Матнни қўшиш.
Ажратилган сохага матн киргизиш ва матнли аннотацияни киритиш ўртасидаги асосий фарқи жараѐнни
қандай бошлашингизда бўлади. Слайднинг асосий қисмига матн киргизиш учун, ажратилган сохага
сичқонча тугмасини босиб киритишни бошлашингиз мумкин. Матнли аннотация яратиш учун эса, қуйида
ифодаланган ускуналар панелидан ―Текст‖ тугмасини танлаб, матнли блокни киритишингиз мумкин.
Слайдни шархлаш учун сиз истаганингизча матнли блокларни қўйишингиз, сўнгра эса уларни бошқа
объектлар сингари кўчиришингиз ѐки жойини алмаштиришингиз мумкин. Сиз слайдингиз изохлар билан
тўлиб кетишини олдинини олишингиз мумкин. Яъни, сиз хамма изохларни бир слайдга тўплаб, бу слайдни
презентация вақтида зарурият туғилгандагина кўрсатишингиз мумкин .
Матнли блокларни қўшиш ва унга матнли аннотацияни киритиш учун қуйидаги қадамларни бажаринг.
1. Слайдлар режимида матнли блок қўйиладиган слайдга ўтинг.
2. ―Рисование‖ ускуналар панелидан ―Текст‖ тугмасини босинг.
3. Сичқонча кўрсаткичини блок қўйиладиган жойга қўйинг,сичқончанинг чап тугмасини босиб, қўйиб
юбормасдан кўрсаткични туртбурчак хосил булгунча тортинг. Агар бир ѐки икки сўзли қисқа матн
киритиш керак бўлса, слайднинг ичига сичқонча тугмасини босинг, бунда кичкина матн блоки хосил
бўлади. Кўрсатилган матнли блок сичқонча кўрсаткичини тортиш натижасида хосил қилинган.
4. Аннотация матнини киритинг.
5. Матнли аннотация яратишни тугатиш учун слайднинг ихтиѐрий жойига, ѐки бошқа матнли блок
киритиш учун қайтиб, ―Текст‖ тугмасини танланг.
Матнни форматлаш.
Сиз матнли аннотацияни матнини киритишдан олдин ѐки киритгандан кейин форматлашингиз мумкин.
Бошқа иловалардагидек POWER POINTда хам матнли блок ичидаги матнни форматлашда ―Формат‖
тавсияномаси буйруқларидан, ―Форматирование‖ ускуналар панели тугмаларидан ѐки контекстли
тавсияномадан фойдаланишингиз мумкин. Сизга маълумки, мавжуд матнни форматлаш учун аввал уни
белгилаш керак. Матнли блок ичидаги матннинг бир қисмини белгилаш учун сичқончани шу матн устидан
юритинг. Тўлиқ матнли блокни белгилаш учун унинг рамкасига сичқонча тугмасини босинг. Матнли
блокдаги матнни фақат ташқи кўринишидан ташқари, яна унинг матнли блок ичидаги жойлашишини хам
ўзгартиришингиз мумкин. Матн жойлашишини ўзгартириш учун ―Формат‖ менюсидаги ―Привязка текста‖
буйруғини танланг ва ―Привязка текста‖ мулоқот ойнасини керакли параметрларини ўрнатинг. Бу
параметрлар блоклар майдонларини ўзгартириш, блок ўлчамини матн хажмига мослаш ва кўчиришни
ўрнатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |