Шунингдек, мазкур моддада давлат турли диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга, хусусан, бир диний конфессиядаги диндорни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, миссионерликка йўл қўймаслиги таъкидланган. - Шунингдек, мазкур моддада давлат турли диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга, хусусан, бир диний конфессиядаги диндорни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, миссионерликка йўл қўймаслиги таъкидланган.
- Диний ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида диний характерга эга бўлган партиялар тузиш, республикадан ташқаридаги диний партияларнинг бўлим ёки филиалларини очиш маън этилади.
- Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг бундай фаолиятлари таъқиқланади. Қонуннинг 9-моддасида кўрсатилишича, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийларни ва ўзларига зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
- Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.
Мамлакатимизда диний таълим қай тарзда амалга оширилади. Буни билиб қўйиш муҳимдир. Қонуннинг 3-моддаси 3-қисмида кўрсатилганидек “Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг иҳтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди” Мазкур қонунга зид равишда вояга етмаган болаларни динга ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 145-моддасига мувофиқ – энг кам иш ҳақининг эллик баробаридан етмиш беш бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Қонунга биноан диний таълим махсус диний ўқув юртларида амалга оширилади. - Мамлакатимизда диний таълим қай тарзда амалга оширилади. Буни билиб қўйиш муҳимдир. Қонуннинг 3-моддаси 3-қисмида кўрсатилганидек “Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг иҳтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди” Мазкур қонунга зид равишда вояга етмаган болаларни динга ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 145-моддасига мувофиқ – энг кам иш ҳақининг эллик баробаридан етмиш беш бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Қонунга биноан диний таълим махсус диний ўқув юртларида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |