Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида


Жисмоний тарбия дарсида шуғулланивчилар



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Жисмоний тарбия дарсида шуғулланивчилар
фаолиятини баҳолаш. 
Ўқувчилар ишининг самарадорлигини, уларнинг фаоллигини ва ташаббускорлигини 
оширишда болалар фаолиятини баҳолаш энг муҳим шартлардан биридир.
Ундан ташқари ўқувчиларнинг билим сатхини, ҳаракат кўникма ва малакаларини 
баҳолар орқали тахлил қилиш ўқитувчилар фаолиятининг натижаларини, уларнинг дарс 
олдида тўқри вазифа ўқйишларини, бу вазифаларни ҳал этишда фойдаланадиган 
воситалар ва методлардан фойдаланиш билим бойлигини, умуман ўқитувчининг дарсга 
бўлган тайёргарлигини меҳнатини аниқлаш мумкин. 
Жисмоний тарбия бўйича ўзлаштиришни учта баҳолаш критерияси асосида аниқлаш 
мумкин: 
1. Ўзлаштириш даражаси ва уни амалга ошира билиш; 
2. Дастур асосида кўрилган техникани эгаллаган ҳолда ҳракат фаолиятини бажариш 
сифати; 
3. Мактаб дастурида кўрилган меъёрлар асосида. 
Жисмоний тарбия иш жараёнида ўқувчилар олдига қўйиладиган умумий талаблар 
спорт ҳонасида ёки спорт ҳонасига краверишда чиройли қилиб безатилган ҳолда осиб 
қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Бу талабларни биринчи кундан ўқувчилар ўрганишлари 
керак ва ҳар хил шароитда ҳам ушбу қоидаларга риоя қилишлари лозим. Улар қуйдагилар: 


68 
- жисмоний тарбия бўйича дастур асосида кўрилган билимга мустаҳкам эга бўлиши ва 
уларни мустақил машғулотлар жараёнида ўқллаш; 
- дарсларда ўрганилаётган жисмоний машқлар техникасини эгаллаш; 
- ёшига биноан имкон борича куч қобилиятларини, чидам-ликни, эгилувчанликни, 
чаққонликни, тезкорликни, кучни ривожлантиришга интилиш; 
- дарсларда эгалланган кўникма ва билимлардан меҳнатда ва ҳаётда фойдаланишни 
билиш; 
Ўзбекистон Республикаси Харбий «Низом» асосида мактаб дастурига суянган ҳолда ҳар 
бир буйруқларни, сафланишларни аниқ бажаришни билиш; 
- дарс жараёнида фақат ҳаракатда бўлиш ва ижодкорлик, ташаббускорлик кўрсатиш; 
- билим ва малакаларни такомиллаштириш учун жисмоний машқларни мустақил 
бажариш. 
Кўпинча ўқитувчилар ўйлайдики «Мен ўқувчиларни яхши биламан: ким нимага қодир 
эканлигини ҳам ва қандай баҳога лойиқлигини айтишим мумкин» - дейдилар. Бу албатта 
педагогик нуқтаи назарда нотўғри, чунки ўқувчиларни бири секин қабул қилади, оғир 
ўзлаштиради, иккинчиси енгил ва тез ўзлаштиради. 
Тажрибали ўқитувчилар кўп баҳолаш турларини биладилар ва уларни дарс жараёнида 
кенг ўқллайдилар: юқори натижа кўрсатган ўқувчи билан хурсанд бўлиш ва чапак чалиш; 
тестлар ишлаб чиқиш ва тест орқали баҳолаш; ҳар бир бажариш техникасини алоҳида 
баҳолаш; мустақил ва фаоллигини рағбатрлантириш ва ҳ.к. 
Умуман, ўқувчиларнинг фаолиятини баҳолаш ҳам ўқитув-чидан деярли тайёргарликни 
талаб қилади: кимни баҳолаш, қандай баҳолаш, нималардан фойдаланиш, қандай уларни 
тарғибот қилиш ва ҳ.к. 
Айрим ўқитувчилар баҳоларни чорак олдидан қўйиб ташлайверади. Албатта бу тўғри 
эмас. Масалан, ўқувчи ҳамма дарсга қатнашади, баҳолар қўйилади. Шу билан бирга ҳамма 
дарсларга фаол қатнашган ва ҳаракат қилган, яхши бажаришга интилган. Лекин баҳо
чорак охирида «яхши» (4) чиқади. Битта жисмоний тарбия фани деб, яъни ўқитувчининг 
ҳатоси билан бу ўқувчи аълочи бўлмай қолади. Шунинг учун ўйлаймизки ўқитувчи 
зийрак бўлиши керак, ҳар бир дарсга ҳартомонлама тайёрланиб келиши ҳамда талаб қила 
олиши ҳам керак. Шу борада дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятини объектив баҳолашни 
ҳам кўзда тутиш лозим. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish