Виждон деб, эҳтирос, ҳис-туйғу, инсоф, диёнат, кишининг ўз хатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳисси, инсонийликнинг асосий белгиларидан бири, деб талқин қилинади. Айримлар виждонни туғма хислат дейдилар. Бироқ виждоннинг шаклланиши болаликдан яшаётган муҳитига, оила ва жамиятдаги таълим-тарбиясига, яқин атрофидаги одамларнинг маданияти, ахлоқ-одоби, дунёқарашига кўп жиҳатдан боғлиқ. Виждон шахснинг ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини назорат қила олиш, ўзида ахлоқий бурчни мустақил шакллантириш ҳамда ўзидан уни адо этишни талаб қилиш ва ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш қобилиятини ифодалайди. Виждон дастлабки ахлоқий майл бўлиб, ташқи таъсир туфайли ривожланиши ёки сўниши мумкин. У эҳтирос, ҳиссиёт шаклида шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари учун уялиш, пушаймон бўлиш ёки ахлоқий қониқиш сифатида намоён бўлади. Виждон яхшилик, бурч, бахт, ҳалоллик каби бошқа ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ. Жамиятнинг ривожланиши, маънавий, ахлоқий юксалиши билан Виждон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти бойиб боради. Унинг моҳияти ижтимоий муҳит билан белгиланади. Виждон эркинлиги тушунчаси виждон тушунчасининг муайян қисмини ташкил этади. - Виждон деб, эҳтирос, ҳис-туйғу, инсоф, диёнат, кишининг ўз хатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳисси, инсонийликнинг асосий белгиларидан бири, деб талқин қилинади. Айримлар виждонни туғма хислат дейдилар. Бироқ виждоннинг шаклланиши болаликдан яшаётган муҳитига, оила ва жамиятдаги таълим-тарбиясига, яқин атрофидаги одамларнинг маданияти, ахлоқ-одоби, дунёқарашига кўп жиҳатдан боғлиқ. Виждон шахснинг ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини назорат қила олиш, ўзида ахлоқий бурчни мустақил шакллантириш ҳамда ўзидан уни адо этишни талаб қилиш ва ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш қобилиятини ифодалайди. Виждон дастлабки ахлоқий майл бўлиб, ташқи таъсир туфайли ривожланиши ёки сўниши мумкин. У эҳтирос, ҳиссиёт шаклида шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари учун уялиш, пушаймон бўлиш ёки ахлоқий қониқиш сифатида намоён бўлади. Виждон яхшилик, бурч, бахт, ҳалоллик каби бошқа ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ. Жамиятнинг ривожланиши, маънавий, ахлоқий юксалиши билан Виждон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти бойиб боради. Унинг моҳияти ижтимоий муҳит билан белгиланади. Виждон эркинлиги тушунчаси виждон тушунчасининг муайян қисмини ташкил этади.
- Виждон эркинлиги – ижтимоий-фалсафий тушунча; ҳар кимнинг ўз эътиқодига кўра, мазкур жамиятда мавжуд ижтимоий меъёрларни бузмаган ҳолда виждони буюргани бўйича яшаш, ишлаш имконияти. Бунда динга муносабат масаланинг бир томони ҳисобланади. Сиёсий жиҳатдан виждон эркинлигига демократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. Юридик нуқтаи назардан виждон эркинлиги инсоннинг асосий шахсий ҳуқуклари сирасига киради ва демократик эркинликлардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |