1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 31-моддасида ҳар бир фуқаро учун виждон эркинлиги ҳуқуқининг кафолатланиши табиий ҳолдир. Яна бир муҳим томони – кейинги йилларда давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда салмоқли ўзгаришлар содир бўлмоқда. Диннинг жамиятдаги ўрни тикланмоқда. Диний уюшма ва ташкилотларнинг фаолият кўрсатишларига имконият яратилмоқда. Қатор тарихий обидалар диний ташкилотлар ихтиёрига ўтказилди, янги масжидлар очилмоқда. Диний ташкилотларнинг халқаро алоқалари кун сайин кенгайиб бормоқда.

Мустақиллик йилларида виждон эркинлиги принципларини тиклаш ва унга оғишмай амал қилиш давр, кундалик ҳаёт талаби ва заруриятига айланиб қолди. 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. 1994 йили мазкур қонунга баъзи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1998 йилда бу қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниб, ўша йили 15 май куни матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан у кучга кирди.
Мазкур қонун 23 моддадан иборат. Унинг 1-моддасида ушбу қонуннинг мақсади нималардан иборат эканлиги очиқ ва равшан баён этилган: «Ушбу қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъий назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат».

Қонуннинг 3-моддаси виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳақида бўлиб, унда ҳар бир фуқаро динга муносабатини ўзи мустақил аниқлаши, у ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги ва бу ҳуқуқ эса Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси томонидан кафолатланажаги таъкидланди.
4-моддада фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлилиги ҳақида сўз боради. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланади.
Виждон эркинлиги ҳақидаги қонуннинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикасида дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. Бу дегани давлат диний масалалар билан шуғулланмайди, диний ташкилот ва диний бошқарма ишларига аралашмайди. Дин ва диний ташкилотлар ҳам давлат ишларига аралашмаслиги лозим. Лекин диний ташкилотлар жамоат ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эгалар.