Мавзу: Бошлaнғич синф ўқувчилaридa тaнқидий фикрлaшни шaкллaнтириш


Шахс танқидий фикрлаш жараёнининг психологик таҳлили



Download 344 Kb.
bet4/12
Sana23.02.2022
Hajmi344 Kb.
#182192
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Манзура

1.2. Шахс танқидий фикрлаш жараёнининг психологик таҳлили

Шахсда танқидий фикр юртишни шакллантириш – бу нафақат кенг қамровли ёндашувни талаб қиладиган илмий психологик муаммолардан биридир. Фан ва техниканинг бугунги кундаги жадал ривожи, янгича таълим технологияларини ўқув жараёнига жорий этилганлиги, танқидий фикрлашни таъминловчи энг қулай ва оқилона ўқув жараёнини ташкил этиш муаммосини долзарб қилиб қўймоқда.


Танқидий фикрлаш шахснинг хислати сифатида ҳар қандай фаолият турида индивидуал ёки гуруҳий ютуқларга эришишда юқори кўрсаткични таъминлайдиган муҳим омиллардан бири бўлиб, унинг феноменологияси талқинида тафаккурнинг ижодийлиги алоҳида ўрин тутади. Психологияда ушбу муаммонинг ҳам назарий ҳамда амалий тадқиқига бағишланган кўплаб изланишлар мавжуддир.
Тафаккурдаги мустақиллик, танқидийлик ва ижодийлик муаммоси жаҳон психологиясининг тадқиқот объектига айланган бўлиб, хориж психологлари мустақил фикрлашнинг олий шакли бўлмиш тафаккурнинг ижодийлигига берган таърифларининг мазмун ва моҳияти нуқтаи назаридан уларни олти турга ажратиш мумкин.
1.2.1-жадвал
Тафаккурдаги мустақиллик ва ижодийлик



Ижодийлик таърифи

Таърифларнинг мазмуни

1.

Гештальтик

Ижодий жараённи мавжуд гештальтларни бузиб, яхшироғини тузиш

2.

Иннавацион (янги)

Сўнгги натижанинг янгилиги бўйича ижодийликни баҳолашга йўналтирилган

3.

Эстетик ёки экспрессив

Ижод қилувчининг ўзини ўзи ифодалашга уриниши

4.

Психоаналитик

Ижодийликни «У», «Мен» ва «Идеал Мен» ўртасидаги ўзаро муносабатга қаратилган

5.

Муаммоли

Ижодийликни масалалар ечиш жараёни деб қаралиши. «Ижодийлик-дивергент тафаккур жараёнидир» - деган таърифга асосланади

6.

Ҳар хил

«Умуминсоний» билимлар заҳирасини тўлдириш

Ижодийлик – ижодий маҳсулот, ижодий шахс, ижодий муҳит ва ижодий жараённинг маҳсули эканлиги ҳақидаги хориж тадқиқотчиларининг фикри ҳам турличадир, жумладан:



  • F.Barron, P. Harrington, N. Gardner лар - «ижодий жараён – бу муаммони излашда фаоллик шакли, билимларнинг мавжуд чегарасини онгли ва мақсадга йўналтириб кенгайтиришга уриниш, мавжуд чекланишларнинг бузилишидир» деган фикрга таянадилар.

  • D.Feldman, P.Lanqly, R.Johnsлар - «ижодий маҳсулотлар ижодий жараёнда танлаш ва пайдо бўлиш босқичларининг тасодифий ўзгариш натижасидир» - деган нуқтаи назарни илгари сурадилар.

  • E.Torrance - «ижодий жараённи тушунтиришдаги муваффақиятсиз уриниш ёки тасдиқланмаган фараз, мавжуд билимларга янги ғояларни киритишга уриниш» - сифатида қарайди ва ҳоказо.

Тафаккурдаги мустақиллик ва ижодийлик масаласи кўплаб рус психологларининг ҳам тадқиқот предметини ташкил этиб, уларнинг фикрича:

  • П.П.Блонский, А.М.Матюшкинларнинг таъкидлашича, «мустақиллик - тафаккур жараёни маҳсулдорлигининг шарти, ақлнинг хислатидир».

  • Д.Н.Богоявленскийнинг кўрсатишича, «мустақиллик - бу ақлий фаолият усулларини эгаллаш натижаси ва шартидир».

  • М.Г.Ярошевский, А.Е.Пономарев ва бошқалар талқинича, «мустақиллик – шахс ижодий фаолияти шартидир».

  • А.С.Байрамов, А.Н.Липкина ва бошқалар «мустақиллик ақл танқидийлигининг кўрсаткичи» - эканлигини изоҳлайдилар.

  • С.Л.Рубинштейн эса, «мустақиллик ҳаракатларнинг онгли сабаблари кўрсатилиши (мотивлаштирилиши), уларнинг асосланганлиги, бошқаларнинг таъсирларига ва ишонтиришларига берилмаслик, инсоннинг бошқача эмас, худди шундай ҳаракат қилиш учун инсоннинг объектив асосни кўриб чиқиш қобилияти»лигини таъкидлайди.

  • В.В.Давидов ва М.А. Даниловлар «мустақиллик - янги муаммони, янги масалани кўра олиш ва уни ўз кучи билан ечиш кўникмасидир» - десалар, И.Я.Лернер «мустақиллик – билиш вазифаларини ҳал қилиш ва индивидуал топшириқни бажариш усулидир» - деб исботлайди.

Г.П.Щедровицкий фикрича, «Тафаккур билишнинг конструктив қобилияти сифатида биринчидан, фаолият жараёнида бирлик ва яхлитликка эришиб фикрлаш фаолияти, иккинчидан полифон ҳамда полипарадигмага эга мулоқот фикрлари ва учинчидан, турли символ (формула, схема, жадвал, диаграмма ва бошқа)лар кўринишидаги тиниқ фикрлашнинг натижаси ўлароқ ғоя тарзида ўзининг ташқи ифодасига эришади. Уларнинг ҳар бири ўзида ўзига хос фикрлаш моҳиятини намоён этади».
В.М.Розин таъкидлашича, «Агар тафаккур инсоннинг қобилияти сифатида таснифида замонавий тафаккурнинг талқинини кўришни ҳоҳласак, унда:

  • Тафаккур шахснинг психологик дастурлари (истаклари) тарзида бир томондан (яъни, фикрлашдаги қийинчилик, фикрий қарама-қаршилик, муаммо, масала сифатида), бошқа томондан эса шахс ақлий режаларининг аниқланиши тарзида йўналтирилади.

  • Тафаккур жараёнига мулоқот таъсир этади.

  • Тафаккурнинг яна бир детерминанти – бу тўғри фикрлаш (мантиқий мослик) меъёрлари бўлиб, унда нотўғри фикрлаш, фикрлашдаги хатоликлар эса қўшимча меъёрлар сифатида тан олинади.

  • Тафаккур жараёни ўзида психологик дастур, ақлий режа, мулоқот, тўғри фикрлаш меъёрлари кабиларнинг фаолият шаклидаги кечишидир» ва ҳоказо.

Ўзбекистонлик олимлар Э.Ғ.Ғозиев, В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, З.Т.Нишанова ва бошқалар мустақил тафаккур муаммосига асосан педагогик психология нуқтаи назаридан ёндашадилар.
Э.Ғ.Ғозиев тадқиқотида инсон тафаккури мустақил ва номустақил тафаккурга ажратилишини таъкидланади: «Тафаккурнинг мустақиллиги деганда, кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига конкрет мақсад, янги вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий характердаги фараз қилиши, натижани кўз олдига келтира олиши қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз, унинг ақлий изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб, мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушунишдир. Мақсад, муаммо ва вазифалар ўзга шахс томонидан қўйилиб, тайёр усул ва воситаларга таянган ҳолда ўзга кишиларнинг бевосита ёрдами билан амалга оширилиш жараёнида бироз иштирок этган тафаккур эса номустақил тафаккур дейилади».
Тафаккурнинг мустақиллиги ақлнинг серташаббуслиги, пишиқлиги, ва танқидийлигида намоён бўлади. Ақлий серташаббусликда ва эркин фикрловчи шахснинг ақлий фаолиятини ташкил этишда ўқув фаолиятининг индивидуал, гуруҳий усулларининг ўзаро уйғунлашуви содир бўлади. Мазкур фаолиятда когнитив (билиш), мотивацион, конитив (хулқ-атвор) ва фикр алмашинув сингари қирралар бирлиги таъминланади.
Шунингдек, Э.Ғ.Ғозиев ақлнинг танқидийлиги хусусида фикр юритиб, ўзининг ва ўзгаларнинг мулоҳазаларини чин ёки чин эмаслигини текшира билишда ҳамда намоён бўлган мулоҳазаларга, муаммоларга, муаммоли вазиятга баҳо бера билишда ақлнинг танқидийлиги объектив ва субъектив равишда ифодаланишини, агар танқидийлик оқилона муҳим белгиларга, муаммо моҳиятини тўғри очилишига асосланиб амалга ошса, бундай танқидийлик объектив дейилишини, мабодо тафаккурнинг танқидийлиги субъектив хатоларга, умуман субъективизмга оғиб кетса, салбий оқибатларга олиб келишини илмий асослаб беради.
В.Каримова, Р.Суннатова, Р.Тожибоевалар мустақил тафаккурни – «фикрни тарбиялаш, мантиқийлик, ижодий тафаккур ва мустақил фикрни ифодалаш муаммоларининг ўзаро уйғунлашуви»да кўрадилар. Инсон ҳаётини фикрсиз, фикрлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Муаллифлар фикрнинг ижтимоий моҳиятини очиб беришда «фикрлашни жамиятга боғлиқ ҳодисадир» - деган нуқтаи назарга таяниб тушунтирадилар. Пайдо бўлган янги фикр одамни бошқалар билан мулоқотда бўлиш, улар билан ўртоқлашишга ундайди, айнан шу жиҳатнинг ўзиёқ фикрлашнинг ижтимоийлигидан далолат беради. Улар танқидий фикрлаш сифатларини ҳам кўсатиб ўтадилар. Булар:
а) элементар тафаккур жараёнларининг шаклланганлиги – яъни таҳлил қилиш, анализ, таққослаш, муҳим жиҳатни ажратиш;
б) тафаккурнинг фаоллиги, унинг эркинлиги, яъни ностандарт ғояларнинг туғилиши жараёнидаги эркинлик ва бир ғоядан иккинчисига ўтишдаги эгилувчанлик;
в) тафаккурнинг ташкилланганлиги ва мақсадга йўналганлиги, бошқача айтганда, ҳар бир инсон томонидан тафаккур ёки фикрлаш жараёнларига хосликни англаш ва уни назорат қилишдир.
Етук психолог профессор В.Каримова ўз изланишларида, «ўзини англаган, билган, ҳаётда ўз ўрнини ҳис қилган одамнинггина миясига фикр келади, тафаккур қилади, қолаверса, у бу фикрларни ўзгаларга изҳор қилиб, етказиши ҳам мумкин», «тарбияланганлик ва мустақил фикр учун муҳит керак...» - дея таъкидлайди.
Ҳозир ўзбек психологиясида мазкур муаммонинг фундаментал тадқиқи билан шуғулланган олим З.Т.Нишанова бўлиб, у ўзининг «Мустақил ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг психологик асослари» мавзусидаги докторлик диссертациясида [52] илк марта мустақил фикрлаш ижтимоий психологик омиллар – кичик гуруҳ, муомала, шахслараро таъсир, ижтимоий установка, фасилитация, фикрлар лидери, конформизм, нонконформизм, ўзини ўзи баҳолаш, фикрлаш маҳсулдорлиги каби ижтимоий аҳамиятли феноменлар билан боғлиқ бўлган шахс хислати сифатидалигини тадқиқ қилган. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари доирасида ўсмир ва ўспиринларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг ижтимоий психологик ва ақлий омиллари махсус психологик тренинг дастури ёрдамида ўрганилган. Маҳаллий шароитда биринчи марта ўспирин шахсларнинг ўзидаги «психологик муҳофазани» енгиб, ўзгалар даврасида эркин, ностандарт тарзда ўз фикрларини тортинмай мулоҳазага қўйишлари уларда ижодий, мустақил фикрлашни янада ривожлантирувчи омил эканлиги исботланди.
Олим тадқиқотининг амалий аҳамияти шундаки, тажриба ва машғулотларда олинган натижалар таълим технологияларини такомиллаштиришда ўқувчи билан ўқитувчини фикрлаш жараёнларининг уйғунлиги, «субъект-субъект» тарзидаги муносабатларнинг асл моҳиятини тушунган ҳолда, эркин фикрловчи шахс муаммоси концепциясини яратишда алоҳида аҳамиятга эгалигидир.
1.2.2-жадвал

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish