Тарихимизнинг энг мураккаб, жуда оғир дамларида зинҳор диний асосида можаро, ихтилоф ва зиддиятлар сира бўлмаган. Ҳозирда Ватанимизда турли динлар ва дин вакиллари ўртасида умумбашарий қадриятлар асосида биродарликни мустаҳкамлашга муҳим аҳамият берилмоқда. Бунда республикамизда мавжуд бўлган 17 та диний конфессия бирлашмалари фаолияти катта аҳамият касб этаётир. Уларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча зарур бўлган объектив шароит ва субъектив омиллар муҳайё қилиб берилган ва улар эмин-эркин фаолият кўрсатаётганлиги ҳаётий ҳақиқат эканлигини воқелигимиз кўрсатиб турибди ва очиқдан-очиқ намойиш этмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, диний бағрикенглик тамойилини ва бу соҳада амалга оширилаётган жуда катта яратувчилик ишларини АҚШ, Англия, Франция каби ривожланган мамлакатлар Ўзбекистоннинг бой тажрибасини ўрганмоқдалар. Бугун Ўзбекистон диний бағрикенглик ва муроса борасида нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна, ўрнак бўлмоқда. Бу ҳақда Москва ва Бутунрус патриархи Алексий II, АҚШ давлат секретарлари Хиллари Клинтон ва Мадлен Олбрайт, Иордания шаҳзодаси Ҳасан ибн Таллол каби дунё миқёсида катта обрў ва нуфузга эга инсонлар ҳам юртимизга зиёрат вақтида таъкидлаб ўтганлар. - Тарихимизнинг энг мураккаб, жуда оғир дамларида зинҳор диний асосида можаро, ихтилоф ва зиддиятлар сира бўлмаган. Ҳозирда Ватанимизда турли динлар ва дин вакиллари ўртасида умумбашарий қадриятлар асосида биродарликни мустаҳкамлашга муҳим аҳамият берилмоқда. Бунда республикамизда мавжуд бўлган 17 та диний конфессия бирлашмалари фаолияти катта аҳамият касб этаётир. Уларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча зарур бўлган объектив шароит ва субъектив омиллар муҳайё қилиб берилган ва улар эмин-эркин фаолият кўрсатаётганлиги ҳаётий ҳақиқат эканлигини воқелигимиз кўрсатиб турибди ва очиқдан-очиқ намойиш этмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, диний бағрикенглик тамойилини ва бу соҳада амалга оширилаётган жуда катта яратувчилик ишларини АҚШ, Англия, Франция каби ривожланган мамлакатлар Ўзбекистоннинг бой тажрибасини ўрганмоқдалар. Бугун Ўзбекистон диний бағрикенглик ва муроса борасида нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна, ўрнак бўлмоқда. Бу ҳақда Москва ва Бутунрус патриархи Алексий II, АҚШ давлат секретарлари Хиллари Клинтон ва Мадлен Олбрайт, Иордания шаҳзодаси Ҳасан ибн Таллол каби дунё миқёсида катта обрў ва нуфузга эга инсонлар ҳам юртимизга зиёрат вақтида таъкидлаб ўтганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |