Билиш жараёнида эса:
А) Ҳиссий билиш ва ақлий билиш ўртасида.
Б) Билиш босқичлари ва билиш шакллари ўртасида.
В) Билиш билан борлиқ ўртасидаги алоқалар ва боғланишларда ифодаланади.
Борлиқнинг аниқ соҳаларига оид бу алоқадорликларни турли аниқ фанлар ўрганади. Бунда ҳар бир фан ўз соҳасидаги алоқадорликлар занжиридаги малум ўрганилган халқларга таянган ҳолда ҳали малум бўлмаган янги халқаларни очиб беради. Бу жараёнда борлиқнинг маълум бир турига оид конкрет соҳалари ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг яна бир тури ҳам очилиши ва маълум оралиў соҳаларни ўрганувчи янги фанларнинг пайдо бўлиши мумкин Масалан: биофизика, биомеханиқа, физика, химия, гиофизика, математика, лингвистика, математик мантиқ ва бошқалар шулар жумласидандир.
Умуман, борлиқ бепоён алоқадорликлар ва боғланишлар мажмуидир. Турли фанлар бу алоқадорликлар ва боғланишларни турли жиҳатдан ўрганади.
Диалектика эса бир бутун борлиққа ва унинг турли кўринишларига хос бўлган энг умумий алоқадорликни ва боғланишларни ўрганади ва очиб беради.
Диалектикада бундай алоқадорликларнинг уч тури мавжуд:
1. Универсал
2. Структуравий
3. Детерминистиқ алоқадорликлар.
Бу жиҳати билан диалектика конкрет фанлардан фарқ қилади. Диалектика ўрганадиган борлиқнинг бу энг умумий алоқадорликлари ва боғланишлари фалсафада қуйидагича тушунчалар орқали ифодаланади.
Хўш, материя нима?
Материя объектив реалликни ифодалайдиган фалсафий категория бўлиб, бу объектив реаллик инсон сезгиларига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир, у бизнинг сезгиларимизга таъсир этади ва сезга уйғотади, сезгиларимиз эса ундан нусха олади, сурат олади ва уни акс эттиради. Материянинг бу таърифи фалсафанинг асосий масаласини ҳал қилиш билан узвий равишда боғлиқдир. Материя табиатнинг бениҳоя кўп энг турли-туман объектлари ва системаларини ўз ичига олади, бу объектлар ва системалар макон ва замонда яшайди ва ҳаракат қилади, улар битмас-туганмас хоссаларга эга.
Материя ҳақида гап борганда қуйидагиларга эoтибор бермоқ керак:
1. Материя деганда қандайдир конкрет бирор ҳодиса ёки нарса тушунилмайди;
2. Материя онгдан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган нарсаларнинг умумлашган ифодасидир:
3. Материянинг энг асосий якка-ю ягона хусусияти унинг объектив равишда мавжуд бўлиши, инсон онгидан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудлигидир.
Материя акс этувчи, сезги – акс эттирувчидир. Материя ҳамиша муайян тузилишга эга, у конкрет моддий системалар тарзида мавжуд бўлади. Система – бу ичдан тартибга солинган кўпдан-кўп ўзаро боғланган элементлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |