Мавзу: Бошлангич синф укувчиларижда узунлик хакидаги тасаввурни шакллантириш



Download 0,89 Mb.
bet4/49
Sana05.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#528945
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
бошлангич-матем-методика

Бошлангич синфларда математика укитишнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

  • Бошлангич математика курсини урганишга тайёрлашнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

  • Бошлангич математика курси хусусиятларини санаб чикинг?

  • Бошлангич синф дастурининг арифметика, алгебра, геометрия кисмини мазмунини айтинг?

    Лекция №3


    Мавзу: Бошлангич синфда математика укитишни
    ташкил килиш услублари (методлари).


    Режа:
    1. Услуб (метод) тушунчаси уни турлари.
    2. Укув-билиш фаолиятини ташкил килиш услуби.
    3. Укувчиларни мустакил ишлари – укитиш методлари сифатида.
    4. Укитишни ташкил килишда дидактик уйин методи.
    5. Укувчилар фаолияти даражасига кура кулланиладиган методлар.
    6. Укувчиларни узлаштириш даражасини аниклашда кулланиладиган методлар.


    Таянч иборалар: Услуб, сухбат, тушунтириш, индукция, дедукция, аналогия, анализ, синтез, таккослаш, муаммоли, изохли, иллюстратив, репродуктив.

    Методлар хакидаги масал укитишда юкори таълим ва тарбиявий натижаларга эришиш учун кандай укитиши керакли хакидаги масалалардир. Укитиш методи тушунчаси методиканинг асосий тушунчаларидан биридир. Укиш методлари укитувчи ва укувчиларнинг биргаликдаги фаолият усуллари булиб, бу фаолият ёрдамида янги билимлар, малакалар ва куникмаларга эришилади. Укитувчиларнинг кобиялияти, тафаккури ривожланади. Шунинг учун укитиш методалари узлаштириши,тарбиялаш ва ривожлантириш каби учта асосий функцияни бажариди. Маълум укитиш методларидан таълимининг янги мазмунига янги вазифаларга мос келадиганларни онгли танлаб олиш учун олдин хамма укитиш методларининг ва мавжуд укитиш методлари классификациясини урганиш керак.


    Укитиш методлари укитувчи ва укувчиларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил килиш, рагбатлантириш ва назорат килишни назоратда тутади. Шунинг учун улар учта группага булинади:

    1. Укув-билиш фаолиятини ташкил килиш методи.

    2. Укув-билиш фаолиятини рагбатлантириш методлари.

    3. Укув-билиш фаолиятини самадорлигини назорат килиш методлари.




    1. Укув-билиш фаолиятини ташкил килиш методлари бир неча группга булинади:

    1. Укувчилар билим оладиган манбалар уйинга: Огзаки, курсатмали, амалий методлар.
    2. Укувчи фикрининг йуналиши буйича: индукция, дедукция, аналогия.
    3. Педагогик таъсир бошкаришнинг даражаси, укувчиларнинг укишида мустакиллик даражаси буйича: Укитувчи бошчилигида бажариладиган укув иши методи. Укувчиларнинг мустакил йиллари методи. Укувчиларнинг мустакил активликлари даражаси буйича: Изохли-иллюстратив, репродуктив, билимларни жумбокли баён килиш методи, кисман изланиш ва тадкик килиш методи.
    Укувчилар билим оладиган манбалар буйича: Огзаки, курсатмали амалий методлар.
    1) Огзаки методлар киска муддат ичида хажми буйича энг куп информация бериш, укучилар олдига жумбоклар куйиш уларни хал килиш йулларини курсатиши имконини беради.
    Бу методлар укучиларни тафаккурини ривожланишига шароит яратади.
    А) Тушунтириш: Билимларни тушунтириш методи шундан иборатки, бунда укитувчи материални баён килади, укувчилар эса уни яъни билимларни тайёр холда кабул килиб олишади. Укув материалининг баён аник, тушунарли, киска булиши керак. Тушунтириш методидан маълумотлар тарикасидаги назарий материаллар билан таништириш, укувчиларга укув куролларини ишлатиш буйича йул-йурикларни беришда фойдаланилади. Бошлангич математика курсининг бир катор масалаларини тушунтириш билан баён килиш зарурдир.
    Масалан: учбурчакни тушунтиришда укитувчи когоздан киркилган хар хил куринишидаги, рангдаги, катталикдаги учбурчаклардан фойдаланади. Булар учбурчаклар, улар бир-биридан фарк килсада, хаммасини учбурчак дейилади. Учбурчакда учта, уч, учта томон ва учта бурчак булиб, учбурчакнинг учи нуктадан, томони эса кесмадан иборатлиги бурчагини эса учбурчакнинг бир бурчагини узиб олиш билан тушунтирилади.
    Б) Сухбат: бу энг куп таркалган ва етакчи укитиш методларидан булиб, дарсининг хар хил боскичларида, хар хил максадларида кулланилиши мумкин, яъни янги материални баён этишда, мустахкамлашда, такрорлашда уйга берилган топширкларни, мустакил ишларни текширишда кулланилиши мумкин.
    Сухбат – бу укитишнинг савол-жавоб методидир, бунда укитувчилар укувчиларнинг билимларини узлаштирилганликлари ва амалий тажрибаларига таянган холда махсус танланган саволлар системаси ва уларга бериладиган жавоблар йули билан укувчиларни куйилган таълимий ва тарбиявий масалаларини хал килишга олиб келади.
    Укитишда сухбатнинг катехизик ва эвристик сухбатидан фойдаланилади. Катехизик сухбат шундай саволлар системаси асосида тузиладики, бу саволлар илгари узлаштирилган билимлар, таърифларни оддийгина кайта эслашни талаб килади. Бу сухбатдан асосан билимларни текшириш ва бахолашдир янги материалларни мустахкамлашда, такрорлашда формасики бунда укитувчи укувчиларга тайёр билимларни бермайди, балки куйилган саволлар оркали уларнинг узларини олдинги билимлари асосида кузатишлари асосида янги тушунчаларга, хулосаларга, коидаларга келишга олиб келади.

    Download 0,89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish