Тaдқиқотнинг илмий янгилиги:
Бошлaнғич тaълим ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшни шaкллaнтириш тизими илмий-нaзaрий жиҳaтдaн aсослaб берилди;
Бошлaнғич тaълим ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшни шaкллaнтиришгa оид тaъсир этувчи омиллaр aниқлaнди;
Бошлaнғич тaълим ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшни шaкллaнтириш тизимигa оид педaгогик тaвсиялaр ишлaб чиқилди вa Бошлaнғич тaълим ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшгa ўргaтишнинг сaмaрaли тизими ярaтилди.
Тaдқиқотнинг методологик aсослaри: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг таълим-тарбия соҳасига оид асарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикaсининг “Тaълим тўғрисидa”ги Қонуни вa “ Кaдрлaр тaйёрлaш миллий дaстури”, Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр мaҳкaмaсининг тaълим соҳaсигa оид меъёрий хужжaтлaри, Шaрқ мутaфaккирлaрининг тaълим-тaрбиягa оид ғоялaри, мавзуга оид илмий-педагогик, методик, тарихий, фалсафий манбалар.
Тадқиқотнинг тажриба-синов майдони Тадқиқот ишимизнинг тажриба-синов ишлари Яккасарой туманида жойлашган 73-, 45 ва 118-мактабларнинг бошланғич синфларида олиб борилади.
Тадқиқот босқичлари: Тадқиқот ишимиз 2010-2011, 2011-2012 ўқув йилларини ўз ичига олади
1-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРДА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўргатиш педагогик муаммо сифатида
Президентимиз Ислом Каримов ёш авлоднинг камол топишида ақлий тарбия ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг ўрни ниҳоятда беқиёс эканлигини таъкидлаб, шундай дейди: «“..... мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш устивор мақсадимиз” деган фикр-мулоҳазаларидан жамиятимизда баркамол авлодни тарбиялаш бошланғич таълимнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги гавдаланади». Дарҳақиқат, ижтимоий онг, ақл-заковат, борлиқни идрок этиш, илм чўққисига интилиш ҳисси инсонни фикр тарбиясининг самарали йўллари, шакл ва методларини такомиллаштиришга ундайдики, бу, ўз навбатида, ёш авлодда танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини топишга замин яратади. Педагогик, психологик, социологик адабиётлар таҳлили танқидий фикрлапши шакллантиришга доир турли қарашлар мавжуддигини кўрсатади.
Жадидчилик ҳаракатининг йирик намоёндаларидан бири, тилшунос ва адабиётшунос олим ва маърифатпарвар Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат (1886-1938) 1929 йилда яратган «Тарбияйи авлод» («Авлод тарбияси» ва «Тарбияйи фикрия» (Фикр тарбияси») асарларида «соғлом фикрлилик» инсонни саодатга бошлашини уқтиради. У «Тарбияйи фикрия» асарида пгундай ёзади: «Фикр ва ақл инсонни камолотга етказади ва ўқиш, ўрганиш қобилияти уни саодатманд қилади. Инсоннинг комил ақли яхшилик муҳокамасидир». «Муҳокама нима?»,-дея давом эттиради фикрини олим. «Муҳокама икки қисмга бўлинади: биринчиси- кази (й) ятҳойи маълум ( маълум бўлган ҳукм, воқеа ва ҳодисалар), иккинчиси Кази (й) ятҳой мачҳул (номаълум воқеа ва ҳодисалар)дан хулосалар чиқарилишидир. Масалан, «бутун инсонлар ўртасида меҳрибонлик ва муҳаббат лозимдир» ( «Дар миёни афроди башарият меҳрибони ва муҳаббат даркораст»), яъни бу кази(й)яти мачҳул (номаълум ҳукм) бўлиб, бунга икки маълум ҳукм лозимдирки, биринчиси «бутун инсоният бир-бирлари билан баробардирлар» («Афроди башар бародари якдигаранд»), иккинчиси эса «бародарлар орасида муҳаббат ва меҳрибонлик лозимдир» («Дар миёни бародаран муҳаббат ва меҳрибони даркораст»). Демак, муҳокама уч-қисмдан ташкил топиб, аввалги ҳукм аввалгисини тўлдиради ва «каз(й)яти маълум» деб аталади. Шундай қилиб, инсон камолотта етади». Кўриб турганимиздек, Абдурауф Фитрат XX асрнинг бошидаёқ ўқувчиларда аналитик фикрлашга ундаш лозимлиги, «... болаларни Исобот соҳиблари бўлишларига, бир воқеа ва ҳодиса устидан фикр юритганларида уларга тўғри, бехато маълумотлар бериш, асоссиз муҳокама тарбияга зиён етказиши мумкин...» лигининг тарафдори бўлган.
Инсоннинг барча мавжудотлардан юксак жиҳати - бу унинг фикрлаш қобилиятидир. Зотан, инсонлар бир-бирлари билан ўзига хос ўй-ҳаёллари, мушоҳадалари, фикр юритишлари, мустақил фикрлаш қобилиятлари билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам инсон фикрини тарбия қилиш муҳим саналади. Абдулла Авлонийнинг асарларида фикр тарбиясига оид қуйидагича талқин берилган: «Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия муаллимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига боғлиқцир». Дарҳақиқат, фикр устида буюк даҳолар сўз юритишиб, муайян таълимотлар яратишган. Фикрлашда қалб, онг ва сезгиларнинг уйғунлиги ҳақида Арасту таълимоти, фикрнинг эзгуликка йўналтирилиши ҳақида Абу Наср Фаробий, инсонпарварликка йўналтирилиши ҳақида -Алишер Навоий, фикрнинг мантиқийлиги ҳақида -Умар Ҳайём, фикрлашда сигнал тизими ҳақида И.П.Павлов, фикрнинг босқичма- босқич шаклланиши назариясини яратган П.Я.Гальперин, фикрлашда умумлаштириш ҳақида-Р. Давидов таълимотлари мавжуд.
Президентимиз Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош муҳаррири саволларига берган жавобларида: «Бизга меърос бўлиб қолган таълим-тарбия тизимининг маълум бир маъкул жиҳатлари билан бир қаторда унинг энг номакбул томони шундан иборатки, ўкув жараёнида ўқувчи ва талабаларни мустақил ва эркин фикрлашга йўл қўймаслик. Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган билимнинг самараси паст бўлиши муқаррар., Албатта, билим керак. Аммо билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бир бойликдир»,-деб такидлаган эдилар.
Шарқ мутафаккирларимизнинг илмий меросига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг илм-ақл, фикрлаш ақлий камолотининг мезони саналишини ўзларининг асарларида батафсил ёритганлар. Дарҳақиқат инсон камолога эришишида ақлий, ахлоқий, жисмоний ривожланишининг ўрни беқиёсдир. Аждоддар меросида назар ташлар эканмиз даставвал Қуръони Каримда билим, илм олишга интилиши борасидаги ҳикматли фикрларга тўхталмоқчимиз.
Маълумки, етук. инсон аввало ўзининг илмлиги билан намоён бўлади. чунки инсон шахси жамият илм билан камолга етади, тараққий этади. Кишиларни илмга қизиқтириш учун Қуръоннинг «Зумар» сураси 9-оятида шундай дейилади. «Айни биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми? Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар».
Исломда инсоннинг ақлий камолати тафаккурини ривожланишига катга эътибор берилади. Булар илм ва ҳақиқатни далиллар билан исботлашади, исломнинг аниқлик дини унинг тақлид душмани эканлигида намоён бўлади. Ҳақиқатдан ҳам Қуръонда мусулмонларга далил исботсиз нарсани қабул қилмаслик буюрилади, илм доимо аниқликни талаб этиш, ҳақиқий илмий нарсаларга таяниш кераклиги гумонга эргашмаслик ҳақида таълим берилади.
Шунингдек, «Қуръон»да илмни ишончли далиллар билан асослаш, тақлид қилишга йўл қўймаслик масалалари ҳам талқин этилган. Унда ҳар бир фикрни кўр-кўрона моҳиятига етмасдан асослаш қораланади.
Ҳар бир нарсани ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, тўғрисини танлаб олишга ундалади. «Менинг бандаларимга сўзга қулоқ тутиб унинг энг гўзалига эргашадиган зотларга хушхабар беринг. Ана ўшалар оллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир». («Зумар» сураси 18 оят).
Ҳар бир фикрни ўйлаб тушуниб кейин унга риоя этганлар. Аллоҳ ҳидоят этган кишилар ҳақиқий ақл эгалари деб аталади. Албатта илм ақл ёрдамида амалга ошади. Шунга кўра «Қуръон»да инсонни ақл ишлатишга чақирилади. Унда акл инсонга берилган буюк неъмат деб таърифланади. Аклнинг ишламаслигининг ёмон оқибатлари хусусида сўз юритилади.
Кўриниб турибдики, исломда билим акл инсон камолотининг мезони ҳисобланиб, инсон кўриш, эшитиш ақлни ишлатиш воситасида билиш қобилиятига эга бўлади дейилади.
Ҳадисларда инсоннинг маънавий камолоти мезони унинг тафаккур доираси, дунёқарашининг кенглиги, илмий билимларни қай даражада эгаллагани ўз билими билан атрофдагиларга, жамиятга фойда келтирувчи шахс бўлиб етипшшида муҳим омил билим деб кўрсатилади. Толиби илм қилиш фарздир. Толиби илмга ҳар бир нарса истигфор айтади. Ҳатто денгиздаги баликлар ҳам билимсизлик кишиларни нодонликка олиб келади, илмсиз жамиятда эса жаҳолат разолат ҳукмронлик килади, дейилади. Илм ўрганмоқ ва ўргатмоқнинг фазилати, ҳадисда илмни кўп ёққан ёмгирга ўхшайди ва илм аҳлини уч нарсага бўлади:
Буларни қуйидагича муҳокама килиш мумкиндир; Бир киши оллоҳ илмини (исломни) теран ўрганадир, теран тушунадир ва ундан манфаатланадир ва Оллоҳ юборган ҳидоятни ўзи ўрганиб ўзгаларга ҳам ўргатадир. Иккинчи бир киши илм ўрганиб одамларга ўргатадир. Аммо ўзи амал қилмайдир. Учинчи бир киши мутакаббирлик қилиб ўзи ҳам ўрганмайдир, ўзгаларга ҳам ўргатмайдир.
«Илмнинг офати унутишдир. Уни ноаҳил кишига гапириш эса уни зое қилишдир» ҳадисда илмни такрорлаб бориш фақат илм олишга иштиёқманд кишиларгина илм бериш таъкидланади. Шунингдек, ҳадисларда илмнинг кишиларни фаҳм-фаросатли ўткир зеҳнли, зукко, хотирани кучли қилишдан аҳамияти ҳам таъкидланади. Шунга кўра «Олим бўл (илм берувчи бўл) ёки илм ўрганувчи бул. ёки тингловчи бўл ёки илмга ва илм аҳлига муҳаббатли бул. Бешинчи бўлма ҳалок бўласан» дейилади.
Ҳадисларда илмнинг аҳамияти ҳам кўрсатиб ўтилади. Лекин илмни манфаатсиз сарфлашдан сақланишга даъват этилади (175 ҳадис) ҳақиқий комил инсон билимга бой хушхулқ соғлом бўлиши (182 ҳадис) уни фақат фойдали ишларга инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришига сарф этиш кераклигини уқтирилади.
Буюк қомусий олим Фаробий (873-950) «Бахт саодатга эришув тўғрисида» асарида билимларни ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этган. Унинг таъкидлашича аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу олам асослари ҳақидаги илмдир. Уни ўргангач табиий илмларни табиий жисмлар тузилишини, шаклини осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг умуман жонли табиат ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади дейди.
Фаробий дунёни инсоннинг ўз билими ақли ёрдамида билишни назарда тутиб, тушуниш эса (нарсаларнинг моҳиятини) умумий қоида ва қонунлар тўтрисидаги ҳаракат бўлиб, уларнинг охири бор ва чегараланган ҳамда умумлаштирилгандир — деб ёзган эди. Фаробий тушунишни, билимнинг моҳиятини уқиб англаб олишни қурук. ёдлашдан устун қўяди ва ўқувчига умумий қонун ва қоидаларни ўзлаштиришни тавсия этади. Чунки қонун-қоидаларни англаш унинг таъкидлашича катта аҳамиятга эгадир.
Фикрлаш-мураккаб психологик жараён бўлиб, ўкув материали хусусиятлари тўғрисида ўйлаш, нарса-ҳодисаларни ўзаро таққослаб, уларнинг хусусиятларини ажратшп, қуйилган топшириқ, муаммоларни ечиш фаолияти. Тушунилган ўкув материалининг ўқувчи томонидан таҳлил этилиши ўзлаштирилган билимларнинг янада юқори даражага кўтарилишини таъминлайди. Мустақил иш, ўқув топшириқларини таълимга татбиқ этиш, муммоли вазиятларни вужудга келтириш фикрлаш жараёнининг самарадорлигини оширади. ,
Бугунги кунда танқидий фикрлаш - XXI асрда ижтимоий-сиёсий соҳада содир бўлаётган ҳодисаларни янада чуқурроқ англашга ёрдам берувчи кўникма сифатида қаралмоқда. Танқидий фикрлашга ўргатиш Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да баён этилган юқори касбий маданиятли, ижодий ва ижтимоий фаол ҳаётда ўз ўрнини топа оладиган малакали кадрларни шакллантириш вазифасини ҳал қилишга ҳам мос келади.
Танқидий фикрлашнинг асосий белгилари рус олими И. Ресник фикрича қуйидагилардан иборат: 1)Ўқувчилар ўз билимларини муайян масалаларни ечишда татбиқ эта олсаларгина уларда билим ва ижодий фикрлаш ривожлаиади; 2) Танқидий фикрлаш таълим жараёнига жўшқинлик бахш этади, машғулотларни ўқитувчи ва ўқувчи учун ўзаро ҳамкорлик фаолиятига айлантиради. Шу нуқтаи назардан олганда, бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шакллантириш уларда билим олишга иштиёқни кучайтиради ҳамда таълим жараёнида «ўқитувчи, ўқувчилар ва ўқув материали ўртасидаги ўзаро дидактик таъсирни юзага келтиради».
Немис олими К. Росснинг: «Ўқувчиларнинг олдин эгаллаган билимлари ва тажрибаларига асосланган ўқиш мустаҳкам бўлади. Буларнинг ҳаммаси ўқувчига янги ахборотни билганлари билан боғлаш имкониятини беради» -деб таъкидлашини дидактикадаги ўзлаштириш жараёни билан боғлиқ ҳолда қараш мақсадга мувофиқ. Чунки. Ўқувчи у ёки бу ўқув материалини ўзлаштирара экан, ўз фаолиятида олдиндан таниш бўлган фаолиятни ва ахборотларни жонлантиради. Ўзлаштириш — ўз фаолияти натижасини ўзгалар фаолияти натижасига қўпгаб кўрсатишдир. Ўзлаштириш психологик ҳодиса бўлиб, қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
Идрок - ўрганилаётган нарса-ҳодиса моҳиятининг онгда акс этиши -инъикоси. У кенг тушунча бўлиб, ўқувчининг сезги аъзолари( кўриш, эшитиш каби ўқувлар) ёрдамида ҳис қилинган маълумот ҳақидаги билим, тажрибадан олдин ўтган нарса-ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурларни ҳам қамраб олади. Бунда ўқитувчининг вазифаси болаларнинг ўқув материалини фаол идрок этишини таъминлаш, турли мотивларни (ҳавас, иштиёқ, қизиқиш) уйғотиш, имкониятига қараб сезги аъзоларининг аксариятини таълимда қатнаштиришдан иборатдир.
Инглиз олими Дж. Бенкс: «Ўқитувчилар ғоялар ва тажрибаларнинг турли-туманлигини тўғри тушунсаларгина танқидий фикрлаш ва ўқиш яхши натижа беради. Агар «ягона битта жавоб руҳи» устуворлик қилса, унда танқидий фикрлашга имкон бўлмайди» -деган ғояни илгари суради. Демак, ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш орқали уларнинг олдиндан идрок этган билимларини мустаҳкамлашга замин тайёрлаб, янги маълумотларни қўлга киритишга кенг имконият яратилади.
Идрокнинг ривожланган юқори шакли тушуниш ҳисобланади. Ўрганилаётган нарса-ҳодиса таркибини фаҳмлаш, улар ўртасидаги муносабат, алоқаларни таҳлил этиш, тушунчаларнинг асосий ва иккиламчи белгиларини ажратиш, ўқув материалининг таркибий элементлари ва улар ўртасидаги боғланишларни билиш, сабабиятли алоқаларни идрок этиш тушунча даражасига кўтарила боради. Америкалик файласуф ва педагог Ж. Дьюининг фикрича: «Ўқувчилар муайян муаммо билан шуғуллана бошласаларгина, уларда танқидий фикрлаш пайдо бўлади. Шу сабабли, ўкув жараёнининг бошланғич нуқтаси ҳисобланган, бирор вазият ёки ҳодисага тегишли бўлган энг муҳим савол бу ҳодиса қандай муаммони вужудга келтиришини англатадиган саволдир. Фақатгина муайян муаммо билан курашиб, мураккаб вазиятдан чиқиш учун ўзининг шахсий йўлини излагандагина, ўқувчи ҳақиқатан ҳам фикрлайди». Дарҳақиқат, режали ва мақсадли ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида ўқувчиларнинг интеллект даражасини аниқлаш зарурияти танқидий фикрлашни шакллантиришни вужудга келтирган. Ўз ибтидосида бу натижалар оддий педагогик методлар орқали аниқланган.
Бир қатор тадқиқотчи олимлар танқидий фикрлашни шакллантириш заруратини: «Бошланғич синф ўқувчиларида интеллектуалликни ривожлантириш, педагогик фаолиятни оптималлаштириш, қулайлаштиришда зарур бўлган ахборотни қўлга киритиш жараёни» , -деб таъкидлайдилар.
Ўқувчиларнинг танкидий фикрлаш даражалари бир қатор педагогик методлар орқали аниқланади. Масалан, Я.Йирасек, А.Кернлар томонидан ишлаб чикилган ёшларнинг билим олишга мойилликларини аниқловчи тестлар, Д.Б.Элькониннинг «График диктант»лар, А.Л.Венгернинг «Нукталар бўилаб чизиш», И.Шванцарнинг «Ақлий ривожланишни диагностика қилиш» каби методикалари машҳурдир.
«Танқидий фикрлаш» атамаси илк бор XX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган. Мазкур тушунча ҳақида тафсилот беришдан олдин, муайян фикрлаш кўникмалари устида тўхталиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бу кўникмалар ўқувчиларда танқидий фикрлашни таркиб топтириш учун ниҳоятда зарурдир.
Эсда сақлаш - фикрлаш кўникмаларининг ҳосил бўлишида асосий манба бўлиб ҳисобланади. Усиз ўқув жараёнини амалга ошириб бўлмайди, лекин у танқидий фикрлашдан тубдан фарқ қилади. Бир қатор олимлар (В.В. Гузеев, И. А. Зимняя, В. Бершадский, М.В. Алексеев) ҳар қандай фикрлашдан кўра хотирани ривожлантиришни юқорироқ қадрлаб, ҳар қандай фикрлаш учун хотира муҳим эканлигини таъкидлайдилар. Укувчининг танқидий фюфлаш жараёнини тадқиқ этган мутахассислар (Б.Блум, Л.Стросс, Қ.Назаров) танқидий фикрлашнинг вужудга келиши учун ақлий фаолиятнинг мураккаб турларини ҳосил қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтадилар.
Уқув жараёнини усиз амалга ошириб бўлмайдиган «нотанқидий фикрлаш» турларидан яна бири- мураккаб ғояларни тушуниш билан боғлиқ. Математика, тарих ва адабиёт дарсларида ўқувчилар баъзан ўқитувчининг айтганлари ёки дарсликда нима ҳақида ёзилганлигини тушуниш учун анча «бош қотирадилар». Тушуниш, айниқса, агар ўқув материали қийин бўлса, мураккаб ақлий жараён бўлиб ҳисобланади. Масалан, бошланғич синф ўқувчиси мураккаб ўқув материалини тушуниш учун унинг миясида мураккаб
ақлий жараёнлар кечади, лекин бу жараёнларни танқидий фикрлаш деб бўлмайди. Узгалар фикрини тушуниш учун биринчи босқичда шахсий фикрлаш суст бўлади: бунда кимдир томонидан яратилганни идрок қилинади, холос, «Танқидий фикрлаш- янги, тушуниб бўлинган ғоялар текширилаётганда, баҳоланаётганда, ривожлантирилаётганда ва қўлланаётганда содир бўлади»,-деб таъкидлайди ўзбек олими С. С. Ғуломов. Рус олимаси С.В. Столбунова: «Далилларни эслаб қолииГва ғояларни тушуниш танкидий фикрлаш учун зарур бўлган дастлабки шартлар бўлиб ҳисобланади, лекин улар ўзаро яхлитликда ҳам танқидий фикрлашни англатмайдилар»-деган ғояни илгари суради.
«Танқидий фикрлаш» тушунчасига мос келмайдиган яна бир фикрлаш тури бу- интуитив (ички ҳис-туйғу билан) сезиб фикрлашдир. Спортчи, рассом, мусиқачилар миясида ҳам мураккаб фикрлаш жараёни содир бўлади, лекин улар буни ҳатто сезмайдилар ҳам. Демак, «танқидий фикрлаш» атамасидан педагогик муҳитда анчадан бери фойдаланиб келинмоқда, аммо унинг талқинлари бугунги кунгача турличадир. Бир қатор педагог-психолог олимлар И.С. Кон, Л.С. Рубинштейн, С. С. Ғуломов, Э. Ғозиевлар танқидий фикрлаш «юқори тартибдаги» фикрлашни билдиради (Бенжамин Блум тизимига кўра ўрганиш қобилиятларининг сўнгги олий поғонаси), деган ғояни илгари суришса, файласуф олимлар (3. Ғофуров, Ж. Туленов, Қ. Назаров) фикрларича-танқидий фикрлаш деганда мантиқий фикрлаш ва исботлаш кўникмалари тушунилади, унинг ёрдамида ўқувчилар диққат билан ўқиш, чуқур мунозаралар юритиш ва ёзувда ўз фикрларини аниқ ва ўйлаб ифода этиш имконини оладилар. Адабиёт назариётчилари ва тарихчилари учун матннинг таркибий қисмларини ажратишга ва матннинг китобхонга таъсир қилиш усулларини танқидий қайта мушоҳада қилишга, ҳамда муаллиф асарни яратишда амал қилган сабабаларни аниқлашда ёрдам берадиган матнга ёндашиш «танқидий» деб ҳисобланади.
Дайана Халпери «Психология критического мьшшения» асарида: «Фаол ва интерактив билишнинг бир неча даражаларида бир вақтда рўй берадиган жараён танқидий фикрлаш бўлиб ҳисобланади. Танқидий фикр эгасига ҳийла-найранглар камроқ таъсир қилади, ўзининг шахсий қарашлар тизими бўлгани учун улар турли хавф-хатардан ҳоли бўладилар»,-деб ёзади. Шунга яқин фикрни бошқа америкалик олимлар Джени Стил, Керт Мередис, Чарльз Темплларнинг4»Танқидий фикрлашни ривожлантириш учун ўқиш ва ёзиш» (ТФРЎЁ) лойиҳасида кўриш мумкин: «Одам танқидий фикрлар экан, у ёки бу ғоялар билан танишади, уларни амалга оширишдаги мумкин бўлган оқибатларини ҳам эътиборга олади. Бунда одам бу ғояларни дастлаб маълум даражадаги ишончсизлик билан идрок қилади ва қарама-қарши нуқтаи-назарлар билан таққослайди. Уларни асослаш учун қўшимча мулоҳазалар тизимидан фойдаланади ва булар асосида ўз нуқтаи-назарини ишлаб чиқади».
Ўзбек олимаси Ш. А. Абдуллаева «Уқувчиларда рефлексив мушоҳада қилиш кўникмаларини шакллантириш» асарида: «Танқидий фикрлаш - фикр юритишнинг шундай кўринишики, унда ақлий операциялар (анализ, синтез, индукция, дедукция)нинг барчаси иштирок зтади»,- деб ёзади. Демак, ўқувчи тақдим қилинаётган ўқув материалини ўзлаштириши учун билиш жараёнининг индуктив (айрим, хусусий тажрибаларни умумлаштириб хулоса чиқаришга фикран ҳаракат қилиш) ва дедуктив (умумийдан айримликка юксалиш)поғоналаридан ўтади.
Барча фикрларни умумлаштириб, куйидагича хулосага келинди: танқидий фикрлаш - билим ўзлаштириш ва мустақил фикрлашнинг юқори даражадаги таркибий қисми бўлиб, шахснинг воқеа, ҳодиса, борлиқни объектив идрок этиш имкониятини кенгайтирувчи ақлий ҳодисадир. Танқидий фикрлашда ғоялар ва уларнинг аҳамияти кўпфикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади ҳамда улар бошқа ғоялар билан таққосланади.
Унда изоҳлаш, таққослаш, таҳлил қилиш, қўллаш, муаммоларни ҳал қилиш ёки янги фикр кашфиётига алоҳида эътибор берилади. Бунда: а) ҳар қандай танқидий фикрлаш жамиятнинг эҳтиёжи натижасида юзага келади, шаклланади ва маънавий-маданий асосларига таянади. Ҳар қандай танқидий фикрлаш ижтимоийдир, у инсоннинг одамлар орасидаги фаолияти билан боғлиқ; б) танқидий фикрлаш инсон фаолияти шаклларидан биридир, яъни жамиятни, ижтимоий жараён ва ҳодисаларни танқидий равишда баҳолаш демакдир. У билиш шакллари билан уйғунлашиб, табиатни билиш (табиатшунослик) ва тафаккурни билиш (гносеология, мантиқ)дан фарқ қилади; в) Уқувчиларда танқидий фикрлаш шакллантирилганда, авваламбор уларда бунёдкор ғояларни вайронакор ғоялардан фарқлай олишга ўргатиш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, .»Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Педагогик таълим Концепцияси» талаблари билан ҳамоҳанг равишда баркамол инсонни вояга етказиш зарурлиги таъкидланган.
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ камол топаётган ёш авлоднинг танқидий фикрлашини шакллантириш ва ривожлантириш учун муҳит яратилди. Кейинги йилларда ҳуррият буюк ўзгартирувчилик мўжизасини кўрсатиб, дунёқарашимизни ўзгартириб, фикримиз, тафаккуримизни бойитмоқда. Воқеалар ривожини бутун моҳияти билан англаш, дунёга кенгроқ ва тийракроқ назар билан қаранши тақозо этмоқда.
Шу жиҳатдан олганда ўқувчиларни «ўқишга ўргатиш», ва танқидий фикрлашни эгаллашлари муҳим вазифалар қаторидан ўрин олмоқда. Янги ахборотларга дуч келар экан, ўқувчилар уни мустақил равишда баҳолаши, унга турли хил нуқтаи-назардан қараши, ундан ўз эҳтиёж ва мақсадлари йўлида фойдалана олиш имконияти тўғрисида хулоса ясай олишлари зарур. Ҳақиқий танқидий фикрлайдиган одам бўлиб етишиш учун ўқувчилар ижодий фикрлаб, ўзини синаб кўриши ва бунга оид малакаларни эгаллашлари зарур.
Танқидий фикрлаш мулоқот маданиятини ўстиради ва гуруҳ билан ишлаш малакаларини ривожлантиради.
Ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини шакллантириш натижасида ҳар бир режали ўқув жараёнининг дидактик таъминоти эътиборга олинади, таҳсил олувчи ўқув материалини қандай ўзлаштираётгани доимий мониторинги ишлаб чиқилади, таълим жараёнидаги муаммоларнинг ечимини топишга ҳаракат қилинади. Моҳир педагог ўқув жараёнида туғиладиган қийинчиликларни бошқалардан кўра яхшироқ тушунади.
Уқувчиларнинг танқидий фикрлашларини шакллантириш шундай услубий хизматни талаб этадики, бунда ёшларнинг шахсиятига зарар келтирмаслик, уларнинг педагогик даҳлсизлигини таъминлаш ҳамда миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар орқали уларга ижобий таъсир кўрсатиш лозим бўлади. Демак, Узбекистон давлатининг ҳар томонлама ривожланиши ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти ёш авлоднинг мустақил фикрлапш, кенг билими, тарбияси ва умумий маданиятининг шаклланганлик даражасига боғлиқ. Шу сабабли, жамиятимиздаги барча ёшларда эркин мушоҳада қилиш, танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш лозимлиги ижтимоий эҳтиёж касб этади.
Ўқувчиларга танқидий фикрлаш учун энг аввало, уларнинг ўзлари масъул эканликларини англатиш лозим. Педагогнинг вазифаси танқидий фикрлашни рағбатлантириб турувчи муҳитни яратишдангина иборат бўлади.
Танқидий фикрлашни пайдо қилиш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:
ўқувчида ўзига хос нуқтаи-назарни пайдо қилиш;
бир фикрдан бошқасининг афзаллигини асослаш маҳорати;
мураккаб муаммоларни ечиш маҳорати;
далилларга асосланган ҳолда баҳслапшшга одатлантириш;
ягона фикрни ишлаб чиқиш учун ўзаро ҳамкорликда ишлаш маҳорати;
ўқувчиларда мавжуд бўлган билимлар танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга қай даражада хизмат қилишини аниқлаш. Ўқувчиларни фаол ўйлаш жараёнига киритиш, муаммоли вазиятни ечиш, мантиқий жараёнларни оқилона ҳал этишга ўргатиш билим ўзлаштиришда ижобий натижаларга олиб келиши муқаррар.
Танқидий фикрлапши ривожлантириш осон нарса эмас. Бу муайян ёш даврида тугалланиши ва унутилиши мумкин бўлган масала ҳам эмас. Танқидий фикрлашга олиб борадиган аниқ-равшан йўллар йўқ. Бироқ», ўқитиш шартларининг муайян тўплами борки, унинг ёрдамида танқидий фикрловчиларни тарбиялаш мумкин. Жумладан, куйидаги шартларга алоҳида эътибор бериш зарур:
Танқидий фикрлаш тажрибасини орттиришга вақт ва имконият бериш;
Уқувчиларга фикрлаш имкониятини бериш;
Турли ғоя ва фикрларни қабул қилиш;
Уқув жараёнида ўқувчиларнинг фаол қатнапшшларига имкон бершп;
Ўқувчиларни танқидий мулоҳаза юритишга қодир эканлигига ишонтириш.
Шу билан бирга, ўқувчилар:
Ўз-ўзига ишончни ривожлантириб, ўз ғоя ва фикрларининг кимматини тушунипшари керак;
Таълим жараёнида фаол қатнашишлари лозим;
Турли фикрларни ҳурмат билан эшитишлари керак;
Ўз мулоҳазаларини шакллантиришга тайёр бўлишлари ёки ундан ўзларини тийишлари лозим.
«Танқидий фикрлаш хусусиятлари қуйидагилар:
- танқидий фикрлаш- бу мустақил фикрлашдир;
ахборот-танқидий фикрлашнинг бошланишидир.
танқидий фикрлаш саволнинг қўйилиши ва ҳал килиниши зарур бўлган муаммони аниқлашдан бошланади;
танқидий фикрлаш ишончли далилларга интилади;
танқидий фикрлаш-ижтимоий фикрлашдир.
Биринчидан, танқидий фикрлаш- бу мустақил фикрлашдир. Бошланғич синфларда машғулот танқидий фикрлаш тамойиллари бўйича
яратилар экан, ҳар бир иштирокчи бошқаларникидан мустасно ҳолда ўзининг ғояси, қадриятларни баҳолаши ва ишончига эга бўлади. Демак, фикрлаш якка тартибли ҳарактерга эга бўлгандагина, уни танқидий фикрлаш деб аташ мумкин. Бошланғич синф ўқувчилари ўз ақли, фикрлаши ва энг мураккаб саволларга ҳам ўзлари жавоб топа олиш эркинлигига эга бўлиши керак. Қандай фикрлаш зарурлигини ҳар бир ўқувчи ўзи учун ўзи ҳал қилади. Шундай қилиб, мустақиллик танқидий ^фикрлашнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир.
Иккинчидан, ахборот танқидий фикрлашнинг натижаси эмас, балки унинг бошланшпидир. Билим ўқувчини танқидий фикрлашга ундовчи мотив бўлиб ҳисобланади. Мураккаб фикрни яратиш учун анчагина «хом ашё»-далиллар, ғоялар, матнлар, назариялар, маълумотлар, концепцияларни қайта ишлаш зарур.
Узлуксиз таълим тизимида таҳсил олаётган ҳар қандай ёшдагилар ҳам танқидий фикрлаш қобилиятига эга бўлишади, ҳатто биринчи синф ўқувчиларида ҳам ҳаётий тажриба ва билимлар мавжуд бўлади. Болаларнинг фикрлаш қобилиятлари ўқитиш натижасида янада такомиллашиб боради. Ҳатто жуда ёш болалар ҳам танқидий фикрлаш ва бутунлай мустақил фикрлаш қобилиятига эга. Айнан танқидий фикрлаш туфайли одатдаги билиш жараёни алоҳидалик ва англашувчанлик, узвийлик ва самарадорлик касб этади.
Учинчидан, танқидий фикрлаш, саволнинг қўйилиши ва ҳал қилинипш зарур бўлган муаммони аниқлашдан бошланади. Инсоният ўз табиатига кўра қизиқувчандир. Биз бирон-бир янгиликни сезар эканмиз, албатта унинг моҳиятини билишни хоҳлаймиз. Қандайдир тарихий обидани кўрар эканмиз, бизда унинг ичкарисига кириш истаги пайдо бўлади. «Барча ҳайвонот оламида,- деб ёзади кимёгар ва файласуф Микаел Полоний,- унинг энг содда шакли бўлган чувалчангдан, эҳтимол ҳатто амёбадан бошлаб, биз абадий эҳтиёткорлик ҳаракатини, эҳтиёжни бевосита қондиришга боғлиқ бўлмаган изланувчанлик фаолиятини: ҳар қандай жонли мавжудотни ўз атрофини ақл-заковат билан назорат қилишга интилишини кузатамиз». Қизиқувчанлик ҳар қандай тирик мавжудотнинг ажралмас хусусиятидир. Бу хусусият ёш болаларда айниқса қучли бўлади. Бироқ, ҳар қандай босқичдаги ҳақиқий билиш жараёни ўқувчининг муаммони ҳал қилиши, ўзининг шахсий қизиқишлари ва эҳтиёжларидан пайдо бўлган саволларга жавоб излаши билан белгиланади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, бошланғич синф ўқитувчиси дарсга тайёргарлик кўрар экан, ўқувчилар тўқнашиши мумкин бўлган муаммолар доирасини аниклаши, сўнгра эса, ўқувчиларни бу муаммоларни ўзлари мустакил равишда шакллантиришларига тайёрлаши зарур. Танкидий фикрлаш туфайли ўқитиш аниқ мақсадга йўналган, мазмунли фаолиятга айланиши ҳамда бу фаолият давомида ўқувчилар ҳақиқий ақлий иш бажариб, ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга қодир бўлишлари лозим. Уларни далиллар асосида матнларни таҳлил қилишга, тенг кучли нуқтаи-назарларни таққослаб ҳамда жамоа имкониятларидан фойдаланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб топишга ундаш таълимни технологик ёндашувлар асосида қуришга замин яратади.
Тўртинчидан. танқидий фикрлаш ишончли далилларга интилади. Танқидий фикрловчи кипш муаммонинг ўз шахсий ечимини топади ва бу қарорни оқилона, асосли далиллар билан мустаҳкамлайди. Уқувчи бошқа қарорлар бўлиши мумкинлигини ҳам тан олинш мумкин, лекин ўзи танлаган қарор бошқаларникига нисбатан энг мантиқий ва оқилона эканлигини исботлашга ҳаракат қилиши таълим жараёнининг самарадорлигини оширади.
Ҳар қандай ишончли далил уч асосий қисмдан иборат бўлиб, тасдиқлаш-далил маркази, унинг мазмуни бўлиб ҳисобланади (баъзан у тезис, асосий ғоя ёки қоида деб юритилади). Тасдиқлаш бир неча далиллар билан мустаҳкамланади. Далилларнинг ҳар бири ўз навбатида исботлар билан мустаҳкамланади. Статистик маълумотлар, матн парчаси, шахсий -тажриба, умуман олганда, ушбу ишончли далилларни исботлашга ёрдам берувчи ва муҳокаманинг бошқа иштирокчилари томонидан тан олиниши мумкин бўлган барча ғоялардан исботловчи сифатида фойдаланиш мумкин. Ишончли далилларнинг юқорида қайд қилинган барча қисмлари тасдиқ, далил ва исботлаш негизида, унинг тўртинчи қисми бўлган асос туради. Асос- бу муайян йўналтирувчи бошланғич нуқта бўлиб, у нотиқ учун ҳам, ёки ёзувчи ва унинг мухлислари учун умумий ҳисобланади.
Ишончли далиллар, унга қарама-қарши далилларни мавжуд бўлинш, уларни гиперболик тарзда (ошириб кўрсатилиши), ёки қабул қилиниши мумкинлигини ҳам ҳисобга олгандагина ўз самарасини кўрсатади. Бошқача нуқтаи-назарларнинг тан олиниши ишончли далилларнинг таъсир кучини янада оширади. Ута таъсирчан далиллар билан қуролланган танқидий фикрловчи киши, ҳатто катта обрўга эга бўлган фикрга ҳам қарши тура олади, амалиётда бундай кишининг фикрини ўзгатириш мумкин эмас.
Бешинчидан, танқидий фикрлаш- ижтимоий бўлиб ҳисобланади (ҳар бир инсон ижтимоий организмдир). Ҳар қандай фикр, агар у бошқалар билан ўртоқлашилгандагина ўткирлашади ёки файласуф Ханна Арендт ёзганидек: «...кимнингдир ҳузуримда бўлиши, мени баркамолликка эриштиради». Баҳслашувда, ўқиганимизда, муҳокамада иштирок этганимизда, эътироз билдирганимизда, бошқалар билан фикр алмашганимизда, биз ўз нуқтаи назаримизни аниқлаштирамиз ва уни чуқурлаштирамиз, шунинг учун ҳам ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришни мўлжаллаган ўқитувчи ўз машғулотларида жуфтлиқца ёки гуруҳларда ишлашнинг турли шаклларидан самарали фойдаланишга интиладилар. Умуман олганда, танқидий фикрлашни шакллантириш жараёни ўкувчи шахсини конструкциялашга нисбатан анчагина кенг маънодаги вазифаларни ҳалқилади.
Танқидий фикрлаш (бошланғич синф ўқувчилари мисолида)ёзма ишда яққолроқ намоён бўлади. «Ёзувда,-деб таъкидлайди С.С.Ғуломов фикрлаш жараёнини кузатиш мумкин бўлади ва бу ўқитувчи учун ҳам қулайлик яратади. Ёзаётган ўкувчи доимо фаол бўлади. У доим мустақил фикрлайди ва бунда у ўзида мавжуд бўлган барча билимлардан фойдаланади. У ўз фикрини мустаҳкамлаш учун етарли даражадаги ишончли далилларни қаторлаштириб ташлайди. Бундан ташқари у ўз табиати жиҳатидан ижтимоий ҳарактерга эга бўлади. Чунки, хат ёзувчи, уни ўқийдиганга мўлжаллаб ёзади. Уқувчи учун энг қимматлиси- ўқитувчининг унинг ишига қизиқиши ва унга ҳурмат билан қаранш, ўз фикрлари тўғрисида синфдошлари, бошқа ўқитувчилар, ота-оналар ва ҳатто нотаниш кишилар билан ўртоқланшш имкониятига эга бўлаганлигидир». Шундай экан, ёзишни танқидий фикрлашнинг энг муҳим воситаси деб ҳисоблаш мумкин.
Танқидий фикрлаш асослари уч босқичдан иборат бўлиб, улар: илм ўрганишга цизициш уйготиш, яъни мотивация ҳосил қилиш, ўзлаштирилган билимларни идрок килиш ҳамдауларни мушоҳада цилиш (рефлексия)ддр.
Танқидий фикрлаш мотивация босқичидан бошланади, унинг давомида ўқувчиларнинг фанга нисбатан қизиқиши уйғонади, зарур саволлар туғилади ва билимларни эгаллаш учун фалсафий категория «сабаб» шаклланади. Шундан кейингина ўзлаштирилган билимларнинг маъносини англаш, идрок этиш босқичида ўқувчилар янгиликни излаш учун рағбатланадилар. Боланинг рефлексия босқичи таълим жараёнининг кульминацияси бўлиб ҳисобланади. Унинг давомида ўқувчилардан ўз билимларини умумлаштириш, билиб олган нарсаларни бунгача билган нарсалари билан таққослаш, уларнинг саволларига жавобларни қай даражада олганига қараб баҳолаш (ва заруратга қараб янги саволларни шакллантириш), эгалланган билимларни ўзга муаммоларга нисбатан қўллаш, тайёр ахборот ҳақида мушоҳада юритиш, мунозара қилиш ва туғилган ғояни ҳимоя қила олиш кабилар учун замин яратилади.
Бошланғич синфларда ўқувчиларнинг эркин мушоҳада юритишлари учун, авваламбор мотивация босқичининг аҳамияти каттадир, унда янги билимлар, ўзи мустақил танлаган мақсад учун интилиш анчагина кучли бўлади. Мотивация босқичида фаолиятнинг бир нечта билим берувчи муҳим турлари амалга оширилади. Биринчидан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчи мазкур мавзу тўғрисида билганларини тиклашда фаол иштирок этади. Бу эса уни ўз билимларини таҳлил қилишга ва тез орада батафсил кўриб чиқиладиган мавзу ҳақида ўйлашга мажбур этади.
Ўқувчилар янги билимларини олдин билган ва тушунганлар контекстида қабул қилса, унда билим ўзлаштириш даражаси юқори бўлади. Агар ахборот ўқувчига олдинги билимлар билан боғланмасдан тақдим этилса, у тез хотирадан йўқолади.
Таълим жараёни- янги билимларни аввалдан маълум бўлган ахборот билан боғлаш жараёни экан, бошланғич синф ўқувчиларининг янги тасаввурлари илгариги билимлари ва тасаввурлари асосида кенгаяди. Ўқувчиларга илгариги билим ва тасаввурларини синтез қилишга ёрдам бериш дидактикада муҳим аҳамият касб этади.
Мотивация боскичининг иккинчи мақсади- ўрганилаеттан ахборотни тезкорлик билан идрок этишга қизиқишни кучайтиришдан иборатдир, чунки таълим- интилиш талаб этадиган интенсив фаолиятдир.
Бошланғич синф ўқувчилари янги ахборотни онгли, пухта тушунишлари ва янги маълумотга танқидий ёндашишлари учун таълим жараёнида фаол қатнашишлари керак. Ўкувчи белгиланган мақсад асосида ўйлаб, фикрларини ўз сўзлари билан ифодалаш орқали фаоллашади. Билимларни намойиш қилиш (ўзига ва шеригига) оғзаки ёки ёзма нутқ ёрдамида, фаол фикрлаш орқали содир бўлади. Шундай қилиб, ўкувчиларга янги ахборотни аввал билганлари билан самарали боғлашга имконият яратиш, уларда танқидий фикрлашга ўргатишга замин тайёрлайди.
Мотивация босқичининг учинчи максади - ўрганилаёттан мавзу бўйича ўкувчида ойдинлаштирилган мақсадни тушунишга замин ҳозирлашдан иборат. Мотивация ва мақсаднинг ҳосил бўлиши ўқувчиларнинг фаоллигини янада оширади.
Мустақил равишда танланган мақсадлар, ташқаридан мажбурий киритилган мақсадлардан кучлироқ бўлади. Шахсий қизиқиш хусусий мақсадни белгилайди. Агар барқарор қизиқиш бўлмаса, ўқув фаолиятининг мотивацияси сусаяди. Умуман олганда ўқувчи ўз саволларига жавоб олипш орқали ҳақиқий тушунишга эришади.
Кичик мактаб ёшидагилар англаш фазасида янги ахборотни даъват фазасида фаоллаштирилган ахборот билан боғланган ҳолда қабул қилишади.
Бу босқичнинг асосий функция (вазифа)си, биринчидан. мотивация босқичида яратилган қизиқиш ва ҳаракатланиш инерциясини, фаолликни қўллаб-қувватлашдан иборат. Иккинчи мухим вазифаси ўқувчиларда ўз тутнунишини кузатишга доир интилишларини қўллашдан иборатдир. Субъектнинг ички жараёнлари ва ҳолатларини ўзи томонидан билиб бориши рефлексия (баъзан мета-билиш) деб аталади.
Рефлексия (лотинча «reflexio»- «мушоҳада қилиш», «қайтадан ўйлаш») фалсафий тушунча бўлиб, у индивид онгида содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ўзининг мулоҳаза юритишини англатади. Демак, бошланғич синф ўқувчиларининг рефлексия жараёни- бу субъектнинг фақатгина ўзини-ўзи тушуниши бўлибгина қолмай, балки у боланинг шахсий хусусиятлари, таъсирга жавоб беришининг ифодаланганлиги ва билишга оид тасаввурларнинг ойдинлаштирилиши ва бошқалар томонидан тушунилишини ҳам англатади..
Бу босқичнинг энГ муҳим вазифаси -янги ўқув материалининг ўзлаштириш даражасини юқори погонага кўтаришдан иборат. Фаол ўқувчилар хабарни эшитиб, одатда савол берадилар ёки тушунмаганларини кейинчалик аниқлаш учун ёзиб қўядилар. Суст ўқувчилар эса бундай қилмайдилар, улар вужудга келган чалкашликлар, англашилмовчиликлар ҳақида ёки нйманидир тушунмай қолганларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар.
Ўқувчилар билим ўзлаштиришда янги ахборотни олдинги тасаввурлари билан солиштирадилар, онгли равишда янгиларни аввал маълум бўлганлари билан боглайдилар. Уларда янги тушунча содир бўлиши учун олдиндан эгалланган билимлар орасида «занжирлар» ҳосил қилишга ҳаракат қиладилар (1.1.1.-расм).
1.1.1-расм. Олдиндан эгалланган ва янги ахборот ўртасидаги боғланиш:
Ўзлаштирилган билимларни идрок қилиш ҳамда уларни мушоҳада қилиш босқичида билимлар мустаҳкамланади ва ўрганилаётган масала бўйича олдинги фазаларга нисбатан тўлароқ тасаввур шаклланади. Бу бошланғич синф ўкувчисининг янги ғоя ва ахборотларни ўз сўзи билан ифодалай олишида акс этади.
Ўзлаштирилган билимларни идрок қилиш ҳамда уларни мушоҳада қилиш босқичида бир нечта муҳим мақсадларга эрипшш режалаштирилади. Биринчи навбатда, ўқувчилар янги фикр ва ахборотларни ўз сўзлари билан ифодалашга ҳаракат қилиб кўришлари керак. Масалан, 4-синф Одобнома дарсида «Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция» мавзусини ўрганаётган болалар ҳуқуц, Конвенция, модда, ижтгшоий таъминот каби сўзларни ўз сўзлари билан ифодалашга ҳаракат қилишиб, «ҳуқуқ» - «Давлат ва ҳокимият томонидан белгиланадиган қонун-қоидалар»; «Конвенция» - «халқаро шартнома турларидан бири»; «ижтимоий таъминот»- «боланинг жамиятдаги Давлат, ҳокимият, турли ижтимоий ташкилотлар томонидан моддий ва маънавий таъминланиши»,-деган фикрларни билдиришади. Демак, таълим натижаларининг узоқ муддатга сақланиши ҳамда тушуниш даражаси турли субъектда ҳар хил бўлишини инобатга оладиган бўлсак, бошланғич синф ўкувчиси тушунганларини ўз сўзи билан ифодалаб, қайта тузганда шахсий англанган контекст юзага келади.
Ўзлаштирилган билимларни идрок қилиш ҳамда уларни мушоҳада қилиш босқичининг иккинчи мақсади ўқувчилар ўртасида фикрлар алмашуви ҳисобланади, бу уларга ўз сўз бойлигини кенгайтиришга ҳамда бошқа ўқувчиларнинг тасаввурлари билан танишишга имкон беради.
Ўзгарувчан танқидий фикрлаш турли фикрлар рағбатлантириладиган муҳитда кучаяди ва ўкувчилар томонидан улар ҳисобга олиниб, уларнинг шахсий қарашларини ифода этишларига имконият яратилади.
Танқидий фикрлаш кўникмаларининг шаклланипш ўқувчига қуйидаги имкониятларни беради:
- ўқувчиларнинг фикрлаш жараёни жадаллашади;
ўқувчилар ўз олдиларига аниқ мақсадлар қўя бошлайдилар, ҳамда ушбу мақсадга эришиш йўлларини излайдилар;
ўқувчилар ўзаро бир-бирлари билан фаол мулоқотга киришиш кўникмасини эгаллай бошлайдилар;
ўқувчиларда билим олиш, янги ахборотларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишлар ортади;
ўқув-билув жараёнида ўқувчиларда фаоллик таъминланади;
ўқувчиларда улар орасида вужудга келган рангба-ранг фикрларни тинглаш ва мушоҳада қилиш иштиёқи кучаяди;
ўқувчиларда ўз фикрларини дадил баён қилиш эҳтиёжи вужудга келади;
ўқувчилар эгаллаган билим ва тушунчаларини қайта ишлаш, улар ёрдамида фикр ифодалаш имкониятига эга бўладилар.
Бошланғич синф ўқувчиларни «гуруҳ-синф-гуруҳ» тизимида ишлашга ўргатиш яхши натижа беради, чунки уларнинг фикрлаш жараёни ривожланади. Бунда ўқувчилар фаол ўқув позициясини эгаллашади. Буларнинг ҳаммаси шахс ўзгаришига олиб келади, бу эса мустаҳкам билимга эга бўлишнинг шарти ҳисобланади. Уқувчи муайян маънода ўқитувчи ролида бўлиши, ўқитувчи фаолиятининг айрим қисмларини бажариши, унда шерикчилик ҳиссиётини ўстиради.
Стил, Мередис ва Темпллар ўқувчилар ўқув жараёнини ва унинг мазмунини ҳам тушунар эканлар, кейинчалик улар бутун ҳаёти давомида янги ахборотлар ва ғояларни излаб топиб, уларни амалий кўникмаларга айлантира оладилар, -деб ҳисоблайдилар.
Ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини таркиб топтириш учун уларда ижодий фикрлаш малакаларини ўстириш зарур.
Немис олими М. Мауерман таъкидлашича: «Ижодий фикрлаш-бу одам учун фикрлапшинг таянч нуқтаси, ғоялар ва ахборотлар билан ўзаро муносабатда бўлипшинг табиий усулидир. Бу дарсда ёки ундан ташқарида бирданига содир бўладиган фаол жараён бўлиб, у ўқувчига ахборотларни қатъий назорат қилиш имконини беради». Шундай қилиб, ўқувчи ахборотни бўрттириб кўрсатиши, қайта кўриб чиқиши, уйи ўзига мослаштириши ёки умуман қабул қилмаслиги мумкин. Қачонки ўқувчиларда «Мен бу билимлардан қандай фойдаланаман?», «Бу билимларни менинг билганларим билан орасидаги мутаносиблик қандай?», «Бу ахборот фойдалими?», «Менинг бу ғояларга муносабатим қандай?», «Бу ахборотлар мен учун зарурми ёки аҳамиятлими?», «Бу ғоялар рўёбга чиқарилганда мен ва бошқалар учун оқибати қандай бўлади?» каби саволларга ўқувчилар жавоб топгандагина унларда танқидий фикрлаш кўникмалари самарали шакллантирилади.
Шундай қилиб, танқидий фикрлаш фаоллик билан боғлиқ. жараён эканлигини инобатга олсак, дарс мобайнида ўкитувчи ўқувчиларни ўйлашга, фикр ва идеаллари билан ўртоқлашишга жалб қилиши, ўкув материалини тақдим қилишда мотивация босқичидан фойдаланипш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |