Мавзу : Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси


I БОБ. Яҳё Ғуломовнинг ҳаёти ва эжоди



Download 183 Kb.
bet2/6
Sana25.05.2022
Hajmi183 Kb.
#608715
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши Санжар Тух

I БОБ. Яҳё Ғуломовнинг ҳаёти ва эжоди:
I.1 Яҳё Ғуломовнинг ҳаёт-фаолияти;

Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир. Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. Оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. У нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади. Айни маънавий тамойиллар асосида одамзод қадим-қадимдан дунёни диалектик идрок этиб, икки куч – ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш сифатида талқин этиб келган, эзгуликка интилиб яшаган.
Дунёдаги кўп халқларнинг эртагу ривоятларида қаҳрамонлар айри-чорраҳа йўлга рўбарў келадилар ва дунё неъматларини, нафси талаб этган нарсаларни ваъда қилган йўлни эмас, фақат “борса-келмас” йўлини танлайдилар. Бунга адолат ва эзгулик рамзи сингдирилиб, шу йўлга кирган инсоннинг маънавий қудратини, ўзидан, ҳузур-ҳаловатидан кеча олишини англатади. Жаҳон цивилизацияси, ана шу маънавий жасорат, азму шижоат, маънавий жасорат соҳибларини улуғлаб, шарафлаб келганлар. Ёзувчи Е.Шварц таъбири билан айтганда, ҳаммаси тугашини била туриб, севишга жазм этганларга умрининг ўткинчилигини билан туриб, эзгулик учун курашганларга шон-шарафлар ўқиганлар. Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақақий қаҳрамонлик аслида ман шу. Яқинлар учун, ўзгалар учун, инсоният учун, бутун борлиқ учун жон куйдириш ёки азиз жонини фидо қилиш учун инсон метин иродали, буюк қалб эгаси бўлиши керак. Юнон афсоналаридаги Икар каби ҳалок бўлишини била туриб, қуёшга, ёруғликка, буюк орзу томон парвоз қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Аммо инсоният тараққиётини ҳар доим айни ана шундай одамлар йўлга қўйганлар, шулар тарих ғилдирагини олға силжитганлар. Уларнинг маънавий жасорати одамларни ибрат мактаби бўлган. Инсоният тариққиёт йўлларини белгилаган буюк кашфиётлар, одамларни руҳан покланиш, қалбан улғайишга даъват этган фан, маданият, санъат ва адабиёт ва бошқа бунёдкорлик дурдоналари ана шундай маънавий жасорат меваларидир. Суқрот яратган илм, унинг инсон ва жамиятга доир фалсафаси мана қарийб 2,5 минг йил мобайнида Шарқу Ғарб алломаларини руҳлантириб келмоқда. Унинг ҳаёти ва ўлими тарихи инсон руҳий қувватининг чинакам рамзига айланган. Одоб ва аҳлоқни фалсафий теран тадқиқ қилган Суқрот ҳокимият томонидан айбланиб ўлим жазосига ҳукм этилади. Шогирдлари унга қамоқдан қочиб жонини сақлаб қолишни таклиф этишганда, бундан воз кечади. Суқрот учун қамоқдан қочиш ўзи тарғиб қилган ва ўзи бутун умр риоя этган қоидаларга, умр ишига ва ўлмак, Ватанга хиёнат бўлар эди. Зеро унинг қатъий фикрича, ҳар қандай, хатто энг юксак ва адолатли мақсад ҳам, унга эришмоқ йўлидаги паст ва жиноий воситаларни оқламайди. Шарқу Ғарб илмининг ривожига кучли таъсир ўтказган, Шарқ илм-фанида “устоди аввал” (биринчи муаллим) деган шарафли ном олган Платон нафақат илм-фан, балки маънавий жасорат бобида ҳам Суқротнинг муносиб шогирди бўлди. Зеро, жаҳон илм-фани биносининг тамал тошларини қўйган ўша давр буюк алломаларининг масканига айланган академия қанчадан-қанча қийинчиликлар, сарсон-саргардонликлар, яъни Платоннинг маънавий жасорати туфайли барпо этилди. Инсоинятнинг бугунги тараққиёт даражасини Николай Коперник, Жордано Бруно, Галилео Галилей, Кампанелла каби олимларнинг кашфиётларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ваҳолангки, масалан, черков таъйиқларига учраган Ж.Бруно жонини сақлаб қолиш учун ўз кашфиётидан воз кечса, тавба қилса бас эди. Аммо у бундай қилмади ва ўтда куйдирилди. Худди шундай, ўнлаб Европа алломалари жаҳолат қурбонлари бўлишди. Марказий Осиёда ҳам юзлаб ана шундай буюк жасорат соҳибларини санаб ўтиш мумкин. Хусусан, Хоразм Маъмун академиясида фаолият кўрсатган Абу Наср ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Хўжандий, Аҳмад ибн Муҳамад Хоразмий, Аҳмад ибн Ҳамид Найсабурий каби алломаларнинг фидойилиги туфайли Шарқ зиё масканига айланди. Уларнинг илмий кашфиётлари, машаққатли меҳнат ортида яратган асарлари жаҳон илм-фанининг ривожига беқиёс ҳисса бўлиб қўшилди. Эл-юрт мустақиллиги йўлида ўз жонини фидо қилган Нажмиддин Кубро ёки Жалолиддин Мангубердиларнинг жасоратисиз, мамлакатни ривожлантириш, давлатни мустаҳкамлашга умрини бахшида этган Амир Темурсиз, халқ фаровонлиги, жамият барқарорлиги ҳақида қайғурган Алишер Навоийсиз, Ватан ишқи билан буюк салтанатни яратган Заҳириддин Муҳаммад Бобурсиз ўзбек халқининг тарихини ва буюк келажагини тасаввур этиш мумкин эмас. ХХ асрнинг кўп халқлар учун қайғули тарихида ҳам бундай улуғ сиймолар кўп. Масалан, Ҳиндистонда миллий озодлик кураши раҳбарларидан бири, атоқли мутафаккир, файласуф “Маҳатма” (“Буюк қалб”) тахаллуси билан машҳур бўлган Ганди номи билан боғлиқ. Ганди муаммоларни ҳал этиш воситаси сифатида ҳар қандай урушларни инкор этди. (Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асаридан).
Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди. Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Бироқ оила катта бўлиб, Ғуломхоннинг Эшонхон, Одилқори, Яҳё, Саид Аҳмад, Акром ва Роқия исмли олтита фарзандлари билан бирга опасидан етим қолган тўртта ёшгина жиянлариям улар қарамоғида эди. Шу боис, қолаверса, Ғуломхон мудом мадрасадаги ишлар билан банд бўлганлиги сабабли, хонадонга қарашли боғнинг хўжалик юмушлари фарзандлари зиммасида бўлган. Яҳё ана шундай юмушлар билангина банд бўлиб қолмай, илмга ихлос қўйди. Дастлаб ота-онасидан сабоқ олган бўлса, кейин «Намуна» номли мактаб-интернатда Лутфиллақори, Хатибзода, Исмоил муаллим, Ҳайдар Носирий, Акбар домла, Юсуф ва Эсон афанди каби шу даврдаги энг мўътабар ўқитувчилардан таълим олди. Бу масканда у Ойбек, Буюк Каримов, Фотиҳ Орифов, Абдулла Бобохонов, Исо Раззоқов, Ёқуб Алиев, Абдулла Раҳимов, Саидазим Усмонов каби келажакдаги ўзбек халқининг етук зиёлилари бўлиб етишган илму фан намоёндалари билан бир гуруҳда таълим тарбия олди.Айни пайтда Яҳё ижодга бўлган иштиёқи сабаб «Булутлар», «Турфа фолбин», «Гилам жаллоби» сингари ҳажвияларини мактабнинг деворий газетасида чоп этдирди.
Ўсмирликнинг завқли онларини шундай хушнудлик билан ўтказган Яҳё Ғуломов, 1927-30 йилларда Самарқанддаги ўзбек давлат педагогика академияси ижтимоий ва иқтисодий бўлимида таҳсил олади.Бу даргоҳда у Пўлат Солиев , Абдурауф Фитрат, Василий Вяткиндек ўз даврининг илғор зиёлиларидан сабоқ олди, Мусо Саиджонов билан ҳамкорлик қилиб, уларга ихлос қўйди.
Юқоридаги олимлар , хусусан Пўлат Солиев (1882-1937) Астраханда туғилган, аммо тақдир йўллари туфайли Туркистонга бир умр меҳр қўйган, шу ўлкада яшаб ўтган илк ўзбек тарихчи профессори эди. Қозон, Уфадаги мадрасаларини битирган Пўлат Мажидович 1909 йилдан Тошкент, Қўқон , Мирзачўл, Жалолобод , Бекобод мактабларида ўқувчиларига сабоқ берган, 1917 йилдаги Туркистон мухторияти ташкил топишида жонбозлик кўрсатган арбоб ҳам эди. У мухториятнинг “Эл байроғи” газетасининг бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатади. Мухторият тугатилгач, Фарғонада ўқитувчиликни давом қилдиради. 1919 йилдан Тошкентга келиб маориф курсларини ташкил этиш, “Инқилоб”, “Тонг” журналларини нашр этишга бош бўлади. Бир муддат Москвада яшаб илмий фаолият билан шуғулланади, 1927 йилда эса Самарқандга қайтиб олий педагогика институтида талабаларга сабоқ бера бошлайди. “Манғитлар салтанати даврида Бухоро ўлкаси” , “Бухоро тарихи”, “Ўзбекистон ҳам Тожикистон”, “Ўзбекистон тарихи” асарларини яратди.
Яҳё Ғуломов кейинчалик хотирлаб ёзганидек, “Пўлат Солиев Туркистон тарихи бўйича ўқиган маърузалари хотимасида кишини аввало ўз мамлакати, шаҳри ва туғилиб ўсган қишлоғининг тарихини яхши билишга даъват этадиган, араб, форс, рус ва туркий тилларни, шарқ тарихи, фалсафаси, ахлоқи, тарихини мукаммал биладиган шахс эди”.
Мусо Саиджонов (1898-1937) Бухорода-савдогар оиласида туғилган бўлиб, дастлаб Мир Араб мадрасасида, кейин Когондаги рус-тузем мактабида таҳсил олган, ўз даврининг илғор зиёлиси сифатида 1915 йилдан Бухорода “Маориф” номли китоб жамиятини ташкил қилганди.”Ёш бухороликлар” сафида ҳам фаолият кўрсатган М.Саиджонов 1920 йилда амирлик тугатилиб БХР ташкил қилингач, савдо-саноат, халқ маорифи нозири, иқтисодий кенгаш раиси каби вазифаларда ишлайди. 1924-27 йилларда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ташкилоти бошлиғи сифатида ишлаб, Бухородаги кўплаб меъморий обидаларни таъмирлаш, тадқиқ қилишга бош бўлди. 1928-37 йилларда республика тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасига раислик қилиб, Ўзбекистоннинг маданий меросини авайлаб асраш, илмий тадқиқ қилиш ишларига раҳбарлик қилди. Бухоро, Шаҳрисабздаги меъморий обидалар ҳақида китоблар яратди. 1935 йилда Ленинградда ўтказилган шарқшуносларнинг 3 халқаро конгрессида қатнашиб маъруза ўқиди. Яҳё Ғуломов М.Саиджонов билан ҳамкорлик қиларкан, ундан қадим шаҳарлардаги обидаларнинг барпо этилиши, уларга ишлатилган бўёқ, минораларнинг қай тариқа осмонга бўй чўзиб барпо этилганига оид маълумотларни билиб олди.
Абдурауф Фитратдек ўз даврининг қомусий олими, шоир, драматургнинг бўлажак академикка ўтказган таъсири, маслаҳату-насиҳатлари, ўз бошидан кечирганлари тўғрисидаги дардли ҳикоялари эса, Яҳё акада шарқ зиёлисидек ибратли ШАХСни кўз ўнгида мужассамлаштирганди.
Яҳё Ғуломов билан кейинги даврда, хусусан Хоразмда ўтказган экспедициясида ҳамкорлиги бошланиб, то умрларининг охиригача учрашиб, хат ёзишиб маслакдошлик қилган инсон Абдулла Болтаев (1890-1966) эди. Хива хонлиги даврларидан отаси Муҳаммад Мурод Саид Пано билан Ичан-Қаъладаги обидаларда барпо бўлишида, кейинчалик уларнинг таъмирланишида, Тошкентдаги А.Навоий номли опера ва балет театрининг миллий услубда жиҳозланиши, сайқал топишида катта хизмат қилган наққош, уста, ўз даврининг машҳур Давлат мукофоти билан тақдирланган бу инсон, тарих билимдони ҳам эди. Яҳё Ғуломов Хоразмга келган 1936 йилидаёқ Хивага келиб Абдулла Болтаев билан танишган.Унинг маслаҳатлари, Хоразм тарихи, обидалари, уларнинг барпо этилиши, уларга ишлатилган бўёқ, уларнинг сирлари, тўплаган қўлёзма асарлари асосида Яҳё Ғуломов кўплаб маълумотларга эга бўлади. Ана шулар асосида, уларни бошқа манбаларга таққослаб, археологик тажрибаларини умумлаштирган ҳолда ўзининг “Хива ва ундаги меъморий обидалар”, “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” монографияларини яратади.Абдулла Болтаев наққош уста бўлиш билан бирга, ўзидан 88 та дафтарга араб алифбосида битилган Хоразм тарихига оид ўзининг ёзган, қарийиб 10 жилдга жо бўлгулик асарларни мерос қолдирган муаррих ҳамдир. Яҳё Ғуломов Хивада бўлганида ана шуларни мутоала қилган ҳолда “Хоразмда ўз биографиясини тўлиқ сақлаган, материалларини тўплаб ёш олим ва келажак авлодларга қолдира билган Абдулла акадир”, дея ёзганди.
Ўз навбатида Абдулла Болтаев ҳам “Яҳё Ғуломов одамлардаги жамики яхши фазилатларни ўзида мужассамлаштирган меҳнатсевар, шу билан бирга чинакам катта олим”, деб баҳо берган.
Бугунги кунда Абдулла Болтаевнинг авлодлари хонадонида боболаридан қолган 88 та ноёб дафтарлар билан бирга ҳар иккала маслакдош фидойи инсонларнинг ёзган хатлариям авайлаб сақланмоқда.
Василий Вяткин…Туркистон тарихи, фанида алоҳида муҳим ўрин тутган ушбу шахснинг фаолияти бўлса Яҳё Ғуломовдек ёш талабага истиқбол эшикларини очиб юборди. В.В.Вяткин (1869-1932) Самарқанд обидаларининг ҳақиқий жонкуяри, ҳамкасби Абу Саид Махзум билан кўплаб обидалар тарихини тадқиқ қилган, кўплаб қўлёзма асарлар тўплаб уларни ўрганган, ҳаттоки 1908 йилда Самарқанд шаҳрида Улуғбекка ҳайкал қўйиш ташаббуси билан чиқишганди.А.А.Семёнов, И.Сикора, Н.Г.Малицкий сингари олим ва арбоблар ҳам Вяткинни қўллаб қувватлаб, бу борада 1914 йилда тузилган Улуғбек меросини ўрганиш, расадхонасини таъмирлаш, ҳайкалини барпо этиш комитетини тузишганди.
Ана шундай тарих, миллий қадриятлар жонкуяри бўлган олимлардан сабоқ олиши Яҳё Ғуломов учун бир умрлик ҳаёт дорулфунуни бўлиб хизмат қилди.
Бу пайтга келиб ўрта асрларда вайронага айланиб қаердалиги номаълум бўлган Улуғбек расадхонасини топганидан, Афросиёбда археологик тадқиқотлар олиб борганидан Вяткиннинг номи фан оламидагина эмас, Самарқанднинг оддий аҳолиси орасидаям анча машҳур эди. Ўзбек, тожик, форс тилларини яхши билган Вяткин Яҳёдаги илмга интилишни сезиб унга устозлик қилди. Яҳё Ғуломовнинг хотирлашича, “Маърузани у аудиториянинг у бошидан бу бу бошига юриб ўқирди..У на маъруза матнига, на талабаларга қарарди. Фақат баланд бир нуқтага тикилганича воқеалар, номлар, саналар ва ҳатто воқеаларга алоқадор форсча шеърларни ёддан айтарди.
Биринчи маърузасидаёқ у менинг илгариги қарашларимни остин-устин қилиб юборди, чунки унинг билганлари олдида менинг ўзимга бўлган эътиқодим пучдек кўрина бошлади. У ўзининг асосий тарихий манбаларини, 10 аср муаллифлари Табарий, Наршахий ва кейинги асрларда яшаган Ибн Асир, Жувайний ва бошқаларни шундай тавсифлаб бердики, улар қаршисида менинг ўқиб юрган тарих китобларим ҳеч бўлиб қолди. Маъруза пайтида унинг сўзини бўлиб савол берардик ва у берилган саволларга албатта жавоб берарди. Чунки у киши маърузанинг охирида саволга вақт қолдирмас, қўнғироқ чалиниши билан чиқиб кетарди. В.Вяткин савол ва жавоблардан мен унинг маърузасини жуда эътибор билан эшитаётганимни пайқаган шекилли, бир дафъа у аудиториядан чиқишимни кутиб турган экан, мен яқинлашишим билан ўзбекчалаб бояги саволга жавобини тавсифлаб гапира кетди. Менга асл манбаларни синчиклаб ўқишни биринчи бўлиб маслаҳат берган ҳам шу В.Вяткин бўлди. У бир маърузадан кейин мени Самарқанд эски шаҳрига олиб кетиб, Регистон кўчасидаги кутубхонага олиб кирди. Унда ишлаб турган барча ёшу қари ўринларидан туриб Вяткинни қарши олдилар ва “домла” деб у билан ўзбек ва тожик тилларида қуюқ сўраша кетдилар. Бу кишининг маҳаллий зиёлилар ичида бунчалик мўътабар ва улар билан апоқ-чапоқ эканини шунда пайқадим”.
Хуллас, ана шу тариқа бошланган устоз-шогирдлик боис Вяткин ҳамда И.Р.Чейлитко Яҳё Ғуломовни археологиядек сеҳрли касбга ошно тутинишига сабаб бўлишди. Дастлабки археологик тадқиқотлари ҳам Яҳёнинг айнан Афросиёбда, 1928, 29 йилларда бўлиб ўтди.
1931 йилда у Тошкентга қайтиб халқ комиссарлари кенгаши ҳузуридаги тарихий ёдгорликларни сақлаш ва илмий ўрганиш қўмитасида иш бошлайди.Бу даргоҳда у М.Массон, А.Якубовскийлар раҳбарлигида 1933 йилдан Термиз ва Зарафшондаги қадим обидаларда изланишлар олиб борди.

I.2 Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси
Яҳё Ғуломов илмий фаолияти давомида, ўзининг ўрганганлари, илмий кузатишлари, тарихий манбаларни тадқиқ қилиш натижалари , билганларини кенг омма эътиборига ҳавола қилиш ниятида “ Ўзбекистонда моддий маданият асарларини сақлаш ва ўрганиш йўлида” ( Тошкент, Ўзкомстарис нашри, 1934, № 29 бет, расмли), “Кекса санъатнинг қари устаси” ( “Гулистон” журнали 1935, № 2 ), “Ўтмиш излари” (археологик текширишлар).- “Гулистон”, 1937, № 4, ), “Миноранинг тикланиши”, ( “Соц, Фан ва турмуш” 1939, № 11 ), “Тарихий ёдномалар” ( “Соц, Фан ва турмуш”, 1939, № 12) “Қадимги Пойканд” (“ Гулистон” 1939, № 11 ), “Қадимги замон ишларини ўрганиш” , (“ Соц. фан ва турмуш” 1939, № 1 ), “Қизилқум ичида қадимги маданият излари” (“Соц. Фан ва турмуш “, 1939, № 7-8 ), “Қизилқум ичида” ( “Гулистон”, 1939, № 6, ( “Новый источник по истории завоевания Туркестана русским царизмом” , Изв. Узб. филиала АН , 1941), “Памятники города Хивы”( Ташкент. Уз ФАН, 1941г) , «Алишер Навоийнинг даврини ўрганиш ҳақида» ( «Улуғ ўзбек шоири» китобида, Ташкент, 1948, 3-24 бетлар), “XV асрда Ўрта Осиё шаҳарларида бинолар ансамблининг традицияси ҳақида”. –( Т, 1948 ) , “Чупан – Ата» ( Трудцы Ин-та истории и археологии АН Узбекистана, Т.1.Ташкент. 1948, с. 22-34), “ Беруний Амударё оқимининг тарихий гидрографияси ҳақида” ( «Беруний – ўта асрнинг буюк олими “ тўпламида), Тошкент, 1950 йил , 70-76 бетлар) , ” Ўзбекистонда археология” Тошкент, «Ўзбекистон » нашриёти, 1956 й, 43 б, “Нукус шаҳри” ( “Фан ва турмуш” журнали”, 1957 йил № 5, “Қадимги сак қавмлари”, (“Фан ва турмуш”, 1957 йил , № 4 ), “Хонбанди “ ( “Фан ва турмуш” журнали, 1958 йил, № 4,), “Тарихшуносликда этнография вазифалари” ( “Ўзбекистон Маданияти” газетаси, 1959 йил 10 июнь), “Қадимги маданиятимиз изларидан”. “Ўзфан акаднашр, 1960 йил), ( “Фан ва турмуш” кутубхонаси), “Жиззах тарихига оид” ( “Қизил Ўзбекистон” газетаси, 1963йил 3 январ), “ Ахсикет обидалари изидан “ ( “ Фан ва турмуш” журнали , 1964 йил №8 ), “ Машҳур кишилар қабри изидан” ( “ Фан ва турмуш” журнали 1966 йил № 11), “Пахтачилик қачон бошланган?” ( “Фан ва турмуш” журнали, 1966 йил № 1), “Кўҳна тарих излари” ( “ Совет Ўзбекистони” газетаси, 1967 йил 29 октябр), “Тарих тилга кирганда” ( “Ўзбекистон маданияти” газетаси, 1967 йил 25 феврал), “В. Л. Вяткин ҳақида хотиралар” ( “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар “ журнали , 1969 йил № 11,) “Археология нима?” , “ Саодат” журнали, 1972 йил № 4, ) “Қиз қалъаси” ( “ Фан ва турмуш”, 1972 йил № 10) каби кўплаб мақола ва рисолалар чоп этдирди. “Ўзбекистон халқлари тарихи”, “Самарқанд тарихи” асарларига ҳаммуаллифлик қилди.
Ушбу асарларнинг номиёқ тарихга қизиқувчи ўқувчиларда қизиқиш уйғотади. Шулардан келиб чиқиб бугунги истиқлол даври фарзандлари ва келажак авлод учун юқоридаги мақолаларни тўплаб, русча асарларини таржима қилиб Яҳё Ғуломовнинг сайланма асарларини нашр этмоқ лозим.

Download 183 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish