1-Мавзу. Жараёнли калькуляция қилиш усули. 4 соат
Режа.
1. Жараёнли калькуляцияга тавсиф бериш.
2. Эквивалент бирликларни ҳисоблаш.
3. Бошқа жараёнга беришни (тайёр маҳсулотни) ва тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш.
1. Жараёнли калькуляцияга тавсиф бериш.
Харажатларни ҳисобга олиш ва таннархни ҳисоблашнинг жараёнли усулини доимий равишда кўп миқдордаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ёки узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган хўжалик юритувчи субектлар қўллашлари мумкин. Бу ҳолатда буюртмали усулда бўлгани каби бутун буюртма даври учун эмас, балки маълум муддат давомида (кварталда, ярим йилда ва ш.к.) ишлаб чиқарилган маҳсулот билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олишни юритиш мақсадга мувофиқдир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг таннархи маълум бир вақт мобайнида аниқ бўлинма томонидан қилинган ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммасини айнан шу вақт мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот сонига бўлиш орқали топилади.
Бу усулда ишлаб чиқариш харажатлари буюртмани бажариш учун кетган вақтда эмас, балки алоҳида бўлинмалар миқёсида ҳисобот даври оралиғига ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир бўлинма учун алоҳида “тугалланмаган ишлаб чиқариш” счёти очилади.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг таннархини жараёнли усул орқали ҳисобга олишда, доимий ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳисобот муддатининг боши ва охири учун шартли тугалланган маҳсулот кўринишини олади.
Шартли маҳсулот бирлиги ёки шартли ишлаб чиқариш ҳажми тушунчаси маълум муддат давомида тайёрланган маҳсулот сонини ўлчаш учун ишлатилади. У тўлиқ тугалланмаган маҳсулотларни шартли тайёр маҳсулот сифатида ҳисобга олишга имкон беради. Бу кўрсаткич қуйидагига тенг бўлади, яъни:
1. Ҳисобот даври давомида ишлаб чиқарила бошланган ҳамда тўлиқ тугалланган кўриниш олган маҳсулотларнинг умумий сони.
2. Ана шу ҳисобот даври боши ва охирига мавжуд бўлган тугалланмаган ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларни ифода этади.
Маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг жараёнли усулида тўғри моддий харажатлар маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатига ишлаб чиқариш жараёни бошланиши биланоқ киритилишини назарда тутади. Қайта ишлаш харажатлари ёки қўшилган харажатлар номини олган тўғри меҳнат харажатлари ва умумишлаб чиқариш харажатлари эса ишлаб чиқариш цикли давомида тенг миқдорда тақсимланади ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилиб борилади. Шунинг учун материаллар бўйича шартли маҳсулот бирлиги сони қўшилган харажатлар бўйича шартли маҳсулот бирлигидан фарқ қилади.
Таннархни калкуляция қилишининг жараёнли усули:
|
|
|
Узлуксиз, бир неча босқичдан иборат жараёнлар бўйича кенг кўламдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарда қўлланилади
|
Маҳсулот таннархини жараёнли усул бўйича ҳисоблашда ўртача харажатлар усул ёки ФИФО усули қўлланилиши мумкин.
Бу усул бўйича маҳсулот таннархини калкуляция қилишда икки усулдан фойдаланилади:
Бу усулда, барча харажатлар, шу жумладан ҳисобот даври бошидаги қолдиқ суммаси ҳам қўшилиб, шу даврда ишлаб чиқилган шартли тайёр маҳсулот сонига бўлинади
Ўртача ҳисоб усули
ФИФО усули
Бу усулда, давр бошидаги тугал-ланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи тугатилади, сўнгра, янги маҳсулот ишлаб чиқариш амалга оширилади деб олинади
ФИФО” усули анча қийин, лекин “ўртача ҳисоб усулига” қараганда катта аниқликка эга
Аниқ шароит ва ҳолатларни ҳисобга олиш имконияти катта
Кўпинча қўлланиладиган усул
Шунинг учун ФИФО усули моҳиятини атрофлича кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг жараёнли усулидан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот таннархини ҳисоблаш учта таҳлилий жадваллар тузилишига асосланади:
1. Шартли ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш жадвали
2. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги таннархи таҳлили
3. Якуний таннархни ҳисоблаш.
Тайёр маҳсулот таннархини калкуляция қилишнинг жараёнли усули 3 та таҳлилий (аналитик) жадвал орқали амалга оширилади
Шартли ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳисоб-китоби таҳлили
1-жадвал
Ишлаб чиқилган маҳсулот бирлигининг таннархи таҳлили
Умумий (якуний) таннарх таҳлили
1-жадвал
1-жадвал
Ана шу таҳлилий жадваллардаги маълумотлардан фойдаланиб, тайёр маҳсулотга олиб бориладиган харажатлар миқдори ва тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи сифатида қолдириладиган қисмини аниқлаш мумкин.
Қуйидаги мисол ёрдамида ҳисоблашнинг жараёнли усулни моҳияти ва жадваллар таҳлилини кўриб чиқамиз.
Пластмасса ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган хўжалик юритувчи субект иккита жараён орқали маҳсулотни тайёр ҳолатга келтиради: шаклга келтириш (А цехида) ва қайта ишлаш (В цехида). А цехида ишлаб чиқариш жараёнининг бошланиши билан асосий материаллар ишлатилади. Қўшилган харажатлар ҳар икки цехда ҳам ишлаб чиқариш жараёнида тенг тақсимланади. А цехида шаклга келтирилган тугалланган ярим фабрикатлар В цехига ўтказилади. В цехида қайта ишланган ўйинчоқлар омборга топширилади. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ қўшимча маълумотлар қуйидаги жадвалда берилган:
Ҳисобот даври бошида тугалланмаган ишлаб чиқариш
|
|
15 минг дона
|
Материаллар, минг сўм
|
600,0
|
|
Қўшилган харажатлар (40% га тугатилган), минг сўм
|
166,5
|
766,5
|
Ҳисобот ойи давомида ишлаб чиқарилган, минг дона
|
|
72,0
|
Ҳисобот ойида қайта ишлаш бошлангани
|
|
60,0
|
Белгиланган муддат якунида асосий ишлаб чиқариш (50% га тугатилган), минг сўм
|
|
3,0
|
Ҳисобот ойида асосий материаллар берилган, минг сўм
|
|
3300,0
|
Ҳисобот ойи учун қўшилган харажатлар
|
|
|
Тўғри меҳнат харажатлари, минг сўм
|
900,0
|
|
Умумишлаб чиқариш харажатлари, минг сўм
|
1800,0
|
2700,0
|
Қуйидаги:
1. А цехида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигининг таннархини ҳисоблаш.
2. А цехидан В цехига берилган ярим фабрикатларнинг таннархини ва А цехидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғининг миқдорини ҳисоблаш.
3. В цехига берилган ярим фабрикатлар учун бухгалтерия ёзувларини ёзиш талаб қилинади.
Шартли маҳсулот бирлигини ҳисоблаш уч босқичда амалга оширилади:
1. Қўшилган харажатлар бўйича ҳисобот даври бошига тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳирасидаги шартли маҳсулотлар = маҳсулот бирлиги сони * (100% - якунланганлари фоизи) = (15 минг бирлик * (100 - 40)%).
Ҳисобот даври бошида шартли бирликдаги тугалланмаган маҳсулот моддий харажатлар бўйича ҳисобга олинмайди, яъни улар нолга тенг, чунки уларга қилинган моддий харажатлар ўтган даврда амалга оширилган.
2. Ушбу муддат давомида бошланиб, тугалланган маҳсулотлар = ҳисобот даври давомида ишлаб чиқаришга киритилган маҳсулотлардан ҳисобот даври якунига тугалланмаган ишлаб чиқариш маҳсулотлари қолдиғини айириш орқали (60 минг бирлик - 3 минг бирлик).
3. Моддий харажатлар бўйича белгиланган муддат якунига тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳирасидаги шартли бирликлар = маҳсулот бирликлари сони * 100% (3 минг бирлик * 100%), қўшилган харажатлар бўйича эса = маҳсулот бирликлари сони * якунланганлари фоизи (3 минг бирлик * 50%).
ЁКИ
a)
|
Қўшилган ҳаражатлар
|
|
|
x (100 -
|
|
)
|
|
|
|
|
Якунланганлар
|
|
|
(тугалланмаган ишлаб
|
=
|
Maҳсулот бирлиги
|
|
|
фоизи
|
|
|
чиқариш бўйича)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳисобот даврида бошланган ва тугатилган
б)
= 60 – 3 = 57 минг дона маҳсулот бирлиги
Материал ҳаражатлари
бўйича ҳисобот даври охирида қолган тугаллан-маган ишлаб
чиқариш
в)
= 3 х 75 минг дона/100 = 22.5
Ушбу жадвал шартли маҳсулот бирлигини ФИФО усулида ҳисоблашни ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |