Мавзу: Бошлангич синф укувчиларижда узунлик хакидаги тасаввурни шакллантириш



Download 0,89 Mb.
bet5/49
Sana05.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#528945
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
бошлангич-матем-методика

Масалан: 7*5=35 дан купайтма канчага тенг булишини кандай билиш мумкин?
7*8=56 купайтмадан 56÷7 ёки 56÷8 булинмаларини кандай билиш мумкин?
60-24 ни айириш усулидан фойдаланиб 70-18=(70-110)-8=60-8=52 ни айириш усулини келтириб чикарилади.
Бериладиган саволлар укувчиларнинг фикрлашини активлаштиришлари учун уларни вокеа-ходисалар ва фактларни таккослашга, солиштиришга уларни ажратиш ёки группалашга, улар орасидаги богланишларни излашга мажбур килиши керак. Куйидаги саволлар худди шунга даъват этади: «Нега?», «бу нимани билдиради?», «буни бошкача яна кандай килиш мумкин?», «буни кандай тушунмок керак?».
В) Хикоя - укитувчи билимларни тушунтириш хикоя шаклида амалга оширилши мумкин. Бундан асосан математика тарихининг ривожланиши улчов системалари ривожланиши хакида тарихий маълумотларни бериш учун фойдаланилади.
Г) Укувчиларни китоб билан ишлашлари – бу огзаки укитиш методларининг куринишларидан биридир. Босма суз катта таъсир кучига эга. Китоб билим манбаларидан бири, дасрликларда ва укув кулланмаларида фан асосларининг систематик курси баён килинади, укувчиларнинг мустакил ишлари учун материал берилади.Укитиш жараёнининг, хамма боскичларида дасрлик ва китоб билан ишлаш амалга оширилади, аммо бу иш укувчилардан маълум малака ва укитувчиларнинг ёрдамини талаб килади. Укиш малакаларини эгаллашларига караб укувчиларни китобда берилган матнни мустакил укишга жалб килиш зарур.
Математика матнни ё масала текстини укиш укувчилар учун янги ва внча кийин, шунинг учун укувчининг дарсликдан нимани укиганини текшириш керак. Дарсликларда хар бир машклардан олдин берилган курсатмаларни укишга эътибор бериши керак.
Математика укитишда расмларни чизмаларни ва схемаларни укиши малакаса, дасрликнинг асосий мазмунини ташкил килувчи математик ёзувларни тушуниш малакаси катта ахамиятга эга. Бунда ишнинг якуни расм, чизма, огзаки ифодалар, математик ёзувлар ёрдамида янги билимларни мустакил эгаллаш учун дарслик очиб берадиган имкониятлардан фойдалниш керак.
Д) Курсатмали методлар. Укитишнинг бу усули – укувчиларга кузатишлари асосида билимлар олиш имконини беради.
Кузатиш хиссий тафаккурининг актив формаси булиб бошлангич синфларда кенг фойдаланилади. Атроф борликдаги предмет, ходмсалар ва уларнинг турли-туман моделлари, хар хил тилдаги курсатма кулланмалар кузатиш объектлари хисобланади. Укитишни курсатма методларни укитишнинг огзаки методларидан ажратиб булмайди. Курсатма кулланмаларни намойиш килишни хар доим укитувчининг ва укувчиларнинг тушунтиришлари билан биргаликда олиб борилади. Укитувчининг сузи билан курсатма воситаларидан биргаликда фойдаланишнинг туртта асосий формаси аникланган:
а) Укитувчи сузлар ёрдамида укувчиларнинг кузатишларини бошкаради.
б) Огзаки тушунтиришлар объектнинг бевосита куринмайдиган томонлари хакида маълумоталар беради.
в) Курсатма-кулланмалари укитувчининг огзаки тушунтиришларини тасдикловчи ё аниклаштирувчи иллюстрация булиб хизмат килади.
г) Укитувчи укувчилар кузатишларини умумлаштиради ва хулоса чикаради.
Математика дарсларида кургазмали методни амалга оширишда бир томондан укувчиларнинг идрок этишларига, иккинчи томондан уларнинг тасаввурларига таянилади. Математика дасрларида курсатмаликдан тугри фойдаланиш ва микдорий тасаввуроарнинг мазмунли тушунчаларининг шаклланишига имкон беради, мантикий фикр юритишни, нуткни ривожлантиради, аник ходисаларни караб чикиш ва анализ килиш асосида кейинчалик амалда кулланиладиган умумлаштириларга келишга ёрдам беради.
З) Амалий методлар. Малака ва куникмаларни шакллантириш ва мукаммаллаштириш жараёни билан боглик булган методлар амалий методлардир. Бунга ёзма ва огзаки машклар, амалий лаборатория ишлари, мустакил ишларининг баъзи турлари киради. Машклар асосан мустахкамлаш ва билимларни тадбик килиш методи сифатида кулланилади.
Машк деб бирор амални узлаштириш ё мустахкамлаш максадида планли равишда ташкил килинган такрорий бажаришга айтилади. Машклар санок малакаларини, хисоблаш куникма ва малакаларини, арифметик масалаларини ечиш куникмаларини вужулга келтириш учун ишлатилади.
Машклар муайян системада енгилдан мураккабга утиш принципига амал килинган холда ишлатилиши керак. Машклар тайёрлаш, машк килдириш ва ижодий машкларга укувчиларинг мустакиллигини ривожлантириши керак. У ёки бу амални, усулни, масал ечишни мустахкамлаш учун дастлабки машклар укитувчи рахбарлигида бажарилади.
Укитувчи укувчиларга бирмунча вакт у ё бу ёрдамни курсатади. Шундан сунг машклар мустакил бажарилади. Ижодий характердаги машкларга масал ва мисолларни турли усуллар билан ечиш, ифода буйича масал тузиш, киска ёзув схемага кура масала тузиш, идрок килишга оид, жумбокли характердаги масалаларни ечиш машклар киради.
Микдорлар ва уларнинг улчаниши билан таништиришда амалий ва лаборатория ишларидан тула фойдаланилади. Амалий ва лаборатория ишларини утказиш укувчиларнинг билим малака ва куникмалрни актив эгаллашларига имкон беради, мустакил хукм чикариш ва хулосалар килишга оид элементлар тадкикотчилик куникмаларини ривожлантиради, укувчилар тасаввурини бойитади ва уларнинг билим доираларини кенгайтиради.
Шунинг учун амалий ва лаборатория ишлари укитишнинг самарали методларидан биридир.
2) Индукция, дедукция, аналогия.
Индукция методи билишнинг шундай йулики, бунда укувчининг фикри бирликдан умумийликка, хусусий хулосаларда умумий хулосага боради индуктив хулоса-хусусийдан умумийга караб борадиган хулосадир. Бу методдан фойдаланиб бирор конуниятни очиш ё коидани чикариш учун укитувчи мисоллар, масалалар, курсатмали материалларни пухталик билан танлайди.
Бошлангич синфларда индукция методи билан узвий боглик холда дедукция методидан хам кенг фойдаланилади. Дедукция методи билишнинг шундай йулики, бу йул умумий билимлар асосида хусусий билимларни беради. Дедукция умумий коидаларидан хусусий мисолларга, аник коидаларга утишдир.
Биринчи синф укувчиларига йигинди билан кушилувчилар орасидаги богланишни тушунтириш учун болаларни хулосага индуктив йул билан олиб бориш ургатилади.
Курсатмаликдан фойдаланиб олдин хамма доирачалар канчалик топилади.
0 0 0 0 0 0 0
5+2=7 7-5=2 7-2=5
Шундан кейин бошка сонлар хамда бошка курсатмали материаллар билан шундай машклар бажарилади ва болаларнинг узлари ушбу умумий хулосани ифодалашади: «агар йигиндидан биринчи кушилувчи айрилса, иккинчи кушилувчи колади, агар йигиндидан иккинчи кушилувчи айирилса биринчи кушилувчи колади» деб индуктив хулосага келинади.
Дедуктив хулосалар бир неча хусусий хулосаларнинг умумийсидир. Шунинг учун бу метод укувчиларни уйлашга, изланишга мажбур килади.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish