғрисидаги”, “Туризм тўғрисидаги” қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистонда Жисмоний маданиятва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”,
“Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги”, Оммавий спорт тарғиботини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорлари мухим ахамиятга эгадир. Этиборли томони шундаки, хукумат қарорларида касб-хунар коллежлари талабалар спортини ривожлантириш Республика ва вилоятларнинг спорт ташкилотлари, халқ таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг “Умид нихоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” яъни уч босқичли спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мусобақаларни замирида асосан талаба ёшларни жисмоний баркамоллигини ошириш, меҳнат ва мудофа ишларига лаёқатли қилиб тарбиялаш, энг муҳим соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда Жисмоний маданиятва спортдан мақсадли фойдаланиш мужассамлаштирилган. Ёшларни умумий ва махсус жисмоний тайёргарликларини тарбиялашда, иқтидорли ёшларни спорт маҳоратларини оширишда Жисмоний маданиятўқитувчилари ҳамда спорт турлари мураббийларининг амалий ижодий фаолиятлари анча устувор туради. Уларнинг ибратли хизматларидан бири шундаки, талаба ёшларни касб-хунарга йўналтириш, (тарбия, маданий, тиббий, саноат қурилиш, ишлаб чиқариш ва хоказолар) алоҳида уларнинг амалий махсус жисмоний тайёргарликлари билан қуроллантиришда маълум даражада хизмат қилади.
Бўлажак мутахассисларни Жисмоний маданиятва спорт орқали ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, меҳнат қобилиятларини мукаммаллаштириш, узоқ умр кўриш, соғлом турмуш тарзини сингдириш ва назарий ҳамда амалий малакалар билан доимий уйғунлаштириб боради. Мустақиллигимизнинг қўлга киритган қисқа вақт ичида Республикамизда Жисмоний маданиятва спорт машғулотларини ташкил қилиш ва усуллари, шакллари ва мазмуни тубдан ўзгариб бормоқда.
Бўлажак мутахассисларни жисмоний тарбиялаш жараёнида қуйидаги вазифалар хал қилинади.
Ўз касбига қизиқиш, виждонан меҳнат қилиш, одамларга хурмат, хақиқанпарварлик, одамлар билан яхши муомалада бўлиш, меҳнатга бўлган талабни тарбиялаш, сухбатни, учрашувни қизиқарли ва равон олиб бориш.
Тез хотирлаб қолиш, ифодали нутқ, ташкилотчиликнинг малака ва кўникмаларини хосил қилиш.
Касб-хунарга оид иш унумини, интенсив ақлий иш бажариш қобилятини таъминлаш,одамнинг барча система (юрак, қон айланиш, нафас олиш ва хо казо) ларни такомиллаштириш.
Соғлиқни мустахкамлаш ҳар хил касалликларни олдини олиш.
Руҳий барқарорлик сифатларини шакллантириш, бир оз жисмоний зўриқишлар, тана мушукларининг умумий ва статик чидамлиги, турли холатларда ҳаракатларни тез ва аниқ бажариш, жисмоний сифатларни ривожлантириш, гиподинамиянинг олдини олиш, диққат ва кузатувчиликни ўстириш, тез фикр юритиш, мақсадга интилиш, интизомлилик, ташаббускорлик, қатъийлик ўзини тўта билиш каби хусусиятларни ривожлантириш зарур.
Маълумки Жисмоний маданиятва спорт бу соғлом жамият, соғлом авлод, соғлом турмуш тарзи демакдир. Ватанимиз мустақиллиги бошқа соҳалар билан бир қарашда Жисмоний маданиятва спорт тараққиёти учун ҳам кенг йўл очиб берилди. Давлатимиз раҳбири И.А.Каримовнинг ташабуслари, катта этибор ва ғамхўрликлари туфайли мамлакатимизда жуда қисқа вақт ичида спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Натижада спортнинг олимпия таркибига кирувчи бир неча турлари бўйича Ўзбекистон нафақат Осиё қитъасида балки жахонда юқори ўринларга чиқиб олди. Дархақиқат спортни ривожлантириш сайёрамизнинг энг олди спортчилари билан тенгма-тенг беллаша оладиган йигит-қизларни етиштириш бу эндигина 21 ёшдан ўтган мамлакатни жахонга танитишни энг мақбул ва энг тўғри йўлидир. Зеро ғолиб тарафига кўтарилган байроқ, янграган мадхия шу халқнинг, шу миллатнинг куч-ғайратидан, ўзлигидан нишонадир.
Битирув малакавий ишнинг долзарблиги: Мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодни тарбиялаш жараёнида жисмоний тарбия, спорт ва миллий халқ ўйинларининг беқиёслигини инобатга олиб, ёш авлодни жисмонан баркамол, маънан етук инсон қилиб тарбиялаш хозирги кунда Жисмоний маданиятва спорт мутахассислари билан биргаликда барча педагогик жамоасининг долзарб вазифаларидан бири ёш соҳа мутахассисларининг билим маҳорати, малакаларини замон талаблари даражасига кўтариш, талабаларнинг етук мутахассис бўлиб шаклланишида назарий билим ва кўникмалар эгаллашда ёшлар билан олиб бориладиган таълим тарбия жараёнларини сифатини ошириш ва тарбиявий таъсирини яхшилаш мақсадига қаратилганлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |