Мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


нирванинг таълимоти “Муқаддас ҳақиқат” деб аталган. Унга кўра



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#226854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
4-маъруза. Жахон динлари, буддизм ва христианлик.

нирванинг таълимоти “Муқаддас ҳақиқат” деб аталган. Унга кўра, 
ижтимоий ҳаѐт ва шахсий турмуш азоб-уқубатларининг сабаби – 
кишиларнинг истаклари ва нафсларида. Азоб-уқубатдан қутулиш учун 
кишилар ўзларининг истак ва нафсларини тийишлари, Будда кашф этган 
ақидаларга амал қилишлари зарур. Буддизм азоб-уқубат тушунчасини 
мутлақлаштирган, борлиқнинг барча шаклларини, унинг мазмунини, ҳар 
қандай турмуш тарзини азоб-уқубат деб нотўғри ҳисоблаган. Шунинг учун 
Буддизм Нирванани борлиқнинг интиҳоси, деб асоссиз тушунган. Буддизм 
таълимотича, жонли мавжудотларнинг ўлиши уни ташкил этган дхарма 
(элемент, заррача)ларнинг ажралиб кетиш жараѐнидир. Буларнинг янгидан 
бирикиши илгари қилинган "савоб ва гуноҳ"лар билан боғлиқ дейилади. 
Дхарма нирвана даражасига етгандагана кайта туғилишларга барҳам 
берилиб, азоб-уқубатдан бутунлай халос этилар экан. 
Буддизм таълимотига кўра, азоб-уқубатлардан халос бўлишнинг энг 
мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха)га ўтиш ҳисобланади. 
Роҳиблик бошқа динларга қараганда Буддизмда барвақт вужудга келган 
бўлиб, ҳозирги кунда Буддизм маҳзабларидан бўлмиш ҳинаяна тарқалган 
мамлакатлар халкларининг ижтимоий ҳаѐтида ғоят салбий рол ўйнамоқда. 
Роҳиблар Буддизмга эътиқод қилувчилар орасида ноўрин тарзда жуда катта 
обрў ва ҳурматга сазовар бўлиб, уларга итоат этиш ва айтганини бажариш 
зарур, деб ҳисобланади. 
Буддизм таълимотида олам уч босқичли деб тавсифланган. Биринчиси 
энг юқори олам бўлиб, унда мутлақ осойишталик ҳукмрон. Унда фақат соф 
руҳгина мавжуд. Бу олам рухнинг маконидир. Буддизмнинг таълим 
беришича, мутлақ илоҳий куч – руҳни мутлақо билиб бўлмайди. Биринчи 
оламда руҳ моддий оламдан ташқарида, у ҳеч ҳаракатсиз мутлақ, осойишта 
ҳолатда яшайди. Иккинчи олам, ривоятларга кўра, руҳий мавжудотлар билан 
тўла жаннат – бодисатвадир. Бу оламнинг ҳокими Амитабадир. Унинг 
оламида руҳ ўз гуноҳидан халос бўлган, лекин энг олий оламга, нирванага, 
мутлақ бўшлиқ ва осойишталик оламига кўтарилмаган авлиѐлар яшар экан. 
Буддалар кишиларга будда таълимотини ўрганиш, яхши йўлдан бошлаб 
бориш учун ерга юборилар экан. Учинчи олам, энг қуйи олам бўлиб, унда 
одамлар ва ҳайвонлар яшар экан. Бу оламдаги руҳ, қафасда яшар экан, у ҳаѐт 
давомида озод бўлиш ҳамда юқори оламга кўтарилишига ҳаракат қилади; 
руҳнинг юқори оламга кўтарилиши одамлар қиладиган савобли ишларга 
боғлиқ; агар одам Буддизм таълимотига эътиқод қилса, яхшиликка интилса, 
унинг жони қайта туғилишлардан сўнг жаннатга ва ундан нирванага 
кўтарилар экан. Ёмонликка мансуб гуноҳкор кишиларнинг руҳи эса қуйи 
дунѐда азобланиб, қафас ичида юра берар, юқори оламга ҳеч кўтарила олмас 
экан. Агар инсоннинг дин таьлимотига зид ишлари кўпайиб кетса, ҳирс ѐки 
товламачиликка берилиб, ундан қутила олмаса, бундай одамнинг руҳи бир 


неча қайта туғилишлардан кейин дўзахга тушар ва унда абадий азобланар 
экан. 
Буддизмда қайта туғилиш деганда янгидан пайдо бўлиш 
тушунилмайди, балки илгари ўлган одамларнинг жисмидан тарқалган 
дхармаларнинг янги асосда бирлашиб, келажак авлодга ўтиши тушунилади. 
Шунинг учун Буддизм инсон ўз қилмишлари учунгина жавобгар бўлиб 
қолмайди, балки келажак авлод учун ҳам жавобгар деб ҳисобланган. Агар 
одам яхши бўлса, будда таълимотига тўлиқ риоя қилса, бой ва эътиборли 
бўлса, унинг дхармалари асосида қайта туғилган одам хам бой ва бадавлат, 
софдил бўлади. Аксинча, одам ѐмон бўлса, камбағал, қашшоқ, бўлса, будда 
таълимотига риоя қилмаса, унинг дхармаларидан пайдо бўлган одам ҳам 
камбағал, қашшоқ бўлар экан. Бунинг сабаби аввалги авлодлар ѐмон ҳаѐт 
кечиргани учун берилган жазодир, деб ҳисобланган. Буддизм ўзининг бу 
таълимоти билан жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни туб моҳиятини 
яширишга ҳаракат қилади. Бошқа динлар каби Буддизм ҳам ҳаѐтда пассив 
бўлишни, тақдирга тан беришни тарғиб қилади, зоҳидликни ѐқлаб, 
эксплуатацияни оқлайди. 
Хинаяна таъкидлашича, Дхармалар табиатини ўрганиш ва нирванага 
эришиш маънавий йўл билан бўлади. Бу йўл жуда оғир ва фақат 
монахларгина нирвана ҳолатига етиши мумкин. Махаяна эса, Будда танаси 
жонзотларни азобдан қутқариш учун турли жонзот формасига кириши 
мумкин ва хаѐт занжиридаги барча уни ўрганиши, англаши мумкин дейди. Бу 
нарса чексиз Будда рамларини, худоларни келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу 
худоларга ишониш йўллари барчага мумкин. Шу сабабли “катта ғилдирак” 
деб номланади. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish