мавзу: 1865 йил июль генерал Черняев томонидан таклиф қилинган ҳужжат ва унинг мустамлакачилик моҳияти



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/57
Sana26.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#466273
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
manbashunoslik tarixshunoslik tarixij tadqiqot metodlari mutaxassisligining

 
Асосий қисм: 
 
 
Назорат саволлари: 
Мустақил иш топшириқлари: 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 169 - 
34-Мавзу. Текстология. Иш усуллари ва манбашуносликдаги аҳамияти 
 
Режа: 
1.
Таянч иборалар: 
Дарснинг мақсади: 
 
Асосий қисм: 
 
 
Назорат саволлари: 
Мустақил иш топшириқлари: 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 170 - 
35-Мавзу. Маданиятшунослик ва этник, миллий маданиятлар таҳлилига 
қўйиладиган талаблар 
 
Режа: 
1.
Маданиятшунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифаларининг 
назарий асосланиши 
2.
Маданиятшунослик фани доираси хос маданиятлар тарихининг 
ўрни. 
3.
―Маданият‖ тушунчасининг маданият тарихи доирасида қўлланиш 
майдонлари (моддий маданият, маънавий маданият, турмуш 
маданияти, одоб-хулқ маданияти ва бошқалар) 
4.
Шахс ва омма маданияти тушунчаларининг мувофиқлиги ва 
зиддияти 
5.
Этник маданият тушунчаси. Миллий маданият ва этник маданият 
муносабатлари. 
Таянч иборалар: 
маданият, этнос ва этник маданият, миллий 
маданият, маданиятшунослик ва маданиятлар, маданият унсурлари, турмуш 
маданияти, моддий маданият, мерос, варваризм. 
Дарснинг мақсади: 
Магистрантларга маданият ва маданиятшунослик 
тушунчалари, маданият тарихини ўрганишнинг методологик назарий 
асослари, этник маданият миллий маданият мажмуларининг ўзаро 
муносабатлари етказилади. 
Асосий қисм: 
Ҳар бир илм соҳасининг ўзига хос тушунчалари, тадқиқот объектлари 
ва усуллари мавжуд. Улар орқали биз илм соҳасининг мақсади, вазифалари 
ва ижтимоий ҳаѐтдаги аҳамиятини билиб оламиз. Маданиятшунослик фани 
учун энг аввало маданият атамасини англаб олиш муҳимдир. 
Маданият сўзининг маъносини лотинча ―culture‖ сўзидан излаш кенг 
тарқалган. Масалан, "Маданият ва жамият" китобининг муаллифлари 
"маданият (культура) сўзи тор маънода лотинча экиб ўстириш, ишлов бериш 
деган тушунчани англатади" деб таъриф беришади. Ҳақиқатан ҳам, рус 


- 171 - 
тилидаги адабиѐтлар ва ўқув қўлланмаларида маданият сўзи шундай талқин 
қилинади. Бироқ биз лотинча "культур" сўзининг эмас, балки "маданият" 
сўзининг этимологияси ва маъносини билишимиз керак. 
Ўзбек тадқиқотчиларидан айримлари, маданият сўзи маъдан деган 
сўздан келиб чиққан, шунинг учун у маъдан, яъни кон, бойлик демакдир, 
деган фикрни билдиради. Бу фикрда маълум бир маъно бор, албатта. Аммо у 
маданият деган сўзнинг ўзаги эмас. Бизнинг фикримизча, маданият сўзининг 
этимоло-гиясини англашга Алишер Навоийнинг қуйидаги мисраси ѐрдам 
беради.
Бу ўринда биз А.Навоийнинг маданий, маданият сўзининг Макка 
(арабча-мадинат) билан боғлиқ эканига ишора қилаѐтганини пайқаймиз. 
Демак маданият сўзи араблар орқали кириб келган, унинг этимологик 
маъноси эса мусулмонлар сиғина-диган шаҳар — Мадина номидан келиб 
чигққан десак бўлади. 
Шу ўринда биз маданиятнинг дин билан боғлиқлиги масаласига ҳам 
дуч келамиз. Маълумки, Мадина, тўлиқ арабча номи Мадинат Расулиллоҳ, 
яъни пайғамбар шаҳри ҳисобланган. У Маккадан кейин мусулмонлар 
сиғинадиган энг катта зиѐрат-гоҳ ҳисобланади. Тўғри, маданиятнинг 
ривожланишида исломгача бўлган илк диний тушунча ва тасаввурлар муҳим 
ўрин тутган. Аммо ислом маданиятнинг дин билан боғлиқлигини янада 
мустаҳкамлади. Маданият сўзининг Мадина билан боғ-ланиб ўлкамизга 
кириб келиши бунинг исботидир. Дарвоқе "культура" сўзининг "культ", яъни 
диний ибодат, сиғиниш еўзидан келиб чиққанини рус файласуфлари 
Н.Бердяев ва В.Розановлар ҳам қайд этади. 
Сўзнинг этимологиясини аниқлаш ҳали ўрганаѐтган мавзу ѐки фаннинг 
моҳиятини, мақсади ва вазифаларини билиш де-гани эмас. Тарихий 
ривожланиш жараѐнлари ҳар бир сўзда ўз таъсирини қолдиради, ҳатто унинг 
илк маъносини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. 
Ҳозирги пайтда маданият, маданий сўзлари қўлланилмайдиган соҳа, 
фаолият тури йўқ. Илм, фан, маорифнинг аҳволи-га қараб биз давр аданияти 


- 172 - 
ҳақида фикр юритамиз, кишининг сўзи, муомаласи, хулқи унинг ахлоқий
маданиятини, яшаш тарзи - турмуш маданиятини, зарур китобни топиб ўқий 
олиши - ўқиш маданиятини, ўзининг бурч ва ҳуқуқларини билиши - ҳуқуқ 
маданиятини, ижтимоий ҳаѐтда қатнашиши -сиѐсий маданиятини англатади. 
Маданият ҳозир инсон фаолиятининг ва ижтимоий тараққиѐтнинг 
кўрсаткичига айланган. Буни барча тадқиқотчилар яқдиллик билан тан олади, 
бироқ маданиятга таъриф бериштанда улар ўртасида фарқ бор. 
Америкалик тадқиқотчилар Альфред Кретер ва Клайд Клакхон 
маданият атамасини ўрганишга махсус иш бағишлашган. Уларнинг 
кўрсатишича, маданият атамасини илмга тарихчи, этнограф Э.Тейлор 1871 
йили киритган. Ўша пайтда маданиятнинг 7 таърифи бўлган.Э.Тейлордан 
кейинги 30 йил ичида, яъни 1950 йилларга келиб унинг сони 150 дан ошади. 
70-йил-ларга келиб у 250 га етади, ҳозирги кунда эса у ѐки бу даражада кенг 
тарқалган маданиятнинг таърифи 500 дан ошади. Бу ранг баранг таърифлар 
маданиятнинг кенг қамровли, ҳаѐтнинг деярли барча, ҳатто бир-бирларига 
зид бўлган соҳаларини ҳам ифодаловчи ҳодиса эканлигини кўрсатади. Худди 
шунинг учун ҳам маданиятга инсон фаолияти ва ижтимоий ҳаѐтнинг барча 
томонларини тўла ифодаловчи таъриф бериш қийин. Файласуф ва 
маданиятшунос В.М.Розин ибораси билан айтганда, "қанча йирик 
маданиятшунос бўлса шунча назариялар, ту-шунчалар мавжуд. 
Маданиятшунослиқда олиб борилган илмий изланишлар ва эришилган 
ютуқлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб маданият-нинг қуйидаги 
хусусиятларини алоҳида кўрсатишимиз мум-кин. 
1.
Маданият — узоқ тарихий ривожланиш жараѐнида яра-тилган 
моддий ва маънавий бойликлар йиғиндиси. 
2.
Маданият — илм, фан, маориф, маърифат, ҳуқуқ, сиѐсат ва маиший 
хизмат кўрсатиш даражасини акс эттирувчи ижти-моий тараққиѐт белгиси. 
3.
Маданият — кишилар ва жамият риоя қиладиган шахсий, миллий, 
умуминсоний қадриятлар мажмуи. 


- 173 - 
4. Маданият — кишининг инсоний фазилатлари ва ижодий 
хислатларининг ифодаси. 
Ушбу белгиларнинг негизида инсон жамият-табиат тизими ўртасидаги 
муносабатлар ѐтади. Бу муносабатлар тизимида эса инсон фаолияти асосий 
кўрсаткич ҳисобланади. Мадани-ятшунослик фани инсон фаолиятининг 
моҳиятидан келиб чиқиб уни ҳаѐтий ѐки ғайриҳаѐтий, инсоний ѐки 
ғайриинсоний, қисқа қилиб айтганда, маданий ѐки ғайримаданий йўналиш-
ларга ажратади. Демак инсон фаолиятининг моҳиятини, у яратган 
нарсаларнинг ижтимоий тараққиѐтга хизмат қилишига кўра, қимматини 
аниқлаш ва баҳолаш маданиятшуносликнинг асосий вазифаси ҳисобланади. 
Маданиятшуносликнинг тадқиқот объекти инсон фаолияти ва инсон 
фаолияти жараѐнида яратилган бойликлар ҳисобланади. Маданият эса, 
юқорида айтилганидек, инсон фаолияти ва жамият ҳаѐтининг барча соҳалари 
билан чамбарчас боғлиқ. Маданиятшунослик мана шу боғлиқликнинг ўзига 
хос йўна-лишларини, ички қонунларини ўрганади. Инсон фаолиятининг 
маҳсули, маънавий ѐки моддий бойлик бўлишидан қатъи назар, маданий 
бойлик сифатида қаралади. Маданиятшунослик мана шу бойликни киши ва 
жамият эҳтиѐжлари нуқтаи назаридан баҳолайди, унинг ҳақиқий қимматини 
очиб беради. 
Маданиятшуносликда "маданий мерос", "маънавият", "маърифат", 
"маданий тараққиѐт", "илмий-техник тараққиѐт", "ижод", "халқ маданияти", 
"халқ санъати", "миллий ва уму-минсоний қадриятлар" "ахлоқий маданият", 
"сиѐсий мадани-;Ят", "цивилизация" каби тушунчалар кенг тарқалган. Бу 
тушун-•;чаларга маданиятшунослиқда инсон ва жамият тараққиѐтининг 
Даражасини ифодаловчи категориялар сифатида қаралади. 
Маданиятшуносликнинг тадқиқот усулларига тарихий (ретроспектив) 
тадрижий (эволюцион) ѐндошиш, таҳлил ва умумлаштириш (анализ ва 
синтез), кузатиш, суҳбат, савол-жавоб кабилар киради. Фалсафа, социология, 
санъатшунослик, педагогика, тарих, этнография фанларидаги тадқиқот 
усуллари ҳам маданиятшунослик фанида кенг ишлатилади. 


- 174 - 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish