асосини мустаҳкамлайдиган ва меҳнатга, бутун жамиятга нисбатан софдил ва
виждонлилик руҳида бўлган муносабатларни қарор топтириш назарда
тутилган. Черковнинг ички тартибини қайта қуришни амалга оширишга,
черков ҳаѐтини янгилашга, руҳонийлар орасида учрайдиган муҳофазакорлик
ва сусткашликларни бартараф қилишларга ҳам катта эътибор берилмокда.
1988 йилда бўлиб ўтган рус православ черковининг минг йиллик санасини
тантанавор, улуғвор нишонланиши, рус православ черковининг халқаро
обрўсини кўтарилиб боришига таъсир этди. Муҳим санани нишонлаш билан
боғлиқ бўлган тантаналар, байрамлар ва бошқа турли-туман тадбирлар
руҳонийлар учун ўзларининг фақатгина илоҳиѐтчилик, черковнинг ички
ҳаѐти ва тартиби билан боғланиб қолмади; балки жаҳонда, хусусан Осиѐ
минтақаларида тинчлик учун кураш, ирқий камситишларга барҳам бериш,
табиатни муҳофаза килиш, соғлиқни саклаш, демократик жараѐнларни
ривожлантириш, жамиятда адолатли ҳаѐтни карор топтириш билан боғлиқ
кўпгина масалаларни муҳокама қилиш учун фойдаландилар. Улуғ байрам
кунлари диний эътиқод ва маросимчилик масалаларини ҳал қилишга ҳам
қаратилди.
Православ черкови кўп миллатли минтақада миллатлараро ва ҳар хил
йўналишдаги динлар орасидаги муносабатларга диндорларни ахлоқий
жиҳатдан тарбиялашга ва жамиятни маънавий жиҳатдан соғломлаштириш
учун кўмаклашишларга алохида эътибор бермокда. Шунингдек у
илоҳиѐтчиликка оид бўлган қарашлар системасининг айрим элементларида
православдаги бошқа, шу қаторда ислом билан бир-бирига туташ бўлган
умумий алоқаларни изламоқдалар; фан намояндалари ва жамоатчилик
вакиллари билан алоқаларни ривожлантирмоқдалар. Улар православлар
билан мусулмонлар диний бошқармалари ўртасидаги мулоқотларни
ривожлантиришга қаратилган кўпгана йирик тантанали анжуманлар
чақирилишининг ташаббускори бўлмоқдалар.
Бундан ташқари рус православ черкови хайрия шаклидаги
фаолиятларга, чунончи, ҳалок бўлган жангчиларга ѐдгорликлар ўрнатиш,
урушда жабр кўрган байналмилалчи жангчилар соғлиқларини тиклаш,
тинчлик ва болалар учун мўлжалланган жамғармаларии кўпайтириш ва шу
кабиларга катта эътибор бермоқдалар.
Православнинг ижтимоий, сиѐсий қарашларини ва диндорларнинг
диний онглари билан боғлиқ ҳамма ўзгаришлар уларнинг дунѐқараш
мавқеларини мажбуран ўзгартиришларига олиб бормайди. Зеро, русга
христианлик кириб келишининг минг йиллигини тантанали тарзда байрам
қилинишининг ўзи жамоатчиликнинг кенг доиралари орасида муайян
таассурот қолдирди.
Do'stlaringiz bilan baham: