Мавзу: 15 %ли томат пюреси ишлаб чиқариш линияси лойихалансин. Режа: Кириш боб. Умумий қисм



Download 6,37 Mb.
bet7/17
Sana22.02.2022
Hajmi6,37 Mb.
#102632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Kurs ishi01 kril

Ишқалаш. Ишқалаш томат пўстлоғини этдан ва уруғни ажратиб олиш учун
(агар линияда уруғ ажратгич ишлатилмаса) қўлланилади. Натижада бир жинсли томат
массаси олинади. Бунинг учун кетма-кет икки ёки уч машина қўйилади. Жуфт
ясалган ишқалаш машинаси (“дуплекс”) да биринчи тўрнинг тешиклари диаметри
1,2–1,5 мм га тенг бўлиб, пўстлоқ ва уруғларни ажратади, иккинчи корпус
(“финишёр”) тўрининг тешиклари диаметри 0,8–0,5 ммни ташкил этади. Финишёр
томат массасини бир жинсли қилиб майдалайди.
Бир корпусда қурилган уч босқичли ишқалаш машиналари (“триплекс”)да
тўрларининг тешиклари диаметри мувофиқ 1,5; 0,7; ва 0,4–0,5 мм бўлади. Бу ҳолда
томат массаси консистенсияси янада майинроқ бўлиши таъминланади, буғлатиш
эса осонроқ кечади.
Биринчи ишқалаш машинасининг тўри конус шаклида ясалади. Тўр ва
ишчи орган (ургич, томатни тўрга сургич) орасидаги зазор 5–10 мм оралиғида
ростланади. Бунинг учун ишчи органлар ўрнатилган вал ўқ бўйлаб
ҳаракатлантирилади. Иккинчи ва учинчи машиналар тўрлари силиндрик шаклда.
Уларнинг зазори 4 ммни ташкил этади ва ўзгартирилмайди.
Ишқалашда чиқитлар 3,8% – 6% (ўртача 4,6%)ни ташкил этади. Чиқит
намлиги баланд бўлиб, 65%га тенг. Чиқитни пресслаб, кескин камайтириш мумкин,
натижада ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ҳам камаяди.
Машина ишчи органи ва тўр орасидаги зазорни ҳамда ишчи органнинг
валга нисбатан 1,5–20 ни ташкил этадиган бурчаги (илгарилаш бурчаги)ни
ўзгартириб Шарбатни сиқиб олиш даражасини ошириш ёки камайтириш мумкин.
Машинада йиғилган томатни қайта ишлаш вақтида бурчак катталаштирилади. Бу ҳолда ишқалаш вақтидаги чиқит миқдори ортади. Йўқотишни камайтириш учун
чиқитлар шнекли пресс ёрдамида прессланади.
Пулпа консистенсиясининг майдалик даражаси буғлатиш жараёнига катта
таъсир кўрсатади. Заррачаларнинг массаси қанчалик кичик бўлса, унинг
қовушқоқлиги шунчалик кам бўлади ва буғлатиш шунчалик жадал кетади.
Унумдорлиги кам бўлган Югославия линиясида ишқаланган томат массаси
қўшимча равишда яна гомогенизасияланади, натижада эримаган компонент
дисперслиги ошади.
Ишқалаш вақтида чиққан чиқитлар қайта ишланиши керак. Томат уруғидан
мой олинади. Уруғ пўстлоқ билан биргаликда ем ёки маҳаллий органик ўғит
(гўнг) сифатида ишлатилади. Томат чиқитларидан озиқ-овқатга ранг берувчи бўёқ
ишлаб чиқариш технологиялари ҳам мавжуд. Консерва заводлари томат уруғини
қуритади ва пресслаб, мой олиш сехларига етказиб беради.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish