Мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


Буддизмнинг тарқалиши ва парчаланиб кетиши



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#226854
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
4-маъруза. Жахон динлари, буддизм ва христианлик.

2.Буддизмнинг тарқалиши ва парчаланиб кетиши. 
Буддизмнинг ѐйилишида Сангха – Буддизм жамоаларининг роли катта 
бўлган. Улар йилнинг об-ҳавоси яхши бўлган 9 та ойида шаҳарма-шаҳар, 
қишлоқма-қишлоқ юриб, улар аҳолисини буддизмга даъват қилиб уларга 
Будда таълимотнинг ўргатиб юришган. Фақатгина Муссон ѐмғирлари тинмай 
қуйган 3 ойдагина ўз ибодатхоналарида муқим бўлиб, ибодат билан 
шуғулланганлар. 
Эрамиздан аввалги 273-232 йилларда ҳукмронлик қилган император 
Ашока даври Буддизмнинг кенг ҳудудга ѐйилишига катта имкониятлар 
яратди. Ашока ўзининг илк ҳукмронлик пайтиданоқ, Буддизмга эътиқод қила 
бошлади. У Буддизмга, монахларига, уларнинг Ҳиндистон билан чегарадош 
давлатларига қилган миссионерлик ҳаракатларига хайрихоҳлик қилди. Улар 
ўз даъватлари асосида бирор бир ерлик аҳоли ѐки руҳонийлар томонидан 
қаршиликка учрасалар, улар хеч қандай қарши ҳаракат қилмай, ўз йўлларида 
давом этганлар. Агар маҳаллий аҳоли томонидан ўзларига нисбатан 
хайрихоҳлик сезсалар, ўша ерга кўпроқ аҳамият бериб, уларни кўпроқ даъват 
қилишган. 
Буддизм жамоалари ҳар қандай бошқа дин, маданият ѐки урф-одатлар 
қамровида ва аралашувида бир неча юз йиллаб ўзларини сақлаб қолиш, 
ҳамда фурсат келганда уларга ўз таъсирларини ўтказиш қобилиятига 


эгадирлар. Уларни бу хусусиятлари Ҳиндистонда мусулмон ҳукмдорлар 
даврида, шри Ланкада португаллар, голландлар ва инглизлар мустамлакаси 
даврида, Хитой ва Япония конфуцийлари даврида, Жанубий-Шарқий Осиѐга 
Буддизмнинг ѐйилишида яққол намоѐн бўлган.
Буддизм динини жаҳон динларига айланишининг энг асосий 
сабабларидан 
бири 
бу дин бошқа динлар билан ўзаро қоришувда динлардан 
хеч нарсани истисно қилмаганлиги бўлса, яна бир сабаби бу дин вакиллари ўз 
динларини тарқатишда тинч йўлни тутганликлари бўлди. 
Шундай қилиб Буддизм эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик 
охирларида Шри Ланкага ва Марказий Осиѐ, ҳамда Олд Осиѐни ўз ичига 
олган Кушон империясига кириб келди. Бизнинг диѐримизда олиб борилган 
археология қазиш ишлари асносида Қоратепа, Далварзинтепа, Қува, Зартепа, 
Қоровултепа, Айритом мавзеларидан топилган Шакямуни санамлари, ҳайвон 
хайкалчалари, рамзий ғилдираклар ва бошқа қазилмаларнинг гувоҳлик 
беришича, Кушон империясида Буддизмга катта аҳамият берилган. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish