Мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


Христианликнинг Шарққа томон тарқалиши



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#226854
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
4-маъруза. Жахон динлари, буддизм ва христианлик.

Христианликнинг Шарққа томон тарқалиши, XI асрнинг охирида 
христианликнииг Шарққа томон ҳаракати ва тарқалиши оммавий тус олди. 
Бу динни маҳаллий аҳоли орасида тарқатувчилар Шарқнинг айрим 
вилоятларига илгарироқ кириб борганлар. 280 йилдаѐқ Талос (Мерке)да 
христиан черковлари қурилган бўлиб, Самарқандда (301 йилдан), Марвда 
(334 йилдан), Ҳиротда (430 йилдан), Хоразмда, Марида ва Марказий 
Осиѐнинг бошқа шаҳарларида епископлик, кафедра, миссиялар, кейинчалик 
Самарқандда, Марвда (430 йиллар), Ҳиротда (558 йиллар) 6-12 
епископлиқдан иборат диний ҳудудий жамоалар, бирлашмалар бўлган. 
Хуросонликлар ва суғдиѐналиклар буддистлар, зардуштийлар, монийлар 
билан бир қаторда христианлар ҳам бўлган. Улар қорахитойлар ва 
сосонийларга қарам ерларда таъқиб қилинганлар. 
Ўрта Осиѐ ҳудудида ислом тарқатилган даврларда бу дин билан 
христианлик ўртасидаги келишмовчиликлар кескинлаша бошлаган. Бироқ X 
асргача Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларида христианларнинг 
манзилгохлари бўлган. Ҳатто Беруний яшаган даврда ҳам (973-1050) Марвда 
православ митрополияси бўлган. 
Ана шу даврларда христианлик Кавказда ҳам тарқала бошлаган; 
Арманистон (301 йил) ва Грузияда (318 йили) давлат динига айланган. Кавказ 
Албанияси ҳудудида эса (ҳозирга Озарбайжон ва Жанубий Доғистон худуди) 
IV-VIII асрларда ҳукмрон дин ҳисобланган. 
Ўша даврдаги кўпдан-кўп ва бир-бирига қарши курашаѐтган динлар 
орасидага Шарқнинг ҳукмронлари томонидан энг кўп ҳомийлик кўрсатилган 
дин христианликнинг шарқий йўналиши бўлмиш несторианлик бўлган. 
Халифа 
саройларида 
несторианлик 
патриархларига 
бутун 
шарқ 
христианлигининг ҳомийси сифатида қаралган, патриархнинг қароргохи эса 
Константинополдан Бағдодга кўчирилган. Несторианлар христианликни 
Туркистонда, амургача бўлган Шимолий ва ғарбий Хитойда тарғиб 
3
Малик – подшоҳ дегани бўлиб маликоия – подшоҳ билан бир мазҳабдагилар деганидир. 
4
Беруний китобда санани шундай мавҳум келтиради. 
5
Беруний. Абу Райхон. Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар. Т.1. Т.: Фан, 1968. – Б. 331. 


қилганлар. Несторианликнинг Марказий Осиѐдаги таянчи ва исломга қарши 
курашдаги маркази 1257 йилдан сўнгина ўз фаолиятини тўхтатган Самарқанд 
митрополияси бўлган. 
Ҳозирги мустақил Ўзбекистонда 130 дан зиѐд миллат ва элат яшайди. 
Булар орасидаги диндорлар 17 конфессияга, яъни диний уюшмага эътикод 
килади. Булар доирасида исломдан сўнг 2-ўринни христианликнинг 
православ оқими эгаллайди. Унинг бир неча черкови ва марказий уюшмаси, 
чунончи баптист, иеговист, адвентист каби секталари бор. 
Насронийлик Фаластин ва Ўрта Ер денгизи яҳудийлари динлари ичида 
вужудга келди, ўнлаб йиллардан кейин эса, бошқа, асосан географик 
жиҳатдан қаралганда Рим империяси билан боғлиқ ѐки унинг сиѐсий ва 
маданий таъсирида бўлган халқлар орасида тарқалди. Янги ва энг янги 
даврларда у мустамлакачилик сиѐсати миссионрелик натижасида Европадан 
ташқарида ҳам тарқалди. 
Бир сўз билан айтганда, ислом ақидаси бўйича, Исо пайғамбар осмонга 
кўтарилганидан сўнг унинг соф илоҳий даъвати кенг тарқалмасдан қолиб 
кетди. Чунки, оз сонли иймон келтирганлар устида узоқ вақт тазйиқлар 
бўлди. Уларнинг кўпи ўлдириб юборилди. Бунинг сабаби, ўша даврда 
ҳукмрон бўлиб турган подшоҳлар буддизм эътиқодида бўлиб, бунга зид 
бўлган динларни йўқотиш пайида бўлганлар. Насронийлар кейинчалик. 
Эътиқод жиҳатидан турли гуруҳларга бўлиниб, баъзилари “Исо – Худодир” 
деса, яна баъзилари “Исо – Худонинг ўғлидир”, деб эълон қила бошладилар. 
Бутпараст подшоҳлар насронийларнинг ҳаммасини бирдек, оғир 
қийноқларга дучор қилдилар. Насронийликнинг дастлабки даври бу дин 
вакиллари учун жуда қийн кечди. Улар ўн марта қатлиомга учрадилар. 
1.Неро исмли подшоҳ даврида 64 йилда бошланди. Хаворий Пѐтр ва 
унинг хотини шу даврда ўлдирилди. 
2.Домишян подшоҳлиги даврида бўлиб, бунда хаворий Юханно 
бадарға қилинди ва Флуис Климанс исмли насроний олими ўлдирилди. 
3.Подшоҳ Таржон даврида 101 йили бошланиб, 18 йил давом этди. 
Бунда Кюринтия епископи Шамъун ўлдирилди. 
4.Подшоҳ Маркос даврида 161 йили бошланиб, ўн йил давом этди ва 
насронийларни ўлдириш машриқ ва мағрибда кенг тус олди. 
5.Подшоҳ Свирис даврида 202 йилда бошланди ва Миср, Франция, 
Картеж диѐрларида минглаб насроний диндорларини қони тўкилди. 
6.Подшоҳ Максим томонидан 237 йили “агар илм аҳллари йўқ бўлса, 
авом халқни бошқариш осон бўлади”, деб минглаб илмли насронийларни йўқ 
қилди. Улар орасида папа Пантонус ва папа Атеруслар ҳам бор эди. 
7.Подшоҳ Дециос 253 йили ўзининг барча ҳокимларига насронийларни 
азоблашга буюрди. Унинг зулми Миср, Африка, Италиянинг Шарқий 
ҳудудларигача етиб борди. 
8.Валериан подшоҳлиги даврида 257 йилда бошланди. Бунинг даврида 
фақат насроний эркакларгина эмас, аѐлларнинг ҳам обрўси топталиб, мол-
дунѐси тортиб олиниб, ўзи эса ватанларидан хайдаб чиқарилди. 


9.Подшоҳ Арелин даврида 274 йилда бўлди. Лекин, Арелин кўп 
насронийларни ўлдиришга имкон топмади. Чунки, барчасини Валериан 
қириб бўлган эди. 
10.Деоклетиан подшоҳликка ўтиргач 302 йили бошланди. Бу император 
муқаддас китобларни йўқ қилишга қаттиқ ҳаракат қилди. 303 йилда 
черковларни бузиш, китобларни ѐқиш ва насронийларни ибодат учун 
тўпланишларига қаршилик қилишга фармон чиқарди. 
Шундай қилиб, насронийлар жуда кўп тазйиқларга учрадилар. Бу 
тазйиқлар император Константин подшоҳ бўлиб, 325 йилда насроний динини 
қабул қилгандан кейингина тўхтади. Император Константиннинг насроний 
динини қабул қилиши, уларнинг жонларига тинчлик ҳадя қилган бўлсада, 
лекин, динларига қаттиқ путур етказган эди. Чунки, подшоҳ насронийликни 
қабул қилиш баҳонасида, насронийларга бутпарастликни қабул қилдирди. 
Ўша даврда насроний олимлари томоиндан ѐзилган турли эътиқоддаги юздан 
ортиқ инжиллар йўқ қилиниб, Исо пайғамбарни Худо деб ѐзилган тўртта 
инжилгина сақланиб қолди
6

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга асосланиб ишлаб 
чиқилган виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги Қонуннинг 
янги таҳририда эълон қилинган конунга асосан республикадаги барча диний 
уюшмалар эркин, ошкора, тенг ҳуқуқли тарзда фаолият кўрсатмокдалар. Бу 
ҳукуқ ва эркинликлар қонун бўйича кафолатланган. 
Республикамиздаги 
барча 
конфессиялар 
орасида 
тотувлик. 
ҳамжихатлилик мавжуд бўлиб, халқимизни тарбиялашга, тинч ва 
хавфсизликни сақлашга христианлик жамоалари ҳам салмокди ҳисса 
қўшмокдалар. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish