Мавзу: Бошлaнғич синф ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшни шaкллaнтириш


II БОБ. ЎҚУВЧИЛАРДА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МАЗМУНИ, ШАКЛЛАРИ, МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ



Download 344 Kb.
bet7/12
Sana23.02.2022
Hajmi344 Kb.
#182192
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Манзура

II БОБ. ЎҚУВЧИЛАРДА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МАЗМУНИ, ШАКЛЛАРИ, МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
2.1. Танқидий фикрлаш ва ўқитувчи фаолияти


Сўнгги йилларда танқидий фикрлашни қўллаш ва бунга ўргатишга фанлараро дастур сифатида катта эътибор берилмоқда. Чунки у ўқитишга ёндашув ва услубларнинг универсал мажмуи сифатида очиқ ва демократик жамият тамойилларига тўлароқ мос келади. Бундай ёндашув Ж. Стилл, К. Мередис ва Ч. Темплнинг «Чтение и письмо для развития критического мышления» номли қўлланмасида баён этилган. «Ўқиш ва ёзиш танқидий фикрлашни ривожлантириш учун» номи (ЎЁТФ) ўзининг расмий мазмуни бўйича ўта камтарона ифодаланган ва бу лойиҳанинг ўқитиш услубларини янада ривожлантиришдек улкан аҳамиятига мос келмайди. Бу шундан далолат берадики, ЎЁТФ ўқитишнинг универсал асосларининг тизими сифатида, унда ўқитишнинг интерактив услубларини кенг миқёсида қўлланилиши танқидий фикрлашни самарали ривожланишига имкон беради. Яқин ўтмишда барча «қуйида» пайдо бўлган саволларга фақат «юқоридан» «ягона, тўғри жавоб бериш авж олган собиқ Иттифоқ миқёсида танқидий фикрлашга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга бўлган. Танқидий фикрлашга ўргатиш Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида баён этилган юқори умумий ва касбий маданиятли, ижодий ва ижтимоий фаол, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда ўз ўрнини топа олиш малакасига эга бўлган, истиқболий вазифаларни қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантириш вазифасини ҳал қилишга ҳам тўла-тўкис мос келади.
Хўш, танқидий фикрлашнинг ўзи нима? «Танқидий фикрлаш» атамасининг бир қанча таърифлари мавжуд. Танқидий фикрлашнинг муҳимлигини америкалик буюк педагог ва файласуф Д. Дьюи қуйидагича асослайди: «Инсоннинг шароитлар ва тажриба натижаларига нисбатан танқидий фикрлашигина шахс истаги ва қизиқишларини тўғри йўлга сола олади».
Дайана Халперн ўзининг «Психология критического мышления» (2000) китобида танқидий фикрлашни кўзланган натижага эришиш эҳтимоллигини орттирувчи билишга оид малакалар ва стратегияни қўллаш сифатида таърифлайди. У фикр юритишнинг шундай кўринишини англатадики, у вазминлик, мантиқ ва мақсадга йўналтирилганлик билан ажралиб туради.
ЎЁТФ лойиҳасида таъкидланганидек: «Одам танқидий фикрлар экан, у ёки бу ғоялар билан танишади, уларни амалга оширишдаги мумкин бўлган оқибатларини ҳам эътиборга олади. Бунда одам бу ғояларни дастлаб маълум даражадаги ишончсизлик билан идрок қилади ва қарама-қарши нуқтаи назарлар билан таққослайди. Уларни асослаш учун қўшимча мулоҳазалар тизимидан фойдаланади ва булар асосида ўз нуқтаи назарин ишлаб чиқади». Танқидий фикрлаш – ғоя ва имкониятларни ижодкорлик билан уйғунлашуви, концепция ва ахборотларни қайта фикрлаш ва қайта қуришдек мураккаб жараёндир. Бу фаол ва интерактив билишнинг бир неча даражаларида бир вақтд рўй берадиган жараён ҳам бўлиб ҳисобланади. Танқидий фикр эгасига ҳийла-найранглар камроқ таъсир қилади, ўзининг шахсий қарашлар тизими бўлгани учун улар турли хавф-хатардан ҳоли бўладилар.
Танқидий фикрлаш – ўқиш предмети эмас, балки ўқитиш натижасидир. Бу ғояларни ва уларнинг аҳамиятини ҳам кўпфикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ҳамда уларни бошқа ғоялар билан таққослашдир. Бу фикрлашнинг энг юқори даражаси ақлий фаолият бўлиб, унда таҳлил, таққослаш, изоҳлаш, қўллаш, тортишув, янгилик, муаммоларни ҳал қилиш ёки фикрлаш жараёнини баҳолашга алоҳида эътибор берилади.
И. Г. Агапов (2001) нинг айтишича танқидий фикрлаш – ўқувчиларда матн билан ишлаш малакасини ривожлантириш, оғзаки ва ёзма нутқнинг барча кўринишларини эгаллаш, муайян матн бўйича тенгдошлари билан фикр алмашув (мулоқот малакалари, гуруҳ билан ишлаш малакалари) га йўналтирилган педагогик технологиядир.
Танқидий фикрлаш ўқув хонасидаги муҳитни ўзгартириб, унга жўшқинлик тусини бериш, машғулотларни эса ўқитувчи ва ўқувчи учун қувончга айлантиришдир. Бундай технология, кўпфикрлилик ва матнни шарҳлаш нуқтаи иазарнинг кўплиги ва билиш жараёнининг рефлексивлиги, маданиятни замонавий тушуниш каби ғояларга асосланади. Шахс қадрияти ғояси ва унинг ривожланиши, ўз-ўзини англаши ва рўёбга чиқариши учун қулай шароит яратишнинг сўзсиз устуворлиги энг муҳим бўлиб ҳисобланади.



Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish