Мавзу : Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси


II.2 Ӯзбекистон ибтидоий археологиясининг ӯрганишда Яҳё Ғуломовнинг роли



Download 183 Kb.
bet6/6
Sana25.05.2022
Hajmi183 Kb.
#608715
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши Санжар Тух

II.2 Ӯзбекистон ибтидоий археологиясининг ӯрганишда Яҳё Ғуломовнинг роли .
Ўзбек археологиясининг отаси, жонкуяр муaллим, буюк қомусий олим Яҳё Ғуломов ўзининг археологик илмий тадқиқот ишларини Хоразмдан бошлаган. Бу воҳанинг бетакрор обидалари ўзининг жозибадорлиги, турли-туманлиги ва умумжаҳон аҳамиятига моликлиги билан домлани бутунлай сеҳрлаб қўйган эди. Аммо бу ёдгорликлар нафақат сон жиҳатдан, балки хронологик жиҳатдан ҳам жуда кенг қамровли эди. 1936 йили Я.Ғ. Ғуломов, Р. Набиев ва Т. Мирғиёсов билан Хоразм воҳасида Пилқалъа, Норинжон, Гулдурсун, Тешиққалъа, Қумқалъа ва бошқаларнинг қайси даврга оидлигини аниқлаб чиқишган. Воҳада ибтидоий даврдан то сўнгги ўрта асрларгача бўлган давр ёдгорликлари қазиб ўрганилиши зарур эди. Лекин, Хоразмда улкан археологик ишлар бошлаш учун кучлар етишмас эди. Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида меҳнат қилаётган қатор етакчи олимлар Ўзбекистон археологияси билан шуғулланиш иштиёқида эдилар. Хоразмда С.П. Толстов бошлиқ бир гуруҳ археологлар 1937 йилдан иш бошлади1. Я.Ғ. Ғуломов ушбу гуруҳнинг раҳбарларидан бири эди. Шунинг учун Я.Ғ. Ғуломов Хоразмнинг, қолаверса, бутун Ўзбекистоннинг узоқ ва бой ўтмиши ҳамда тарихий ёдгорликларини жаҳонга танита олди. С.П. Толстов бошлиқ экспедициянинг муваффаққиятларига Толстов билан бир қаторда Я.Ғ. Ғуломовнинг муваффақиятлари деб қарамоқ керак. Ўша 1937 йилдаёқ, бронза даврига оид чўл зонаси қабилаларининг Ўрта Осиёда биринчи ёдгорлиги Хоразмда топилди. Оқчадарё зонасидаги бу ёдгорликлар фанда Тозабоғёб маданияти номи билан машҳурдир2. Кейинчалик 30-40-йилларда Тозабоғёб маданияти материалларига ўхшаш бронза даври маконлари ва қабристонлари қуйи Зарафшон ва қуйи Қашқадарё ҳавзаларида, Тошкент, Фарғона вилоятларида кенг тарқалганлиги аниқланди. Аммо Тозабоғёбдан фарқли ўлароқ, Фарғона водийси ёдгорликларини Қайраққум3, Андроново маданиятининг Тозабоғёб варианти4 ёки Андроново маданияти5, деб атадилар. Маълумки, бронза даврида яшаган қабилалар қўшни маданиятлар билан алоқада бўлганлар. Тозабоғёб Андроново маданиятининг Аллақул босқичига жуда яқинлигини М.А. Итина ва С.П. Толстовлар эътироф этишган. Шу маданиятнинг шаклланишида шимоли-ғарбий қўшни Сруб ва Қозоғистоннинг Андроново типидаги ёдгорликларининг таъсири катта бўлган. Бироқ, ҳар бир маданият бошқаларига таъсир қилибгина қолмасдан, балки ўзининг маҳаллий хусусиятларига ҳам эга бўлди. Масалан, Хоразмдаги Тозабоғёб маданияти қабилалари хўжалигида чорвачилик билан бирга деҳқончилик нисбатан яхши ривожланган. Бундан ташқари, милоддан аввалги II минг йилликнинг 2-ярмига оид жамоалар хўжалигида нотекис тараққиёт мавжуд. Бундай нотекисликни қадимги Хоразмнинг Сувёрган маданияти материалларидан ҳам кузатиш мумкин6. Сувёрган маданияти ёдгорликлари 1945-1946 йилларда Жонбос-6 қароргоҳининг очилиши билан ўрганила бошланди. Бу маданият милоддан аввалги II минг йилликнинг биринчи ярмида Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Хоразм ерларида, Калтаминор маданияти харобаларида Қамишли босқичи сифатида шаклланганлиги маълум бўлди. Унинг ворислари (Бозор-2, Кўкча2) милоддан аввал II минг йилликнинг ўрталарида тозабоғёбликлар билан аралашиб кетади ва сўнгги Қовунчи босқичига келганда, яна “тоза” ҳолда учрайди. Сувёрган маданиятининг Қамишли босқичида учбурчак пайконлар, қистирма тош пичоқ, қизил ранг берилган идишлар етакчи ўринда туради. Бу даврда йирик ва майда шохли ҳайвонлар хонакилаштирилган, деҳқончилик ўз илк босқичини ўтамоқда эди. Хўжаликда балиқ ва ҳайвон ови салмоқли бўлган. Толстов Тозабоғёбдаги қизил рангли сопол идишларга асосланиб, унинг келиб чиқишини жанубдаги зироаткор қабилалар билан боғлайди. Аммо Сувёрган маданиятига хос бу элемент икки зона қабилалари ўртасидаги маданий алоқаларнинг натижаси эди. Аслида, Сувёрган маданиятининг Қамишли босқичи худди Замонбобо маданияти сингари маҳаллий халқ маданий мероси негизи, жанубнинг таъсирида шаклланган илк бронза даври маданияти эди. Дарҳақиқат, Сувёрган сополларининг шакли Тозабоғёб маданиятида учрамайди. Улар оч қизил ранг билан пардозланган. Бу манзара жанубий худуд қабилаларининг Намозгоҳ VI маданиятига хосдир. Аммо, Сувёрган сополи жанубнинг кулолчилик чархида ясалган идишларига ўхшамайди. Сувёрган маданияти Қовунчи босқичи келганда, Тозабоғёб маданияти томонидан ассимиляция қилинди. Шунинг учун ҳам бу давр керамикасида Тозабоғёб анъаналари жуда аниқ ва ёрқин намоён этилган7. Тозабоғёб маданиятига оид 200 га яқин ёдгорлик Оқчадарё этакларидан топилган. Тозабоғёбликлар ҳудди Зарафшоннинг Замонбобо, қўшни Сувёрган қабилалари сингари Оқчадарёнинг қуйи оқимида, тошқин сувларидан ҳосил бўлган кўл ва кўлмаклар атрофида, заҳоб ерларда деҳқончилик қилиб, атрофдаги кенг яйловларда ўз чорваларини боққанлар. Уларнинг деҳқончилиги ўзанини тез-тез ўзгартириб турадиган азим дарёлар билан боғлиқ бўлган ва шунинг учун улар муқим бир ерда ўтирмаганлар, ярим ертўла ва чайлаларда яшаганлар. Тозабоғёбликларнинг маданий ва хўжалик ҳаёти ҳақида, уларнинг турмуш тарзи ҳақида Анқа-5, Қават-3 каби маконлар ва Кўкча-3 қабристони қимматли материаллар берди. Тозабоғёб маконларида ярим ертўла типидаги кулбалар очилган. Улар тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, ўртача майдони 120-180 кв.м.гача боради. Уларнинг марказида ўчоқ жойлашган. Ўчоқнинг атрофи тоза сақланган. Хўжалик ўчоқлари ва ўралари макон атрофида жойлашган. Бундай кулбалар бутун бир уруғ жамоасини бирлаштирган пат-риархал оила учун мўлжалланган8. Тозабоғёб маданиятига оид Кўкча-3 қабристони 1954 й. Хоразмда, Кўкча тоғидан 6-7 км жануби-ғарбда, Султон Увайс тизмаларининг шарқий чеккасидан топиб ўрганилди. Қабристонда 100 дан ортиқ мозор аниқланиб, шундан 74 таси очиб ўрганилди ва бой археологик маълумотлар олинди. Кўкча-3 дан 43 та ҳар хил даражада сақланган одам скелети топилди. Мозорларда биттадан, баъзан иккитадан скелет учрайди. Аёллар билан болаларни, эркаклар билан аёлларни бирга қўшиб кўмиш ҳоллари ҳам бўлган. Майитлар қўллари букилган ҳолда ёнбошлатиб дафн этилган. Қабрларда сопол буюмлар, эркаклар мозорида бронза буюмлар, аёллар қабрида эса бронза тақинчоқлар сақланган. Тозабоғёб одамларининг бир қисми Андроново қабрларига оид протоевропеоид типини берса, қолганлари, Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси Шарқий Ўрта ер денгизи типини ташкил этади. Шунинг-дек, Тозабоғёбда Шарқий Европанинг сруб маданиятига хос белгилар ҳам учрайди. Шундай қилиб, Тозабоғёб маданияти бир нечта этник гуруҳларнинг бир маконда бирга, ёнма-ён яшаши оқибатида пайдо бўлган, унинг маҳаллий туб жой аҳолисига тегишли бўлган қатлами Сувёрган маданияти типини ташкил қилган. Ўзбекистон ҳудудида чўл зонаси қабилаларининг сўнгги бронза даврига оид яна бир гуруҳ ёдгорлиги Амударёнинг куйи оқимида ўрганилди. Бу 1940 йилда Амиробод маданиятига оид Якка Порсон-2 маконидаги 20 га яқин уй-жой мажмуалари, ертўла типидаги кулбалар эди. Ҳар бир кулба ўртасидаги ўчоқ уйларнинг ҳар бири битта жуфт оилага тегишли эканлигидан далолат беради. Амиробод маданияти милоддан аввалги X-VIII асрларга тегишли деб ҳисобланади. С.П. Толстов бошлиқ экспедиция 1938 йилги қазиш ишлари жараёнида Қизилқумда янада қадимийроқ неолит даври маконларига ҳам дуч келган. Улардан бири Жонбос-4 ёдгорлигидир. Жонбос-4 нинг тарихини тузишда бироз хатоликка йўл қўйилган, яъни макон атрофидаги тақирлик ҳам уйнинг майдонига қўшиб юборилган9. М.П. Грязновнинг талқинига кўра, уй 8 бурчакли чайла бўлган10. Уйнинг афтрофидан хўжалик ўралари, меҳнат қуроллари кўплаб топилган. Унда неолит даври уруғ жамоаси яшаган. Ўзбекистонда ибтидоий даврларнинг ўрганилишида Моҳандарё экспедициясининг аҳамияти жуда катта. Зарафшон дарёсининг қадимий ўзани бўлган Моҳандарё бўйлаб кўплаб ёдгорликлар топиб ўрганилган. Неолит даврига оид яна бир уй-жой қолдиғи Ў.И. Исломов томонидан топилган. Жумладан Дарвозақир I-II деб номланган макон 7х11,6 яъни, 81 кв.м майдонни эгаллаган. У тўғри бурчакли чайла типидаги кичик жамоанинг уйи бўлган. Бу уй-жойнинг топилиши Калтаминор маданиятида янги типдаги уй-жой деб баҳолан-ди11. Кейинчалик, Қизилқум ҳудудларида бу маданиятга оид кўплаб ёдгорликларлар топиб ўрганилди. Шу даврларда, аниқроғи 1938 йили Сурхон воҳасидаги Бойсунтоғдан ўрта палеолит даврига оид Тешиктош ғори очиб ўрганилиб, жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган маълумотларни берди. Бу жойдан тош қуроллар, ҳайвон суяклари ва гулхан қолдиқлари билан бир қаторда неандертал типидаги боланинг ҳам қабри топилди. Ёдгорликнинг ёши 100 минг йил билан белгиланди. Ўрта Осиёда мустье даврида одамзод аждодлари кенг тарқалгани исботланди12. Кейинчалик, Я.Ғ. Ғуломов бошлиқ археологлар томонидан юқори палеолит даврига оид Обираҳмат макони, Фарғона мустье даври манзилгоҳларининг очилиши бу фикрни янада чуқур асослади. Я.Ғ. Ғуломовнинг буюк хизматларидан бири шундаки, у ўзбек археологияси учун миллий кадрлар тайёрлаш ишига катта эътибор берди ва бу ишга ўзи бош-қош бўлиб, ўнлаб ёшларни турли илмий марказларга ўқишга юборди. Тез орада ўзбек миллий археологиясининг Ў.И. Исломов, А.А. Асқаров, М.Р. Қосимов, Р.Х. Сулайманов каби етук мутахасислардан иборат мактаби шаклланди. Я.Ғ. Ғуломов бошлаб берган анъаналар давом эттирилди. Натижада 1970 йилда шу кадрлар асосида Ўз ФА Археология институти ташкил этилди.

Хулоса
Яҳё Ғуломов вафот етганига ҳам бир йигит умри бўлиб қолди. Aкадемикнинг шогирдлари ҳам умрининг кексалик фаслида яшамоқдалар. Уни таниган-билган замондошлариям тақдири азал сабаб бирин-кетин ҳаётдан кўз юмишмоқда. Демоқтезлашмоқ лозим…Нимага?! Яъни, бугунги ва келажак авлодга ибрат намунаси сифатида буюк шахснинг ҳаёт йўли ҳақидаги “ Яҳё Ғуломов замондошлари хотирасида” китобини яратмоқ лозим. Шунингдек, биз очеркимизда таъкидлаб ўтган ва бошқа мақолалари, асарларини топиб, улар асосида академикнинг сайланма асарларини нашр етиш керак. Қолаверса, тарих фанидан илмий иш қилаётган бўлғуси олимлар Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси , ҳаёт фаолияти, у ташкил етган експедицияларнинг фан ривожига қўшган ҳиссаси каби мавзуларда тадқиқотлар бошласалар яхши бўларди. Шу каби жасоратли умр соҳибининг ҳаёт йўли тўғрисида олдинига ҳужжатли, кейинчалик еса моҳир драматург яратган сценарий асосида бадиий фил`м ишламоқ, бунинг учун танлов ўтказиш жоиз. Бундан ташқари, домла номига Тошкент шаҳрида кўча қўйилганини мамнуният билан таъкидлаган ҳолда, Яҳё Ғуломов номини юртимизнинг бошқа шаҳарларидаги кўча, маҳалла, мактаб, университет, музейларга ҳам бериш керак менимча. Шу билан бирга республикамиз вилоятларида Яҳё Ғуломов номидаги тарихчиларнинг илмий семинари ўтказилаётганидан хурсанд ҳолда, у кишининг номи билан ижтимоий фанлар тадқиқотчилари, улар яратган асарлар учун Давлат мукофотини таъсис қилмоқ керак.Зеро, Яҳё Ғуломов шунга лойиқ СҲAХС , миллатимиз учун фахр тимсолидир.

Фойдаланилган адабиётлар.

  1. УМИД БЕКМУҲАММАД

“ЯҲЁ ҒУЛОМОВНИНГ ЖАСОРАТИ”


  1. “АКАДЕМИК ЯҲЁ ҒУЛОМОВ ЗАМОНДОШЛАРИ ВА ШОГИРДЛАРИ ХОТИРАСИДА” Тошкент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти 2009 Муҳаррир: А. Шаропов

  2. Ислом Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч» асари. Т -2008

  3. ЎЗБЕКИСТОН ССР КИТОБЛАРИНИНГ ЙИЛНОМАСИ КИТОБЛАР КЎРСАТКИЧИ 198 ТОШКЕНТ — 1988 Б Б К 91 У—33 Т у з у в ч и С. С. П УЛ АТО ВА

Download 183 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish