МАВЗУ №15
СЕКИН ҚАДОҚЛАНАДИГАН СИНИШЛАРНИ ЖАРРОҲЛИК УСУЛИДА ДАВОЛАШ
Бундай даволашнинг бир неча усули мавжуд.
Бек усулида туйнук очиш жаррорик муол- а ж а с и. Бир суяк бўлагидан иккинчисига парма ёрдамида бир неча туйнуклар қилинади, бу пармалаш синиқ юзасидан ўтиши керак Бу туйнуқларда қон томирлар ўсиб, синиқларнинг битишига имкон беради.
Жаррохлик муолажаси техникаси 54-расмда кўрсатилган. Синиқ. юзасининг юқори ва пастки қисмида иккита кесма қилинади, шу ке-симлар орқали суяк турли йўналишда (1,5-2мм), турли нуқталар оркали 8-30 туйнук пармаланади. Бу муолажа суяк бўлаклари яхши кўйилганда қилинади.
Ўчоқдан ташқаридаги компрессион остео-синтез. Турли аппаратларни ўрнатиш билан узоқ, муддатга суяк бўлакларини бир-бирига қўйган холда махкам ушлаб турилади. Одатда Илизаров, Гудушаури ва бошқа аппаратлар қўлланилади. Агар иккита суякдан бири битмаган бўлса, аппарат қўйишдан олдин соғлом суякни остеотомия қилиб, кейин аппарат ўрнатилади, чунки соғлом суяк остеотомия қилинмаса, битмаган суякни яқинлаштириб бўлмайди. Суяк бўлакларини ёпиқ усулда кўйиб бўлмаса, унда ўчокдан ташқари ўрнатиладиган компрессион остеосинтез очиқ усулда бажарилади: унда бўлаклар орасидаги чандиқ, тўқималар олиб ташланади, илик очилади ва суяк бўлаклари тўғри холатда қўйилади. Суяк бўлакларини ишончли ушлаб туриш учун проксимал ва дистал бўлаклардан бир-бирига кўндаланг йўналишдаги 2-4 та кегайлар юборилади ва улар аппарат ҳалкаси ёки махсус ёйлар ёрдамида тортилади (55-расм).
54-расм. Бек усулида туннелизация (чизма).
55-расм. Или зарои аппарата ёрдамида ўчокдан ташқари остеосинтез.
56-расм. Фемистер усулида суяк пластикаси. I - кортикал трансплантат; 2, 3 - спонгиоз суяк бўлакчалари.
Суяк алло- ва аутопластикаси. Фемистер усулида аутопластика (56-расм): синган юза пўстлоқ ости очилиб, чандиқ тозалангач пўстлоқ ости орасига спонгиоз суяк пластинкачалари ёки бўлакчалари (ёнбош суяк қанотидан олинган) ўрнатилади.
Хахутов усулида суриладиган аутосуяк пластикаси. Бу жаррохлик муолажаси суяк бўлаклари бир-бирига нисбатан тўғри турганда бўлаклар орасидаги чандиқлар олинмасдан бажарилади, трансплантат циркуляр электр арра ёрдамида кесиб олинади. Бу трансплантат икки қисмдан иборат. Қисқа бўлагини кўчи-риб олиб, бунинг ўрнига узун бўлак суриб кўйилади, бу суякнинг битмаган юзасини беркитади. Кўчириб олинган қисқа бўлакни узун бўлак сурилганда ҳосил бўлган бўшлиққа ўрнатилади (57-расм).
Шунингдек металл конструкциялар билан бирга ауто- ёки алло-суяк трансплантатлари ёки Чаклин усулида фақат интра-экетраме-дулляр суяк пластикаси кенг қўлланилади.
57-расм. Хахутов усулида аутопластика.
а — трансплантатларни арралаб олиш; б — трансплантатларни ўрнини алмаштириш.
СОХТА БЎҒИМ (Псевдоартроз)
Сохга бўғимларда доимий харакатчанлик мавжуд. Улар икки гурух.-га бўлинади: тугма ва хаётда орттирилган. Туғма бўлишининг сабаби она қорнидаги патология ва у кам учрайди. Асосан болдирнинг ўрта ёки
- интерпозиция — тўқималарнинг
суяк бўлаклари орасига тушиб қолиши (мушак суяк суяк пўстлоги);
иммобилизациянинг нотўрри, етарлича бўлмаган ва тез-тез бузи-
лиши;
суяктўқимаси нуксони (йўқотиш);
остеосинтезда хатога йўл қўйиш (тўғри келмайдиган материал
ишлатиш, у бақувват ва барқарор холатни таъминлай олмайди);
скелетдан тортишда катта юк қўйиш (бўлакларнинг чўзилиб
кетиши);
муддатидан олдин даволаш жисмоний тарбияси;
суякнинг синган юзасининг анатомик-физиологик хусусиятлари
(синган суякнинг кон билан таъминланиши — сон суяк бўйинчаси,
тирсак ўсиги, қайиқсимон суяк);
пастки учдан бир қисмида учрайди.
Хаётда орттирилган сохга бўғим-лар ёпиқ, очиқ (кўпинча) синиш-ларда ва ўқ текканда рўй беради. Сохта бўғимлар ҳамма суяк синиш-ларининг 2-3% ини ташкил қилади. Кўпинча, у катта болдир ва билак-тирсак суякларида учрайди, сон ва елка суякларида камроқ бўлади. Сохта бўғим пайдо бўлишига махаллий ва умумий омиллар таъсир кўрсатади. Кўпинча, бунга махаллий сабаблар олиб келади.
Морфологик кўриниши ва даво-лаш усулини танлашда сохта бўғим-ларни икки гурухга бўлиш мумкин: улар фиброз ва хакикий гурухлардир. Биринчиси секин битадиган синиқ,-лар билан сохта бўғим оралиғидаги босқич хисобланади.
Сохта бўғимнинг ташкил топиш сабаблар и:
- суяк бўлакларини ўрнига кўя билмаслик (улар холатининг ёмон-лиги):тўқималарни купол шикастлантириш ва жаррохлик муолажа-
сидан сўнг ёмон иммобилизация қилиш;
травмадан кейинги остеомиелит.
Сохта бўғимлар х.о с и л бўлишига мойиллик яратувчи умумий омиллар:
эндокрин касалликлар [диабет, гипопаратиреоз, гиповитаминоз
(авитаминоз) аддисон касаллиги];
электролит модда алмашинуви (кальций, фосфор) бузилиши;
юкумли касалликлар;
ўткир ва сурункали артериал етишмовчилик;
нур касаллиги (шу жумладан, рентген нуридан қаттиқ нур-
ланиш);
марказий ва периферик асаб системасининг жарохатланиши
(травма);
Сохта бўғимнинг клиник белгилари куйидагича тавсифланади: тўлиқ ёки пружинасимон, оғриқсиз суяк бўлаклари орасида харакат пайдо бўлиши — олдинга, орқага ва ён томонларга, атрофдаги мушак-ларининг атрофияга учраши, айрим холларда оёқ-қўл сегментининг деформацияси ва функционал фаолиятсизлиги.
Рентгенологик сохта бўғимда суяк бўлаклари орасида ёрикликнинг пайдо бўлиши, иликнинг қаттиқ суяк моддаси билан тўлиқ битиши (юпқа қатлам билан битиши), суяк бўлаклари учининг склерози, айрим пайтларда остеопороз ва остеофитлар хосил бўлиши.
Сохта бўримни даволаш. Тавсия этилган бир қатор консерватив усуллар билан даволаш воситаларига (остеогенезни кучайтирувчи дорилар юбориш, магниттерапия, электростимуляция ва хоказо) карамай, асосий даволаш усули жаррохлик бўлиб қолмоқда. Жаррохлик усулида асосий ўринни компрессион остеосинтез эгаллайди. Ўчоқдан ташқари компрессион-дистракцион аппарат ёрдамида остеосинтездан фойдаланилса, синган суякни очиш, уни тозалаш ва суяк пластикасини қилиш шарт эмас. Агар сохта бўғимда интрамедулляр остеосинтез қилинса, унда операция учта асосий элементдан иборат бўлиши керак: 1) синган суяк бўлаклари учини тозалаш; 2) бўлакларни тўғри холатда яхши қотириш; 3) суяк плас-тикаси ёрдамида регенерацияни биологик стимуляция қилиш (яхшиси суяк аутопластикаси).
Жаррохлик усулида даволашнинг умумий тамойиллари:
Жаррохлик муолажаси яра тўлиқ битганидан сўнг, 6-12 ойдан
кейин қилинади (асоратли синишларда).
Суякка ёпишган чандикдар бўлса, уларни кесиб ташлаш ва
нуқсонни тери пластикаси билан беркитиш керак Ўчокдан ташқари
компрессион остеосинтез қилинганда бу икки қоиданинг даҳли йўқ.
Суяк бўлаклари яхши қуйилиши шарт.
4. Суяк бўлакларининг учларини тозалаш, иликни очиш ва чандиқтўқималарини кесиб ташлаш шарт.
Сохта бўғимларни даволашда қўлланиладиган усуллардан энг кўп тарқалганлари куйидагилар хясобланади.
"Рус қулфи" типидаги жарроҳлик муолажаси. Фиброз тўқима кесиб олинади. Дистал ва проксимал суяк учлари арраланиб, 3 см ўлчамда «зинапоясимон» шакл берилади, илик очи-лади. "Зинапоя"лар бир-бирига маркам ўрнатил-ганидан сўнг улар бурама мих (шуруп) ёки махсус сим ёрдамида қотирилади (58-расм).
Суяк трансплантатлари восита-сида остеосинтез.Суякауго-трансплантатлари яхши натижа беради; аллотрансплантат хам ишла-тилади. Энг кам натижа берадигани ксено-транс-плантат хисобланади, у сохта бўғимларда умуман ишлатилмайди. Суяк пластикаси жаррохлик муола-жасидан кейин асосий талаб ўрнатилган суяк тўқимаси яхши қотирилган бўлиб, мутлакр кимир-ламаслиги керак мушак билан тўлиқ беркитилган бўлиши ва трансплантат тўлиқ қайта тиклангунча иммобилизация ишончли бўлиши керакЧаклин жаррохлик муолажаси хам тавсия қилинади — бу экстра- ва интрамедулляр суяк трансплантатларини ўрнатишдан иборат (59-расм).
58-расм. "Рус
кулфи" туридаги остеосинтез (чизма).
Сўнгги пайтларда сохта бўғимларни даволашда Гудушаури, Илизаров, Калнберз ва бошқаларнинг компрессион аппаратлари ишлатилмокда. Аппаратлар ёрдамида суяк бўлакларини бирбирига такрб ушлабтуриш билан бирга, суяк пластикаси вариантларини ишлатиш даволашда анча сезиларли ижобий натижалар беради. Катта болдир суяги-нинг сохта бўғимларини ўчокдан ташқари даволашда компрессион остеосинтез бошқа усулларга нисбатан қўл келади, чунки буни сохта бўғим юзасини очмасдан, ёпиқусулда бажариш мумкин ва бу усулда остеомиелит билан мураккаблашган яллиғланиш жараёнини хам даволаш мумкин. Аппаратда беморлар ўрта хисобда 5-8 ой давомида юришади ва бу муддатда суяк битади, оёқни босишга эса 2 ойдан сўнг рухсат берилади.
Суяк тўқимасини йўқртиш билан кузатиладиган («лиқиллаган бўғим») сохта бўғимларни даволаш анча мураккаб. Бу турдаги сохта бўғим суяклари парчаланиб синганда, бўлаклар ажралиб тушиб, бўлаклар орасида катта диастаз ҳосил бўлади. «Ликллаган» сохта бўғимлар ҳосил бўлиши ўта радикал жаррохлик муолажаси бажарилаётганда, суяк
Do'stlaringiz bilan baham: |