Мавзу: борлиқ фалсафаси


Янги даврда борлиқ қандай талқин этилган?



Download 41,17 Kb.
bet4/9
Sana06.04.2022
Hajmi41,17 Kb.
#532191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 4909019444618985959

Янги даврда борлиқ қандай талқин этилган?
Борлиқ ҳақидаги ғоялар XYII-XYIII асрларда фан, техника ва моддий неъматлар ишлаб чиқариш ривожланган бир даврда ўзининг янгича талқинини топади. Европа мутафаккирлари томонидан борлиқ физикавий реаллик тарзида кўрилиб, у табиат билан тенг қилиб қўйилади ва инсонга қарама-қаршилик тарзида баён этилади.
Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант (1724-1804) талқинича, борлиқдаги нарса бор ва уни билиш асослари бор, бу икки нарса ҳеч қачон айнан эмас. Билиш асослари ўша нарсанинг борлигидан фарқ қилади.
Немис классик фалсафасининг кейинги вакили Гегел (1770-1831) назарида «Борлиқ - таркибий», элементлар категория; унга аниқ таъриф йўқ, у тўла аниқ эмас, уни ҳис қилиш ҳам, мушоҳада этиш мумкин эмас. Борлиқ ўзининг дастлабки аҳамияти бўйича ҳали ривожланмаган тафаккурнинг бошланғич акти, яъни ҳеч нима. Лекин Гегел «ҳеч нима» деган маънога қарама-қарши қилиб «борлиқни қўяди». Бошқача қилиб айтганда «ҳеч нима» борлиқнинг инкор моменти, яъни борлиқ «ҳеч ниманинг» мусбат, ижобий моменти, дақиқасидир. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, «борлиқ» билан «ҳеч нима» орасида фарқ, ўхшашлик ва бирлик, айнийлик мавжуддир. Ўз тараққиёт даврида даврида улар бир-бирига ўтиб туради, яъни «ҳеч нима» ---- «Борлиққа», «Борлиқ» --- «Ҳеч нимага» ўтади «Борлиқ», - деб ёзганди Гегель, - “ҳеч нима”га ўтади, “ҳеч нима” ўзининг қарама-қаршисига, яъни борлиққа, пайдо бўлишга, ҳосил бўлишга ўтади.
Борлиқнинг ривожланиши, ўз-ўзидан ҳаракати, яъни «борлиқ» ва «ҳеч нима»нинг ривожланиши натижасида янги «барпо бўлиш» «становление» категорияси пайдо бўлади. Бу категория пайдо бўлиш ва йўқолишнинг яхлитлиги, бир бутунлигидир. Унда сифат мавжуд. Сифат - реалликдир, ҳар бир предмет, ҳодиса сифатга эга. Сифат мавжуд бўлгани учун, биз ўша нарсани ва ҳодисани биламиз, мабодо сифати йўқолса, у нарса ҳодиса ўзига тенг бўлмай қолади. Ҳар қандай сифатга эга бўлган нарса, ҳодисада албатта миқдор мавжуд. Шу сабабли ҳам Гегел, борлиқ ҳақидаги таълимотининг баёнида сифат, миқдор ва меъёр категорияларидан фойдаланади.

Download 41,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish