Мавзу: Бошлангич синф укувчиларижда узунлик хакидаги тасаввурни шакллантириш



Download 0,89 Mb.
bet8/49
Sana05.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#528945
TuriЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
бошлангич-матем-методика

Масалан: математика дарсликлар, расмлар, оркали болаларни кишиларнинг мехнати билан атроф борликнинг турли томонлари билан таништириш имконини беради.
Дарсликда берилган матнли масалалардан факат математик таълим максадларгина эмас, балки болаларга тарбия беришда хам фойдаланиш мумкин. Масала математикаси кишиларнинг турмуш ва мехнатлари, мехнат унумдорлигини ошириш учун курашлари, хом ашё ва вактни тежаш учун укувчиларнинг ижтимоий фйойдали мехнатларини акс эттиради. Дарслик машкларида болаларда кузатувчанликни анализ килиш, такккослаш хулосалар чикариш ва умумлаштира олиш малакаларини ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Дарслик болаларни математикани уртишда мустакилликни тарбиялайди, мустакил ишлаш малакасини ривожлантириш учун кенг имкониятлар очади.
Математика укитиш жараёнининг самарадорлигини ошириш максадида дарсликдан ташкари математикадан топшириклар ёзилган карточкалар, босма асосли дафтарлар, укитувчиларга мулжаллнган метлдик тавсияномалар ва курсатмалар… бор.
Математика укитиш воситалари орасида математикадан топшириклар ёзилган карточкалар мухим урин тутади, булар дарсликларга кушимча тарикасида нашр килинади. Уларнинг максади индивидуал топшириклар буйича болаларнинг мустакил ишларини ташкил килишда программанинг асосий материалини пухта узлаштиришда укитувчига ёрдам беради. Карточкалардан укитувчи мустакил ва назорат ишларини утказишда, укувчилар билимидаги камчиликларини тулдиришда фронтал, группавий ва индивидуал ишларни ташкил килишда билимларни системага солишда, хисобга олиш ва назорат килишда фойдаланиши мумкин.
Босма асосли математика дафтари хам карточкалар каби дарсликда берилган машклар системаси асосида тузилган ва укувчиларнинг фронтал мустакил ишларини ташкил килишга мулжалланган. Босма асосли дафтарлар топширик матнларини механик кучириб ёзишдан озод килади ва шу билан укув вактидан унумли фойдаланиш имконини беради. Бошлангич синф дарсликларига укитувчига мулжалланган курсатмалар тузилган ва нашр килинган. Буларнинг максади математика укитиш сифатини оширишда укитувчига ёрдам беришдан иборат. Шу билан бирга «Бошлангич таълим», халк таълими журналларида куплаб фойдали билим ва маслахатлар олиш мумкин.
Биз юкорида дарслик, математикадан топшириклар ёзилган карточкалар босма асосли дафтар, дасрликларга оид курсатмалар, тавсияномалар каби укув вазифаларини куриб чикдик. Энди предметли реал моделлар синфида ётувчи укитиш воситарига тухталамиз.
Курсатмаликдан фойдаланиш укувчиларни активликларини, эътиборини, диккатини кузгатади абстракт таффакурини ривожлантиради, урганилаётган материални пухта узлаштириш имконини, вактни тежаш имконини беради. Бошлангич математика укитишда курсатма-кулланмаларнинг хар хил турларидан фойдаланилади.
Курсатмали кулланмаларнинг турларини билиш уларни тугри танлаш ва уларни ишлатиш, укув жараёнида кулланиш укитиш ишини яхшилаш имконини беради.
Курсатма кулланмаларни иккита яъни натурал ва тасвирий курсатма кулланмаларга булиши мумкин. Натурал курсатма кулланмаларга турмушда учрайдиган, атрофимиздаги нарсалар, дарахтлар, каламлар, уйинчоклар, чуплар, бинолар ва бошкалар киради. Мактабдаги дарсларнинг дастлабки кунларида бошлаб укитувчи болаларнинг эътиборини атрофдаги предметларига каратади.
Масалан: Усуллардаги предметларни, парталар, дераза, шкаф ва эшиклар канча? деган саволларни укувчиларга бериш мумкин.
Аммо бу предметларнинг кулга олиб булмайди, уларни куз билан куриб сезиш мумкин. Шу сабабли санок учун майдарок проедметлардан калам, ручка, санок чуплари ва бошка нарсалардан фойдаланиш мумкин. Санок чуплари кенг кулланиладиган натурал курсатма кулланмаларидан биридир. Бу чуплар ёгочдан, пластмассадан тайёрланади. Хар бир укитувчи ва укувчидан санок чуплар набори булиши керак. Биринчи укув йили давомида санок чупларидан сонларни санаш, сонларни номерлаш фигуралар хакида тасаввурлар хосил килиш, амалларини бажариш учун фойдаланилади.
Энди тасвирий курсатма-кулланмаларни карайлик. Буларга ушбулар киради.
А) Ракамлар, амал ишораси, муносабат белгиси:
(+, –, *, / =, >,<) (0, 1, 2, 3, 4, 5, 6…)
Б) Курсатмали расмлар. Бунга хар бир предметларнинг уйинчоклар, мевалар, сабзавотлар, гуллар, парандалар, жониволар, хайвонлар, идишлар ва бошка нарсаларнинг расмлари киради.
В) Геометрик фигуралар модели.
2+1+3 1+2=3
Г) Сонли фигуралар
Д) 1, 2, 3, 5, 10, 20 тийинлик тангалар моделлари.
Е) График моделлар, чизма, схемалар.
И) Приборлар: синф чутлари, абак, тарози ва тарози тошлари, чизиш ва улчов асоболари: синф чизгичи, ёгоч метр, рулетка, циркул, соат модели, палетка.
К) Жадваллар: 1) Инструктив; 2) Справочник; 3) Ургатувчи жадваллар. Укитишнинг техник воситалари.
Назорат саволлари:

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish