Мавзу: борлиқ фалсафаси


Хўш, материянинг қандай мавжудлик шакллари бор?



Download 41,17 Kb.
bet9/9
Sana06.04.2022
Hajmi41,17 Kb.
#532191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 4909019444618985959

Хўш, материянинг қандай мавжудлик шакллари бор?
Ҳаракат, ўсиш, ўзгариш ва ривожланиш моддий оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг ажралмас хусусиятидир. Коинотдаги ҳаракат, массаларнинг механиқ ҳаракати, молекулаларининг иссиқлик сифатида ёки электр токи, магнит токи сифатида тебраниш кимёвий ажралиш ва бирикиш, органиқ ҳаёт ва унинг маҳсули бўлган тафаккурнинг ҳаракати, жамиятнинг пастдан юқорига томон тараққий этиб туриши – бўларнинг ҳаммаси материянинг турли хил кўринишдаги ҳаракат шаклларидир.
Ҳаракат буюмнинг ўз ўрнини оддий механиқ алмаштиришдангина иборат эмас, балки нарса ва ҳодисаларнинг ўсиши, катта ёки кичиклашиши, бир-бирига таъсир этиши, қисқаси, оламда юз берадиган ўзгаришлардан ҳам иборатдир. Ҳаракат материянинг абадий, умумий ва ўзгармас хоссасидир, мавжудлик шаклидир. Ҳаракат мавжудлик, мавжудлик ҳаракат демакдир. Материя ўзининг бутун мавжудлигини ҳаракатда кўрсатади. Материя билан ҳаракатни ажратиб бўлмайди. Материя бўлмаган жойдагина осойишталик, ҳаракатсизлик бўлиши мумкин. Материясиз жой бўлмаганидек, ҳаракатсиз материя ҳам йўқ. Қаерда материя бўлса, демак, у ерда ҳаракат ҳам объектив равишда мавжуд бўлади. қаерда ҳаракат бўлса, у материянинг мавжудлик шакли бўлиб намоён бўлади.
Материя ва ҳаракат ҳақида сўз борганда қуйидагиларга талабаларнинг диққатини алоҳида жалб этиш лозим: 1. Ҳаракат материя мавжудлигининг усули; 2. Ҳаракатни йўқотиш ҳам, яратиш ҳам мумкин эмас; 3. Ҳаракат ва турғунлик ёки сокинлик; 4.Ҳаракат ва мувозанат; 5. Ҳар қандай ҳаракатнинг асоси тортишиш ва итаришдир; 6. Бир шаклдаги ҳаракатнинг иккинчи шаклдаги ҳаракатга бевосита ва бавосита ўтиши; 7. Ҳаракат фақат миқдорий ўзгаришлардангина иборат эмас, балки сифатий ўзгаришлардан ҳам иборатдир; 8. Ҳаракат бу қарама-қаршиликдир; 9.Ҳаракат шакллари
Ҳаракат материяга хос бўлса, бу ҳаракат албатта маълум фазо ва вақт оралиғида рўй беради.
Демак, материянинг атрибутларидан яна бири фазо ва вақт экан. Хўш, фазо ва вақт категорияларининг моҳияти нимадан иборат?
Атроф-муҳитимизда нарса, ҳодиса, жараёнларнинг моддий объектларининг бир-бирига нисбатан маълум территория масофа оралиғида жойлашганини кўрамиз. Ҳар бир предмет маълум жойлашиш ҳлчамларига эга. Оламда мавжуд бўлган предметлар бир-биридан сифати жиҳатидангина эмас, узунлиги, кенглиги, ҳажми, баланд-пастлиги катта-кичиклиги жиҳатидан ҳам фарқ қиладилар. Барча моддий жисмлар маконида мавжуд бўлади. Жисмларнинг кҳламга эга бўлиши шакли, маълум жойни эгаллаши. Масофаси, бошқа жисмлар орасида алоҳида тарзда жойлашиши ана шуларнинг ҳаммаси жисмларнинг маконда мавжудлигининг ифодасидир. Макондан ташқарида материя йўқ.
Оламдаги ҳамма моддий жисмлар макондагина мавжуд бўлиб қолмай, балки муайян тартибда бир-бирининг кетидан боради, бири иккинчисидан олдин ёки кечроқ пайдо бўлади. Нарса ва ҳодисаларда кетма-кетлик жараёнида предмет ва ҳодисаларнинг бири ўрнига иккинчиси пайдо бўлади. Оламдаги ҳар бир нарса ўзгаради. Табиатдаги ҳар бир нарсанинг ўтмиши, ҳозирги даври, келажаги бор. Бу вақтдир. Вақт ҳам макон сингари материянинг мавжудлик шакли бўлиб, моддий жараёнларнинг изчил суратда кетма-кет давом этишини моддий нарсаларнинг тараққиёти, ўзгаришини характерлаб беради. Вақт макон сингари материядан ажралмасдир.
Фазо ва вақтнинг ёки замоннинг асосий хоссалари уларнинг абсолютлари ва нисбийликларидир. Абсолютликлари шундаки, улар материя мавжудлигининг яшаш шаклининг зарурий ва умумий шартидир. Моддий ҳодисалар фазосиз ва вақтсиз жойда мавжуд бўла олмайдилар. Фазо ва вақтнинг нисбийлиги шундаки уларнинг фазовий структураси ва ритм муддатлари моддий объектларининг граватацион масса, майдонларининг ўзаро алоқадорликларида изоҳланади. Бошқача сўзлар билан айтганимизда, фазо ва вақтнинг аниқ конкрет хоссаси моддий объектларнинг ҳаракати ва ривожланишига боғлиқ.
Борлиқ ва материя категорияларини ўрганиб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин.
1. Оламдаги барча предмет ва ҳодисалар ўзаро алоқадор бўлиб, материянинг ниҳоясиз ўз ҳаракати ва тараққиётидан иборатдир.
2. Оламда ҳамма нарса табиий қонунларга амал қилади.
3. Материя ҳаракатлари ўзаро чамбарчас боғлиқ, материя ҳаракатнинг ижтимоий шакли ўзига қуйи ҳаракат ижтимоийлашгани сари мураккаблашиб боради.
4. Олам борлиқнинг хилма-хил шаклларидан бошқа нарса эмас. Бир предмет, ҳодиса, жараёнида кўп сифат мавжуд бўлганидек, унда кўп меъёр, кўп моҳият ҳам мавжуддир.
Юқорида келтирилган барча фикрларга таянган ҳолда шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, борлиқ ва унинг барча шакллари бир-бири билан деалектик алоқадор, фан ривожлангани сари материя ҳаракатининг бизга маълум бўлмаган шакллари ҳам очила боради.




Download 41,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish