Назорат саволлари:
1.
Маданиятшунослик нима маънони беради, унинг фанлар тизимидаги
ўрни қандай белгиланади?
2.
Маданият тарихининг ички йўналишлари нималардан иборат?
3.
Этник маданият тушунчасини қандай изоҳлайсиз?
4.
Миллий маданият тарихи таҳлилига қандай талаблар қўйилади?
Мустақил иш топшириқлари:
1.
Маданиятшунослик ва маданият тарихи масалаларининг ўзаро
муносабатларини тушунтириб беринг.
2.
Этник ва миллий маданият тушунчалари ўртасида боғлиқлик
масаласини ѐритинг.
3.
Маданият тарихи фанига қўйиладиган талабаларни изоҳланг.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари декларацияси. -Т.: 1994.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: 1992.
3. Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. Т., 1994.
4. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. Т., 1994.
5. Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. Т., 1994.
6. Жабборов И. Антик маданият ва маънавият. Т., 2000.
7. Абдуллаев Н. Маданиятшунослик асослари. Фарғона. 1997.
8. Кармин А.С. Основн культурологии. Морфология культуры. Санкт-
Петербург, 1997.
- 175 -
36-Мавзу. Нумизматика фани, унинг объекти, иш усуллари ва тарих
фани учун аҳамияти
Режа:
1.
Таянч иборалар:
Дарснинг мақсади:
Асосий қисм:
Тангалар ўтмишнинг энг муҳим гувоҳларидир. Улар тарих ҳақида, узоқ
ўтмишдаги сиѐсий, иқтисодий муносабатлар, дунѐқараш тизимлари, ишонч,
эътиқодлар ҳақида, бадиий тасаввурлар тўғрисида бебаҳо маълумотларни
ўзида сақлайди.
Тангаларнинг тарих ҳақида сўзловчи ―тили‖ ўзига хос. Баъзи тангалар
ўтмиш воқеа-ходисалари ҳақида шу қадар аниқ хабарлар берадики, натижада
у ѐки бу танганинг дунѐга келиши ҳам шу ахборотнинг ўзидан маълум
бўлади. Бошқа тангаларнинг маълумотлари эса, унутилган воқеалар билан
боғлиқ бўлгани учун мавҳум бўлади. Уларнинг маъносини чин тарихий
жараѐн билан боғлаш ғоят мураккаб тадқиқотларни, таққослаш, таҳлил
кабиларни талаб қилади.
Тангаларда етиб келган ѐзувлар баъзан унутилган, тасвирлардаги одам,
ҳайвон ва бошқа ифодалар ҳақида тарихий маълмотлар йўқотилган ҳоллар
ҳам кўп учрайди.
Тангалар, уларни тарих билан боғлаб ўрганиш иши билан нумизматика
фани шуғилланади. Numisma – ―танга‖ (лотинча) демакдир.
Танга нима? Танга биринчи галда – пул, яъни товар олди- сотди
муносабатларининг қиймат белгиси ва қиймат ашѐси. Инсоният ҳаѐтида
унинг ўрни ва роли беқиѐс даражада катта бўлиб келган.
- 176 -
Танга (пул шакли сифатида) пайдо бўлмасдан аввал ―савдо‖
муносабатларининг моҳияти амалда алмашувдан иборат бўлган десак хато
бўлмайди. Алмашув зарурияти эса ўз навбатида меҳнат тақсимотнинг
оқибати эди. Соф маънода тўла-тўкис натурал хўжалик жамият тараққиѐтини
таъминлашга қодир эмас эди. Зеро, бунинг мажмуи ўзи учун барча зарур
нарсаларни ишлаб чиқаришга қодир эмас эди. Шу сабабли ўз имконияти ва
меҳнат
турининг
маҳсулотидан
ортиқчасини
бошқа
хўжаликда
етиштирилган, лекин қўшни, узоқ яқин жамоаларда етиштирилган
махсулотга алмаштириш зарурияти доимо кўндаланг бўлаверар эди. Бир
жамоа (қабила, уруғ) маълум махсулотни етиштириш учун хомашѐга эга,
бошқасида эса бу имкон йўқ. Бироқ бошқа жамоа биринчиси учун керак
нарсага эга. Шундай холларда алмашувсодир бўлган. Мана бир мисол:
дарѐдан ўтиш учун қайиқчи фил суяги билан ҳақ тўлашни талаб қилибди.
Лекин мусофирда фил суяги йўқ экан. Шу орада яна бир мусофир келибди.
Унда айни шу фил суяги бор экан. Лекин унга дарѐдан ўтишга ҳожат йўқ
экан. Фил суягини кийимга алмаштириш учун бу мусофир шаҳарга кетаѐтган
экан. Биринчи мусофирнинг сафаридан мақсад, дарѐ ортидаги қабилаларга
кийим-бош олиб кетаѐтган экан. Шу ернинг ўзида у бир қисм кийим-кечакни
фил суягига алмаштириб қайиқчига берибди. Ўртада ҳаммаларининг ишлари
битибди.
Аста секин алмашувнинг бу тури томонларни ҳамма вақт ҳам
Қаноатлантирмаслиги аѐн бўла боради. Чунки ҳар бир вазиятда алмашув
учун керак махсулот ишонч билан топилавермайди. Натижада товар
махсулотнинг энг қадрли ѐки ноѐб ҳисобланган тури, баъзан хатто, рамзий
маъно берувчи нарсадан алмашувга қўйилаѐтган ҳар қандай товарни олиш
учун рамзий ѐки шартли қиймат сифатиида фойдаланиш одати бошланади.
Яъни товар-эквивалентлиги асосига қурилган илк ―савдо‖ муносабатлари
бошланади.
Қадимги халқларда, янги замонларда эса Австралия, Африка,
Океаниядаги тараққиѐтдан орқада қолган халқларда, Америка ҳиндуларида
- 177 -
ва ҳоказо эквивалент маънода дарѐ ва заҳ жойларда бўладиган каури
чиғаноқларидан фойдаланиб келишган. Қадимги ривожланган Хитой,
ҳиндистон, Япония уаби мамлакатларда ҳам каури чиғаноқларидан пул
сифатида узоқ вақтлар давомида фойдаланишган.
Маленезия халқлари орасида яқин ўтмишда ҳам чиғаноқ, шиша
мунчовлар, кучук тишлари, чўчқа думи кабилар эквивалент пул бирликлари
сифатида амал қилган. Бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Хатто XII-XIII
асрларда Русь давлатида мўйна (куница номли ўрмон кемирувчисининг
ошланган териси) пул ўрнида ишлатилган вақт ҳам тарихда маълум. Бунинг
сабаби ўша даврдаги кумуш конларининг ―чарчаши‖, танга ясаш учун ҳам
ашѐ етишмаслиги бўлган.
Қадимги дунѐда эквивлент сифатида уй ҳайвонларидан фойдаланилгани
ҳам маълум. Масалан, бу одатнинг қолдиғи ҳозир ҳам бор. Келин олишда
қўй, қорамол берилиши ҳақиқий пул пайдо бўлмасдан аввал табиий ҳол эди.
Тилимизда ―мол‖ сўзининг ―бойлик‖ маъносида ишлатилиш ҳам
қорамолнинг қиймат маъносига ишоратдир.
Қадимги грек эпослари Одиссея ва Иллиадада савдо ҳақида маълумотлар
кўп. Лекин бирор марта пул ҳақида гапирилмайди. Унинг ўрнида товарлар
қиймати қорамол ѐки қўй билан белгиланган.
Хўш пул қачон пайдо бўлган? Пул, боринки, танга кўринишидаги
эквивалент бирлик тушунчасига етиб келунча алмашув ва мол
эквивалентлиги тажрибаси минг йиллар давомида амал қилган. Ниҳоят
эквивалентлик учун метал энг қулай ва ишончли восита сифатида қарор
топди.
Қадимги Миср ва Месопотамияда металнинг ѐмбилари пул вазифасини
ўтаган.қуйма метал баъзан халқа, ярим халқа, метал қаламча, қуйма парча
шаклларида бўлган. Улардан савдода вазнига қараб фойдаланилган. Қадимги
Италияда Аполлон чашмаси деб аталган муқаддас булоқдан 300 кг. шу каби
ѐмбилар топилган. Қадимги Италияликлар уларни сувга эҳсон сифатида
ташлашар экан. Чашмаларга танга ташлаш одати халқимизда ҳозиргача
- 178 -
мавжуд. Тошкентдаги Чорсу бозори майдонида бўлмиш Уккоша булоғига
танга ташлашни ҳозирги авлод тошкентликлар ҳали унитмаганлар.
Метал пулни афзалликлари нимада? Аввало, метал бузилмайди. Сўнгра
металдан ишланган пул бирлиги ихчам, сақлаш учун, олиб юриш учун қулай,
санаш осон. Савдо учун зарур майда бўлакларга бўлиниши осон.
Лекин метал пул бирликларини тайѐрлашда уларнинг хомашѐсига
қиймати маст метал эритмасини қўшиш, ѐмбининг вазнидан уриб қолиш,
ўрнатилган ҳажмидан кичикроқ пул бирликлари чиқариш каби ўғирликлар
тез-тез учраб турган. Бундай тарзда метал пулларни бузиш кўпинча
ҳукмдорлар томонидан зимдан буюрилган. Баъзан маҳаллий ҳокимлар
марказ номидан зарблар қилиб, юқоридагидек ясама пул чиқаришган.
Танга кўринишидаги юпқа метал парчалари юзасига – ўнгу-терсига
тамғалар урила бошлаши пул бирликларини ҳақиқий маънода нумизматик
материалга айлантирган. Чунки энди пулда давлат белгиси, уни зарб
қилдирган ҳукмдорнинг тасвири, ўша давр мафкураси билан боғлиқ рамзий
шакллар, образлар (худолар, фаришталар, қаҳрамонлар, тотем рамзлари ва
ҳ.к.) пайдо бўлади. Тангаларда турли тасвирларнинг пайдо бўлиши уларни
муҳим тарихий манбага айлантиради. Энди танга шунчаки метал парчаси
эмас, балки иқтисодий муносабатлар, халқаро алоқалар, сиѐсий ҳаѐт,
мафкуравий қарашлар, металга ишлов бериш технологияси, ѐзув маданияти,
тасвирий санъат ва бошқа кўплаб соҳалар тараққиѐтининг бебаҳо
намунасидир. Ўз тарихига қизиқиш, ўзликни англаш, ўтмишдаги ютуқ ва
юксакликлардан фахрланишга интилиш, инсонни коинот қўйнидаги ўрни ва
миссиясини тушунишга ҳаракат, кеча ва бугун қиѐсидан, тажрибасидан
келиб чиқиб, эртанги истиқболга назар ташлаш инсон табиатига хос бўлиб,
нумизматик материаллар бунга кенг имконият яратиб беради.
Илмий соҳа сифатида нумизматиканинг шаклланишида йиғмачилик
(коллекциячилик) дастлабки қадам бўлиб зизмат қилган. Йиғмачилик кенг
маънода қадимги даврларга оид ноѐб ашѐларни тўплаш, уларни намоиш
қилиш билан фахрланиш, антиквар буюмларни бойлик сифатида тушуниш
- 179 -
тарзида бошланиб, аста секинйиғилган буюмлардан маъноқидириш, уларни
тасниф қилиб, гшуруҳлар ичида ва гуруҳлар аро умумий ва хос
ҳусусиятларни ўрганиш сари ривожланган. Йиғилган ашѐларнинг
тавсифлари, каталоглари тузила бошлаган. Кўп ҳолларда антиквар буюмлар
билан ишлашга бой-бадавлат эгалари мутахассисларни таклиф этганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |