Мавзу: Бошлaнғич синф ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшни шaкллaнтириш


Бошланғич таълим тизимида танқидий фикрлашни шакллантиришнинг мавжуд ахволи



Download 344 Kb.
bet6/12
Sana23.02.2022
Hajmi344 Kb.
#182192
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Манзура

1.3. Бошланғич таълим тизимида танқидий фикрлашни шакллантиришнинг мавжуд ахволи
Бошланғич таълим жараёнида ўқувчилар кўргазмали тафаккури, ақлий ривожланиши, дунёқараши, мулоқот қила олишга киришиш ва ўз-ўзини англаш кўникмаларини шакллантириш, жисмоний саломатлигини таъминлаш, модций борлиқ гўзалликларини ҳис эта олиш, гўзаллик ва нафосатдан завклана олиш, миллий урф-одатлардан хабардор бўлиш ва уларни қадрлашга ўргатиладилар. Шунга кўра, бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шакллантиришнинг дидактик асосларини аниқлаш учун дастлаб бу борада бошланғич таълим жараёнидаги аҳволни ўрганиш зарур. Маълумки, бошланғич таълим босқичи олдига қуйилган вазифаларнинг бажарилигшши назорат қилиш Таълим стандарти орқали амалга оширилади.
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида таъкидланганидек, «Давлат таълим стандарти - умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қуйиладиган талабларни белгилар экан, Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир»( Бошланғич таълим ДТС, Т., 2005.-Б-4.)
Бошланғич таълим бўйича ДТС ва ўқув дастурларининг таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, 3-4-синф ўқувчиларида мустақил фикрлашни бир неча босқичда шакллантириш имконияти яратилган.(1-илова) Жумладан, Ўқиш, Одобнома, Табиатшунослик ва бошқа дарсларда ўқувчиларда мустақиллик туфайли жамиятимиз ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлганлиги, тараққиёт билан бирга мамлакатда, ўзига хос миллий ўзгаришлар пайдо бўлиб, ривож топаётганлиги, ҳуқуқий соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳақида ўқув материаллари тақдим қилинмоқда.
ДТС ва ўқув дастурларининг таҳлиллари шуни кўрсатадики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш учун талаблар белгилаб берилган бўлсада, танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга оид муайян кўникмаларни таркиб топтириш назарда тутилмаган. Амалдаги дарсликларда ҳам ўқувчининг танқидий фикрлашини шакллантиришга хизмат қиладиган ўқув материаллари етарлича эмаслигининг гувоҳи бўлдик. Уқувчилар турли ўқув предметларини ўзлаштириш жараёнида бир томондан муайян билимларга эга бўлсалар, иккинчи томондан Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти ва турли соҳаларда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлишади. Бироқ, бошланғич синф дарсликларида берилган тошнириқларда уларда танқидий фикрлашни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмаган.
Бошланғич синф ўқув дастурлари, дарсликлари, чунончи, Ўқиш, Табиатшунослик, Она тили дарсликларининг таҳлилий натижалари шуни кўрсатдики, ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантириш билан боғлиқ талаблар. аниқ уларда ифодаланмаган. Амалдаги дарсликлар (Уқиш, Она тили)да 3-4 синф ўқувчилари учун тақдим қилинаёттан ўқув материали ва улар бўйича тузилган топшириқлар кўп ҳолларда таҳлил қилиш, таққослаш, изоҳлаш, баҳслашиш, янги муаммоларни ҳал қилиш каби кўникмаларни шакллантиришга қаратилмаган ҳамда ўқувчиларнинг фикрлаш жараёнини баҳолашга алоҳида эътибор берилмаган. Таълимий топширикдар аксарият ҳолларда «ёд олинг», «ўқинг», «гапларни кўчиринг» ва шунга ўхшаш тартибда берилган, ваҳоланки ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини шакллантириш учун «у ёки бу муаммо бўйича фикр билдиринг», «у ёки бу объект, масалани кцёсланг, таққосланг», «таҳлил қилинг», «изохланг» тарзида берилган топшириқлар билим ўзлаштиришда муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ аҳволни ўрганиш мақсадида, ўқитувчиларнинг бу соҳадаги тажрибалари таҳлил қилинди. Шу мақсадда ўқитувчилар орасида кузатишлар, анкета сўровномалари, суҳбатлар ўтказилди. Сўровномаларда Тошкента шаҳри Яккасарой туманидаги 73-, 45-, 118- умумий ўрта таълим мактаблариининг ўқитувчилари, жами - 86 нафар респондент иштирок этди. Респондент ўқитувчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинди:
Сўровномалар тахлилларидан маълум бўлишича, ўқувчиларнинг 24 фоизи фанларни ўзлаштиришда қийинчилик сезишини таъкидлашса, фақат 31,4 фоизи турли соҳаларга тааллуқли тушунчаларни ўзлаштиришда қийинчилик сезмайман, чунки дарсдан кейин ҳар-хил болаларбоп китобларни ўқийман, деб жавоб қайтаришган ва 53 фоиз ўқувчи дарсларда турли замонавий методлар қўлланилиши натижасида фанларни ўзлаштириш жараёни енгил кўчишини таъкидлашган. Уқувчилар замонавий ўқитиш методлари: «Брейншторминг», «Мунозара-ринги», «Кейс», «Инсерт», «Кластер» каби стратегиялардан
хабардор эканлигини қайд этишиб, уларни ўқитувчилар дарс мобайнида қўллашганларида уларда фанга бўлган қизиқиш ортишини кўрсатишган.
Сўровнома тахдиллари шунингдек, олиб борилган суҳбатлар ва мунозаралардан маълум бўлдики, ўкувчилар ҳар бир дарсда тақдим қилинадиган топшириқлар ранг-баранг, қизиқарли ахборотни мужассамлаштирувчи бўлишини хоҳлашади. Шундагина эгалланадиган билимлар осонликча хотирада қолишини, уларни бирмунча вақтдан сўнг ҳам эсга олиш енгил кечишини ва фанларга бўлган қизиқишлари шу сабабли ошишини кўрсатишди. Демак, бошланғич синф ўқувчиларининг бу қизиқишларини сўндирмаслик ва уларнинг танқидий фикрлашларини шакллантириш бошланғич таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва замонавий инновацион билимлардан хабардор бўлишларига боғлиқдир.
Ўқувчиларнинг танқидий фикрлашларини шакллантириш орқали уларнинг интеллектуаллигини муайян мақсадга йўналтирилган тизим орқали амалга оширилиши шубҳасиз. Ушбу тизим ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаёт жабҳаларидаги билимларини кенгайтириш билан бирга келажакда жамиятнинг фаол фуқароси сифатида қатнашишларига замин яратади. Сўровнома таҳлилларини якунлаб, қўйидаги хулосаларни келтириш мумкин: биринчидан, ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини шакллантириш учун дастур ва дарсликлар такомиллаштирилиши, ДТСларида бу масаланинг ечимини топишга қаратилган талаблар аниқ ўз ифодасини топиши керак; иккинчидан, замонавий таълим беришда асосий урғу ўқувчиларнинг танқидий фикрлашларини шакллантирадиган ўкув материалларни танлашга ҳам қаратилиши лозим бўлса, учинчидан, ўқитиш жараёнини дидактик лойиҳалашда ўқувчилар интеллектуаллигини оширувчи инновацион методлардан фойдаланиш лозим.
Тадқиқ қилинаётган муаммо бўйича янада объектив тушунчаларга эга бўлиш мақсадида бугунги кунда ўқитилаётган фанлар бўйича дарс таҳлиллари
ҳам ўтказилди. Дарсларни таҳлил қилиш натижалари тадқиқ қилинаётган муаммога оптимистик қарашга имконият яратмайди. Ҳанузгача бошланғич синфларда ўз иш фаолиятини эскича, яъни «якка ҳокимчилик» услубида олиб бораётган ўқитувчилар ҳам учраб турипга аниқланди. Улар инновацион технология методларидан фойдаланишга қизиқиш уйғотмайдилар. Дарсларни бир хил алфозда ўтмоқдалар. Юқоридаги фикрлардан ҳамда дастур, дарслик, дарсларнинг таҳлилий натижаларидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида танқидий фикрлашни шакллантиришнинг самарали кечипшни таъминловчи тизим яратилиши, мазмунан бойитилиши зарур деб топдик. Демак, бошланғич синф ўқувчиларининг бу қизиқишларини сўндирмаслик ва уларда танкидий фикрлашни шакллантириш бошланғич таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва замонавий инновацион технологияларни изчил қўллапшарида ҳам маълум даражада боғлиқ экан.
Ўкувчиларда танқидий фикрлапши шакллантириш орқали, уларнинг билимдонлик даражаси муайян мақсадга йўналтирилган тизим орқали амалга оширилади. Ўқувчилардаги танқидий фикрлаш кўникмалари келажакда улар фуқаролик жамиятининг фаол аъзоси сифатида фаолият кўрсатишларини таъминлайди. Тест сўровлари якунида, қўйидаги хулосаларга келдик: А) бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шаклдантириш учун дастурларга ушбу йўналишдаги янги мавзулар киритилиши, дарсликлар ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган ўқув материаллари билан бойитилипш лозим;
Б) ўқитувчилар дарсларда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган савол ва топшириқларга кенг ўрин ажратишлари мақсадга мувофиқдир;
В) ўқув жараёнида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини изчил шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион методларни қўллаш ташЦ қилинади.
Биз ўкувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга қай даражада аҳамият берилаётганлигини аниқлаш мақсадида, бир қатор дарсларни таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Таҳлил натижалари дарс жараёнида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга етарлича ўрин ажратилмаёгганлигини кўрсатди.
Юқоридаги баён этилган кузатиш натижаларига асосланиб, бошланғич синфларда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган педагогик жараённи лойиҳалаш ва унинг илмий асосларини белгилаб бериш ўз ечимини кутаётган муаммолардан бири деган фикрга келдик.

БИРИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА




1) Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида таълим муассасалари мустақиллигини таъминлаш, ўқитишнинг илгор метод ва технологияларини таълим жараёнига тадбиқ этиш, бу жараённи демократлаштириш, ўкувчи шахсига йўналтириш назарда тутилган. Таълим тизими ўз фаолияти, мақсади ва мазмунини шахс имкониятларини рўёбга чиқариш, унинг фаолиятида миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш, шахс, жамият ва атроф муҳит муносабатларини уйғунлаштиришга йўналтирилиши лозимлиги давр талабига айланди. Бугунги кунга келиб бу ёндашув таълим жараёнининг бош мақсадини белгиламоқда. Шу нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, таълим олувчиларда, шу жумладан бошлангич синф ўкувчиларида ҳам танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш долзарб педагогик муаммо эканлиги ўзининг яққол тасдиғини топмоқда. Чунки жамиятнинг бугунги тараққиёти ҳар бир шахсдан танқидий фикрга эга бўлишни талаб қилмокда. 2. Амалга оширган таҳлилларимиз шуни кўрсатдики, шахснинг танқидий фикрлаш фаолиятига нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд ва бу ёндашувлар бир-бирини тўлдириб, бир-бирини тақозо қилмоқда. 3. Ў^тувчиларнинг педагогик фаолиятлари, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш фаолиятини шакллантириш соҳасидаги шахсий тажрибалари таҳлиллари ва ўқувчиларда танқидий фикрлашнинг шаклланганлигининг мавжуд ҳолати шуни кўрсатдики, бу соҳада ДТСларда алоҳида параметрлар белгилаб берилган, бироқ ўқув дастурлари ва дарсликларида ўқувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришга хизмат қиладиган мавзулар ва ўқув материалларига кенг ўрин ажратиш ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни мустақил танқидий фикрлашга ундовчи таълимий топшириқлар ва саволлар асосида ўқув жараёнини такомиллаштиришлари, таълим жараёнига янги методлар ва инновацион технологияларни тадбиқ этишларига эҳтиёж сезилмоқда. 4. Мавжуд манбалар ва педагогик вазият таҳлилларидан аён бўлдики, бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган изчил педагогик тизимни яратиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш дидактиканинг муҳим вазифаларидан бири сифатида ўз ечимини кутмоқда.

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish