Мустақил фикрлашнинг жиҳатлари ва уларнинг таснифлари
№
|
Мустақил фикрлашнинг жиҳатлари
|
Таснифлари
|
1.
|
Когнитив
|
Шахснинг билимларни ўзлаштиришдаги ақлий фаолиятининг оқилона ва самарали усуллари ва операциялари
|
2.
|
Мотивацион
|
Билишга эҳтиёжнинг юқорилиги, шахснинг ўқув фаолиятидаги фаоллиги, гуруҳда ўз мавқеини аниқлаб олишга интилиш, билишга нисбатан барқарор, турғун қизиқишларнинг шаклланган-лиги
|
3.
|
Концептуал ва фикр алмашинуви
|
Ўзаро фикр алмашинувида шахслараро таъсирнинг шакллари ҳисобланмиш, ўзаро назорат, ўзаро ёрдам, бир-бирига ўргатиш, баҳс- мунозара сифатида намоён бўладиган ҳаракат актининг хулқда ўзининг ташқи ифодасига эга бўлиши.
|
З.Т.Нишанова ўз тадқиқотлари натижаларининг интерпретациясига кўра, «тафаккур мустақиллиги – бу шахснинг билимларини ўзлаштиришда вужудга келадиган ҳукмларни шахсий фикрига ва эътиқодига ўтказиш қобилиятидир» - дея таъриф беради. Тафаккур мустақиллиги феноменининг асосий тузилишига кўра бирликлари ҳукмлар, фикрлар ва эътиқодлардир – деб ўз концепцияни исботлайди.
Кўриниб турибдики, муаммо юзасидан турли хил қарашларнинг мавжудлиги тафаккур тушунчасининг кўп қирралигидан далолат беради.
Шундай қилиб, шахс хислати сифатида қараладиган танқидий фикрлаш жараёни унинг ақлий фаолиятидаги ундовчи ва бажарувчи функциялари орасидаги муносабатнинг ўзгариши, бу функциялар ҳар бирининг қайта ўзгариши, ундовчи функциянинг роли ортиши ва ақлни бошқаришда уларнинг бажарувчи функциясига қулай таъсир кўрсатиш билан тавсифланади.
Демак, танқидий фикрлаш шахснинг шундай фикрлаш қобилиятики, бундай фикрлаш жараёнида инсон нарса ва ҳодисалар хусусида ўз қарашларига эга бўлади.
Биз танқидий тафаккур ҳақида фикр юритар эканмиз, албатта унинг индивидуал психологик хусусиятлари хусусида ҳам тўхталишимиз жоиздир. Зеро, ҳар бир кишининг тафаккуридан фарқ қилувчи хусусиятлари ҳам мавжуд. Бу хусусиятлар сифатида:
тафаккурнинг мустақиллиги – бу ўз тажрибасидан унумли ва ижодий фойдаланиб, атрофдагилар фикридан ташқари мустақил ўз шахсий фикрига эга бўлишда, янги муаммони кўра олиш ва уни ҳал эта билиш қобилияти;
тафаккурнинг танқидийлиги – ўзига ўзи, бошқаларга, белгиланган меъёрларга нисбатан тахминий объектив баҳо;
тафаккурнинг чуқурлиги – объект мазмунини топишда, анализ қилиш, таққослашда ўз ифодасини топади;
тафаккур ихчамлиги - вазифани ҳал этишда оптимал вариантлар жавобларини топишда, кераксиз йўлни ўзгартириш уқувига эга бўлиш;
фикр тезлиги – инсоннинг қисқа вақт ичида керакли оптимал қарорни қабул қила олиш қобилияти;
тафаккур ривожланишининг муҳим кўриниши – муҳим томонларни ажрата билиш уқуви, барча янги умумлаштиришларни мустақил амалга ошира олишликни ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Тафаккурнинг юқорида кўрсатилган индивидуал хусусиятларининг барчасини таълим амалиётида ҳисобга олмоқ лозим. Бу ўқувчиларга шахсий индивидуал ёндашувни амалга оширишга имконият бериб, уларнинг тафаккурини мақсадга мувофиқ ривожлантириш ва коррекция қилишга кўмак беради.
Илмий изланишларимиз давомида бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлашга ўргатишда она тили таълими катта имкониятларга эга эканлигини инобатга олиб, умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқувчилар танқидий фикрлаш даражаларини бир қанча тадқиқот усуллари ёрдамида аниқлашга ҳаракат қилдик. Тадқиқот натижаларини кейинги бандда баён қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |