Биринчи босқич: бирликларнинг жисмоний миқдорини ҳисоблаб чиқиш.
Иккинчи босқич: харажатлар моддалари бўйича бирлик таннархини ҳисоблашда эквивалент бирликлар миқдорини аниқлаш.
Учинчи босқич: харажат моддалари бўйича ҳамда жами таннархни Ишлаб чиқариш счети маълумотлари асосида аниқлаш.
Тўртинчи босқич: эквивалент бирлик таннархини ҳисоблаш.
Бешинчи босқич: таннархни тўлиқ якунланган бирликлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёни охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқариш бирликларга тақсимлаш.
Биринчи ва иккинчи босқичларда амалга ошириладиган жараёнлар 4-жадвалда келтирилган.
4-жадвал
Бирликларнинг жисмоний миқдори ва эквивалент бирлик ҳисоби
Маҳсулот оқими
|
1-босқич. Жисмоний бирликлар
|
2-босқич. Эквивалент бирлик
|
Тўғридан-тўғри материал
|
Қайта ишлаш харажатлари
|
Бошланган ва якунланган
|
20,000
|
20,000
|
20,000
|
Ишлаб чиқариш жараёни, охирида
|
5,000 (25%)*
|
5,000
|
1,250**
|
Ҳисоблаш учун асос бўладиган бирликлар
|
25,000
|
25,000
|
21,250
|
*Бу ишлаб чиқариш жараёни охирида мавжуд бўлган бирликларга ишлов берилганлик даражасини тавсифлайди.
** 5,000 жисмоний бирлик х 25% қайта ишлаш харажатларининг амалга оширилган қисми.
Бирликларнинг жисмоний ва эквивалент бирликлари ушбу жадвалда биринчи босқичида маҳсулотлар жисмоний бирликлари ҳаракати кўрсатилди. Апрел ойида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги қанчага тенг? У 25,000 бирликдан иборат бўлмайди. Чунки, 20,000 бирлик маҳсулот тўлиқ якунланган ва бошқа жараёнга ўтказилган, 5,000 бирлиги эса қисман якунланган. Қисман якунланган бирликларни тўлиқ якунланган бирликларга тенглаштириб бўлмайди. Шу боис, ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигини жисмоний бирликлар билан эмас, балки эквивалент бирликлар билан ўлчаш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу ҳолатни бошқача қилиб қуйидагича талқин қилишимиз мумкин. Ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги технологик жараёнларни чуқурроқ кўриб чиқишни тақозо қилади. Корхоналарда ҳисобот даврининг бошида ва охирида ярим фабрикантлар, яъни тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ўтамаган буюмлар мавжуд бўлади. Бундай буюмларнинг қиймати тайёр маҳсулотнинг қийматидан паст бўлади. Шу боис, маҳсулот бирлигининг қийматини умумий қийматни ишлаб чиқариш жараёнидаги маҳсулот бирлигига бўлиш орқали аниқлаб бўлмайди. Бунинг учун ишлаб чиқариш жараёнида бўлган бирликларни тайёр маҳсулот эквивалентига айлантириш керак. Масалан, киритилган 10,000 бирлик буюмдан фақат 7000 таси тайёр, қолган 3000 таси 1/3 қисмга тайёр. Демак, 3000 та ярим фабрикант 1000 дона тайёр маҳсулотга эквивалентли ҳисобланади. Демак, маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблашда тайёр маҳсулотни миқдори сифатида 8000 бирлик олинади.
Демак, Эквивалент бирликлар деганда, бу ушбу ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ якунланган ҳамда қисман якунланган бирликларнинг тўлиқ маҳсулот бирлигига айлантирилганда ҳисобга олинадиган бирликлар тўплами тушунилади. 4-жадвалда 2-қадамда кўрсатилган тўғридан-тўғри материал харажатлар учун эквивалент бирлик 25,000, қайта ишлаш харажатлари учун эквивалент бирлик 21,250 бирлик эканлиги ҳисобланган. Демак, қайта ишлаш харажатларининг тўртдан бир қисми ишлаб чиқариш жараёнининг охирги қолдиғига қўшилмоқда.
5-жадвалда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ҳисоботи келтирилган. Бу ҳисобот 3, 4 ва 5-босқичларни ўзида акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |