Матн муҳаррирлари ва процессорлари


Дарахтсимон (иерархик) моделда



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Дарахтсимон (иерархик) моделда хамма элементлар юқоридан пастга кетма-кетлиги кўринишида 
жойлашади. Шунинг учун бирор маълумотни қидириш доимо юқоридан бошланади. Бу эса натижага 
эришишни бироз секинлаштиради. 
Тармоқли моделларда вертикал иерархик боғланишларга горизонтал боғланишлар хам қўшилади. 
Натижада зарурий маълумотларни қидиришда катта устунликларга эришилади.
Реляцион моделларда эса объектлар ва уларнинг ўзаро алоқалари икки ўлчовли жадвал кўринишида 
тасвирланади. Маълумотларнинг бундай кўринишда тасвирланиши объектларнинг ўзаро алоқаларини
яққол тасвирланишига асос бўлди. 
Дарахтсимон турдаги маълумотлар базаси 1 чи ва 2 чи авлод ЭҲМлари ѐрдамида ташкил қилинган. 
Бундай маълумотлар базасидан тегишли ахборотни олиш учун, авваломбор, юқори хусусиятга мурожаат 


49 
қилинади. Ва шу тариқа, юқоридан пастга харакат қилиш орқали тегишли маълумотларни олиш мумкин. Бу 
усулнинг камчилиги маълумотларни сақлаш учун катта хажм талаб қилади. Тегишли маълумотларни олиш 
вақтини узайтиради. Юқоридаги камчиликларни тугатиш мақсадида тармоқли турдаги маълумотлар базаси 
хосил қилинган. Бундай маълумотлар базаси 3 чи авлод ЭҲМларида иш юритади.
Бугун тегишли маълумотлар олиш учун исталган йўналиш бўйлаб бориш мумкин. Тармоқли турдаги 
маълумотлар базаси замонавий ҳисоблаш техникаларида иш юрита олмайди. Шунинг учун хам жадвал 
турдаги маълумотлар базаси ташкил қилинган. Жадвал турдаги маълумотлар базасида устун номлари 
маълумотнинг идентифиқаторидан ташкил топади. Жадвалнинг қаторлари эса, бирламчи маълумотлардан 
иборат бўлиб, ѐзувлар дейилади. Ҳар бир ѐзув ўзининг тартиб номерларига эга. Гапларнинг хар бири битта 
ѐзувни ташкил этади. Ҳар бир ѐзув майдон деб аталадиган бўлаклардан ташкил топади. Майдон 
маълумотларнинг имкони борича қисқа тўпламидан иборат бўлиши лозим. Ҳар бир майдон ўзи 
ифодалайдиган маълумотларга кўра, бирор номга эга бўлади. 
Масалан, бирор Олий ўқув юртининг аниқ факультетида таҳсил олаѐтган бирор гуруҳ талабалари 
тўғрисидаги маълумотлар битилган қуйидаги жадвални кўрайлик: 
Фамилияси Исми 
Туғилган санаси Гурухи Турар жойи Қизиққан фани 
Очилов Алишер
2.05.1978 
5-М 
Ц-1,15 
Математика 
Қобулов 
Фарход 2.12.1982 
6-Э 
И.Сино,1 
Адабиѐт 
Аминов
Санъат 
3.6.1980 
5-М 
Ц-2,12 
Тарих 
Толипов Жасур 
24.5.1979 
6-Э 
Беруни,2 
Иқтисод 
Бу мисолда 4та ѐзув бўлиб, уларнинг ҳар бири 6та майдондан иборат. Мазкур майдонларнинг ҳар бири 
мос равишда «Фамилияси», «Исми», «Туғилган санаси», «Гуруҳи», «Турар жойи» ва «Қизиққан фани» 
деб номланган. Демак, ѐзувдаги майдонлар сони ѐзувга киритиладиган маълумотлар ҳажмига боғлиқ. 
Файлдаги бу ѐзувлар бирламчи ҳисобланади. Чунки бирор ѐзувдаги ихтиѐрий маълумотни бошқа ѐзувдаги 
маълумотлар билан таққослаб аниқлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бизга керакли бўладиган иккиламчи 
ѐзувларни эса фақат амалий дастурлар ѐрдамида олиш мумкин бўлади.

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish